Ҳиндистонда бузиб ташланган «Бобур масжиди» ўрнига янги масжид қурилади
26 январь куни Ҳиндистоннинг Айодха штатида янги масжид пойдеворига ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Янги масжид комплекси 1528 йил қурилган ва 1992 йил ҳинд фаоллари томонидан бузиб ташланган тарихий «Бобур» масжиди ўрнидан 25 км масофада барпо этилади.
Ҳиндистонда Мирзо Бобур қурдирган масжидини бузиш ҳақидаги иш бўйича ҳукм чиқарилади
Ҳиндистон Марказий тергов бюроси (CBI) махсус суди XVI асрда қурилган масжидни 1992 йил 30 сентябрда бузиб ташлаш иши бўйича ҳукм санасини белгилади, деб хабар беради Press Trust of India ахборот агентлиги 18 сентябрь куни.
Ҳиндистон мусулмонлар кенгаши Бобур масжиди ҳақидаги шов-шувли иш бўйича ўз позициясини маълум қилди
Ҳиндистоннинг етакчи мусулмонлар ташкилоти мамлакат олий судининг мусулмонларга баҳсли ер майдонига эгалик ҳуқуқини рад этиш ҳақидаги қарорига жавоб берган ҳолда Айодхьадаги кўп жафо тортган Бобур масжиди бўйича ўз вердиктини чиқарди.
Бобур масжидининг бузилиши
1992 йил 6 декабрда – Ҳиндистоннинг шимолида, Уттар-Прадеш штати Айодхя шаҳрида жойлашган ўрта асрларга оид масжид минглаб ҳинд миллатчилари томонидан бузиб ташланди. Ҳиндистонда ва хориждаги кўплаб одамлар учун 16-асрда қурилган бу диний иншоотнинг бузилиши ўтакетган жаҳолатпарастлик ва нодонлик ҳолати эмас, балки мамлакатнинг замонавий тарихидаги илгари мустаҳкам ҳисобланган ва турли диний жамоаларнинг бирга тинч-тотув яшашини таъминлайдиган «секуляризм» сиёсатининг асосларини бузган муҳим босқич бўлган.
Шу куни Кхануа жанги бошланган: Мусулмонларнинг буюк салтанатининг бошланиши
Бугун, 17 февраль ва 12 жумадул-охир, ой тақвими бўйича шу куни, 933 ҳижрий йил (1527 йил 17 март) мусулмон қўшинлари ва Ражпут князлиги Мевар қўшинлари ўртасида Кхануа яқинида жуда катта жанг бўлиб ўтганди. Жанг натижалари буюк давлат – Бобурийлар империяси ривожланишининг кейинги тарихини белгилаб берган.