Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Ҳинд-ислом маданият фонди (IICF) матбуот котиби Атхар Хусейн хабар қилди.
Хусейннинг айтишича, 1950 йил 26 январда Ҳиндистонда мамлакатнинг барча фуқароларига, жумладан, миллий озчиликларга бир хил ҳуқуқлар тақдим этадиган янги конституция қабул қилинди. Унинг сўзларига кўра, айнан шу сабабдан янги масжид пойдеворига ғишт қўйиш маросими 26 январга белгиланган.
Хусейннинг айтишича, масжид у қурилаётган қишлоқ номи бўйича «Дхаппипур» деб номланмайди, ҳиндлар ва мусулмонларнинг умумий қадриятлари ва биргаликдаги курашини акс эттиради. Комплекс 200 ўринли касалхона, унига 1000 кишига бепул овқат тарқатиладиган ошхона, тадқиқотчилик маркази, музей, кутубхона ва нашриёт уйидан иборат бўлади.
Комплекс ҳудудида дарахтлар ва ўсимликлар, жумладан, йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турлари учун яшил ҳудуд ажратилган.
Масжид комплекси қурилиши 30 ой ичида якунланади.
«Бобур масжиди билан боғлиқ низолар барҳам топди», - деди Хусейн, маросимда Уттар-Прадеш ҳукумати вакиллари иштирок этмаслигини қўшимча қилиб.
Ҳиндистонда бузиб ташланган «Бобур масжиди» ўрнига янги масжид қурилади
26 январь куни Ҳиндистоннинг Айодха штатида янги масжид пойдеворига ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Янги масжид комплекси 1528 йил қурилган ва 1992 йил ҳинд фаоллари томонидан бузиб ташланган тарихий «Бобур» масжиди ўрнидан 25 км масофада барпо этилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди