close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ёмон уламоларга эргашиш ва унинг муолажаси

Кўпинча ғийбат билан машғул бўладиган уламоларга эргашиш ҳам ғийбат қилишга сабаб бўлади. Чунки одамлар уламоларнинг ҳеч уялмай ғийбат ва шикоят қилаётганини кўришса, улар ҳам ғийбат мажлисига қўрқмасдан иштирок этадиган бўлиб қоладилар. Биров уларга ғийбат қилмагин деса, жавобига: “Фалончи олим ёки фалончи улуғ киши бундай одамларни қўрқмай зикр қиляптику, биз нима учун қўрқайлик? Бу иш нотўғри бўлганда улар бу ишни қилмас эди”, дейдилар.

Кўпинча ғийбат билан машғул бўладиган уламоларга эргашиш ҳам ғийбат қилишга сабаб бўлади. Чунки одамлар уламоларнинг ҳеч уялмай ғийбат ва шикоят қилаётганини кўришса, улар ҳам ғийбат мажлисига қўрқмасдан иштирок этадиган бўлиб қоладилар. Биров уларга ғийбат қилмагин деса, жавобига: “Фалончи олим ёки фалончи улуғ киши бундай одамларни қўрқмай зикр қиляптику, биз нима учун қўрқайлик? Бу иш нотўғри бўлганда улар бу ишни қилмас эди”, дейдилар.
Биринчи муолажа. Ғийбат ва шикоятдан тавба қилиб тийилмаётган киши ҳақиқатда олим эмас. Китоб ўқишнинг ўзи билан одамга илм келиб қолмайди. Олим ўз илмига мувофиқ амал қилиш билангина улуғ ва олийжаноб бўлиши мумкин. Чунончи, Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Илм чандонки бештар хоний,
Чун амал дар ту нест нодоний.
На муҳаққиқ бувад,на донишманд,
Чорпойи бару китоби чанд.
Таржимаси:
Илмни ўқисанг неча чандон сан, Гар сенда амал йўқ, ўша нодонсан. Кўп китоб юклаган билан бир ҳайвон На муҳаққиқ бўлур ва на билимдон.
Насрий баёни: Илмни ҳар қанча кўп ўқиганинг билан сенда амал бўлмаса, нодонсан. Тўрт оёқли ҳайвоннинг устига бир неча китоб юклаб қўйилгани билан у муҳаққиқ ҳам, донишманд ҳам бўлиб қолмайди.
Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: “Илмига амал қилган одам олим, илмига амал қил-маган киши жоҳилдир”.(Танбеҳул ғофилин”)
Бошқаларни ғийбат қилаётган кишини кўрган одам (у ким бўлишидан қатъий назар) уни жоҳил деб билсин ва унга эргашмасин. Чунки мўминларга озор берувчи олим асали йўқ асаларига ўхшайди. Унга Саъдийнинг мана бу гапини айтиб, насиҳат қилинг:
Боре чу асал намедеҳи ниш мазан.
Маъноси. Асал бера олмасанг, ҳеч йўқ нишингни урмагин.
Иккинчи муолажа. Қайси олим илмига амал қилмай, ҳамиша одамларни ғийбат қилса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолонинг итобига қолади.Унга ниҳоятда қаттиқ азоблар бўлади. Чунончи, амалсиз олим ҳақида жуда кўп оят, ҳадислар келган.
Ривоят. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Билмаган одамга бир марта вайл, била туриб амал қилмаган одамга етти марта вайл бўлади”.(“Иҳёу улумид-дин”.)
Ҳикоя. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга бир киши: “Бизнинг фақиҳларимиз мана бундай дейдилар”, деди. Ҳасан Басрий айтдилар: “Сен ўзи бирор фақиҳни кўрганмисан? Фақиҳ дунёда зоҳид, охиратга рағбат қилувчи, динини чуқур билувчи, Раббисига бардавом ибодат қилувчи кишидир”.(“Танбеҳул ғофилин”)
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қиёмат куни одамларнинг энг қаттиқ азоблиси илми ўзига фойда бермаган кишидир”.(Байҳақий, “Шуъаб ул-иймон”, 1642-ҳадис.)
Насиҳат. Ийсо алайҳиссалом айтдилар: “Илм ўрганиб, унга амал қилмайдиган одамнинг мисоли яширинча қилган зиноси оқибатида ҳомиладор бўлиб, ҳомиладорлиги ошкор бўлиб қолгач, шарманда бўлган аёлга ўхшайди”.(“Иҳёу улумид-дин”) Худди шундай, амалсиз олим ҳам кўринишда, одамлар назарида тақводор бўлиб кўрингани билан ичкариси нопок бўлгани учун у ҳақиқий олим деб саналмайди. Қиёмат кунида унинг яширинча қилган ёмон ишлари очилиб, шарманда бўлиши мумкин.
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Одамларга яхшиликни ўргатиб, ўзини эсдан чиқариб қўядиган кишининг мисоли одамларга ёруғлик бериб, ўзни эса ёқиб юборадиган пиликка ўхшайди”.(“Ат-тарғиб ват-тарҳиб.)
Насиҳат. Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Парҳез қилмайдиган тақвосиз олимнинг мисоли қўлида машъала кўтариб олган кўр одамга ўхшайди. Бошқалар у орқали тўгри йўл топади, лекин ўзи йўл тополмайди”.
Бефоида ҳар ки умр дарбохт,
Чизе нахариду зар бияндохт.
Таржимаси:
Умрини бефойда ҳар ким сарф этди,
Ҳеч не сотиб олмай, олтин харж этди.
Насрий баёни: Фойдасиз ишларга умрни ўйнатган (сарфлаган) киши, гўёки, бирор нарса сотиб олмай, олтинларни сочиб юборгандек бўлади.
Хуллас, ёмон, амалсиз олим ҳақида огир гаплар келган. Шунингучун инсон гийбатга мубтало бўлган олимни кўрса, унга эргашмаслиги керак. Акс ҳолда, у ҳам ўша олим олган жазога гирифтор бўлиб қолади.
Учинчи муолажа. Бир амалсиз олимни кўрсангиз унинг феълларига эътибор қилманг. Балки унинг насиҳат ва гапларига қаранг. Агар ғийбат қиладиган ўша олимдан ғийбат ҳақида сўралса, унинг ўзи ҳам ғийбатни қатъий ҳаром дейди. Сиз унинг гапига қулоқ солинг, қилаётган иши билан эса ишингиз бўлмасин. Али розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Айтган гапига қара, айтган кишига қарама”. Яъни бирор киши сенга на-сиҳат қилса, насиҳат қилувчининг феълига қарама, балки унинг сўзига қарагинда, унга кўра амал қилавер.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийнинг
"Ғийбат ўзи нима?"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase