close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рақамли даврда Исломни «долзарблаштириш»

Ҳозирги кунда Исломни оммавий ифодалашни дин соҳаси олимларига тақдим этиш ўрнига ўз дини учун масъулиятни зиммасига оладиган, одамларни жипслаштириш, ғояларни оммалаштириш ва турли хилдаги мулоқот доираларини ишонтириш билан шуғулланадиган профессионаллар ва ақл-заковатли кишиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ислом оламида чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда.

Рақамли даврда тез ривожланаётган медиа инновациялари бу даъватни кучайтиради ва ижобий қадриятлар олиб келиши, шубҳалар фалаж бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.
Айрим – рақамли даврдан олдинги – тарихий мисоллар «долзарблаштириш» кўникмалари қандай қилиб янги мулоқот доираси жалб қилиши ва мавжуд мулоқот доирасини ўзгартиришини ёрдам сифатида айтиб беради. Машҳур ҳинд ҳуқуқшуноси Саййид Амир Али (Syed Ameer Ali) (1849–1928) инглиз тилида сўзлашадиган мулоқот доирасини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам шахсияти билан таништириш ишида биринчилардан бўлган. Замонавий нуқтаи назардан унинг қаламига мансуб «Муҳаммаднинг ҳаёти ва таълимоти» (1863) китобини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ва шахсиятини викторианлар қадриятлари билан боғлашга ҳаракат деб ҳисоблаш мумкин, лекин шунга қарамай, унинг Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ва мос келувчи асарлари ўн йилликлар мобайнида ўз долзарблигини сақлаб келган.
Ундан кейинроқ яшаб ўтган олимлардан Саид Ҳуссайн Насрни мисол қилиб келтириш мумкин (Sayyed Hossein Nasr) (1933 йил туғилган). Массачусет Технология Институтининг физик ихтисослиги бўйича битирувчиси Гарвардда тарих фанлари бўйича докторлик даражасини олган Наср Эрондан 1978–1979 йиллар рўй берган инқилоб вақтида чиқиб ктеган. Шу пайтдан бошлаб унинг Ислом мавзусидаги асарлари (масалан, «Ҳақиқат боғи») тасаввуфга бағишланган бўлиб, у орқали дин ва эътиқоднинг замонавий ҳаётдаги ролини фиклаб етишга ҳаракат қилган. Улар билан Ториқ Рамаданнинг (Tariq Ramadan) сўнгги асарларини ҳам қисман таққослаш мумкин. Масалан, «Маъно излаб» (2010) китобида у барча диний анъаналар учун диндорларни «ички мувозанат»га эга бўлишга ундаш асосий аҳамиятга эга эканлигини изоҳлаб беради. Агар бу китобни муаллиф номини билмасдан ўқийдиган бўлсангиз, матннинг қайсидир маълум бир диний анъанага мансуб эканлигини аниқлай олмайсиз.
«Долзарблаштириш» шунингдек, кўп сонли тарафдорлар ва таржимонларни турли тилларга таржима қилишга, академик ва оммавий контекстларни очиб беришга, ғояларни турли ОАВ, босма нашрлар, телевидение ва YouTube орқали тарқатишга жалб қилишни кўзда тутиши мумкин. Бунга Юсуф Каразавийни (Yusuf al-Qaradawi) ёрқин мисол қилиб келтириш мумкин.
Долзарблаштириш қатъиятли мухолифатга дуч келиши мумкин. Долзарблаштириш тарафдорларини ноаниқлик ва шахс имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш стратегияси йўқлигида танқид қилиш мумкин.
Исломни жамият ҳаётининг ажралмас ва мақбул қисми сифатида тақдим этиш «долзарблаштириш» натижаси ҳисобланади. Асосан маълум бир натижда эмас, жараён сифатида тақдим этиладиган «долзарблаштириш»да иштирок этиш муайян қобилият ва кўникмалар талаб қилиб, уларнинг муҳимлиги контекстга боғлиқ бўлади.
Одамлар ва уларнинг умумий неъмат ғоясини (ал-маслаха ал-амма) идрок қилиши ўртасида коммуникациялар сезиларли ўзгаргани ҳақида гапириш мумкин. Новаторлик ғоялари ва ёндашувлари жамиятда мустаҳкам ўрин топиши ва уни ўзгартириши кўп жиҳатдан замон ва маконга боғлиқ бўлади. Рақамли даврда тасаввурлар ва ёндашувларни шакллантириш йўлларини тушуниш ўтмишнинг «улкан» ғояларининг тарқалиш ва мустаҳкамланиш йўллари ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун зарур саналган ўтган даврларда рўй берган йирик ўзгаришларни билмасдан ўринга эга бўлиши мумкин эмас.

Ал-урва ал-вусқа: Арабистон VII асрдан кейин

VII асрда Арабистонда диндорлар жамоатида «боғловчи ришталар» қаторига кўп сонли ва мураккаб садоқат ва бурч (ота-она, эр-хотин, шаҳар ва қабила олдидаги) билан бирга Қуръон (2:256, 31:22) «мустаҳкам (ишончли) арқон» – алоҳида банданинг Аллоҳ билан алоқасини ҳам қўшади.
Бу «ишончли арқон», назарий жиҳатдан, қолган барча алоқаларнинг ўрнини эгалламаган бўлсада, хар ҳолда уларни иккинчи ўринга суриб қўйди. Амалиётга келадиган бўлсак, таъкидлаш мумкинки, VII асрдан бошлаб ҳозирги пайтгача Ислом тарихида асосий масала бу «ишончли арқон»нинг ижтимоий айнан ўхшашликдаги бошқа жиҳатлар, бурча ва садоқат, диндорлар жамоати ёки ижтимоий гуруҳга мансублик каби тушунчалар билан қандай муносабатда бўлишини кўрсатиш ҳисобланади.
VII асрда «ал-урва ал-вусқа» тамойили диндорлар тенглиги ва шахсий жавобгарлигига асосий эътибор қаратилган ҳолда ҳайратланарли тарзда замонавий янграб, жамоатнинг оддий аъзоларидан юқори даражада содиқлик, жипслашганлик ва хайрихоҳлик талаб қиларди.
Лекин шунга қарамай, VII асрда араблар учун «ал-урва ал-вусқа» доим ҳам уруғ-қабила муносабатлари каби яққол ва мажбурий бўлиб кўринмасди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ўлимидан сўнг 632 йил ридда, ёки маслагидан қайтганлик, муртадлик даври бошланиб, кўплаб қабилалар ўзини Исломдан озод деб ҳисоблай бошлади. Бошқача қилиб айтганда, илк Ислом жамиятида шартнома билан белгиланган бурч ва содиқлик ришталари тўлиқ бажарилмади.
Ат-Табарий (839–923) етказган ҳадисда Бану Рабиа қабиласидан бўлган одамнинг худди шу қабила вакили бўлган сохта пайғамбар Мусайлима ибн Ҳабиб билан учрашуви ҳақида хабар қилинади. «Сенга ким кўринади?» деган саволга Мусайлима «Ар-Раҳмон» деб жавоб беради. «Ёруғликдами ёки соядами?» деган саволга эса у «Сояда» деб жавоб беради. Бунга ҳалиги одам айтади: «Гувоҳлик бераманки, сен ёлғончисан ва Муҳаммад ҳақ гапни айтади. Лекин Бану Рабиалик ёлғончи Мударлик (Муҳаммад қабиласи) ҳақиқатгўйдан кўра азиз».
Албатта, «ал-урва ал-вусқа» амалга оширилган ҳамда бошқа бурч ва мажбуриятлардан устунлик қилган шароитлар бутун Ислом тарихи учун асосий масала бўлган. Масалан, XIX асрдан бошлаб, миллатчиларнинг таъкидлашича, миллий алоқалар бошқа ҳар қандай алоқалардан устувор ҳисобланиши ва мос равишда, уларга юклатиладиган мажбуриятлар – бошқа мажбуриятлардан муҳимроқ ҳисобланиши лозим. Улар кўпинча жамиятнинг эътирофига ёки ҳеч бўлмаса, ушбу нуқтаи назарга ташқаридан қараганда розилик билдиришга эришган.
Одамлар орасида пайдо бўлган овозалар ва XIX асрда кенг тарқалган тўқиб чиқарилган янгиликлар «ал-урва ал-вусқа» мавжудлиги ҳақида дастлабки ишончли хабарлар бўлган деб айтиш ўринли бўлиб, улар ҳозирги кунда «ахборот киритиш» деб аталиши мумкин эди ва уларни бир-биридан ажратиш қийин бўларди.
Хусусан, 1789 йилнинг ёзида Франциянинг чекка бир ҳудудида қасос олиш истадига бўлган оқсуяклар деҳқонларнинг мол-мулкини вайрон қилишни режалаштиргани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Бу ёлғон эди. Лекин бутун Францияни қўрқув қамраб олди ва тез орада асоссиз миш-мишлар ва ғийбатлар тўлқини билан инқилоб ҳам бошланди.
Ҳозирги кунда миш-мишлар анча тезроқ тарқалмоқда, чунки ишончли ахборот излаб топишни жуда ҳам қийинлаштириб қўйган рақамли ва электрон ОАВ одамларга хизмат қилмоқда.

Рақамли даврда ғоялар, ҳий-туйғулар ва урф-одатлар тарқалиши

Жамиятда ғояларнинг илгари сурилиши ва уларнинг географик ҳамда тил билан боғлиқ тўсиқларни енгиб ўтишида ҳал қилувчи роль ўйнайдиган учта асосий омилни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи омил бу – макон бўйлаб эркин ҳаракат қилиш имконияти. Бу ҳаж, муқаддас жойларни зиёрат қилиш, ишбилармонлик сафари, меҳнат миграцияси, уруш ёки минтақавий низолардан қочиш бўлиши мумкин. Муқаддас жойларни зиёрат қилиш ҳам, иммиграция ҳам диний тасаввурларга чуқур таъсир кўрсатади. Зафар Исҳоқ Ансари (Zafar Ishaq Ansari) бундан йигирма йил аввал Ғарб ва қолган дунё ўртасида чегаралар энди фақат ҳудудий чегаралар эмаслигини айтиб ўтгани бежиз эмас.
Иккинчи омил – олий таълимнинг очиқлиги, бу одамларнинг, эркаклар ва аёлларнинг бутун дунё бўйлаб оммавий саводхонлигини англатади. 1960-йилларда кичик араб шаҳарлари ва қишлоқларидаги ҳаётни эслаш кифоя қилса керак: қоидага кўра, кечга яқин эркаклар қаҳвахонада тўпланиб, ўқиш ва ёзишни билган оқсоқоллардан бири пойтахтдан, масалан, Бағдоддан келадиган кундалик газетани овоз чиқариб ўқирди. Юқори Миср ва Марокашда, берберлар қишлоғида арабча ёки французча ўқишни биладиган кимдир қўшниларига газетани ўқиб, таржима қилиб берганини шахсан ўзим кўрганман.
Саводхонлик кенг тарқалгунга қадар кичик шаҳар ва қишлоқларда, ҳатто араб дунёси доирасида ҳам, мулоқот доирасининг маълум бир қисмини фақат маҳаллий шеваларга таржима қилиш йўли билан қамраб олиш мумкин бўлган. Масалан, эллик йиллар олдин Марокаш аҳолиси учун асосий кундалик янгиликлар мазмуни «ёпиқ» бўлган, чунки бу одамлар адабий араб тилидан бехабар эди. У пайтлар мен кўпинча Марокашнинг чекка ҳудудларида бўлардим ва мендан баъзида «радиода нима дейшаётгани»ни араб тилига таржима қилиб беришни илтмос қилишарди. Ҳозир эса адабий араб тилини ҳамма тушунади. Муҳими, адабий араб тилини билиш оммавий маконда олдинги пайтлардан кўра анча кўпроқ кишиларга ўз фикрини билдиришга имкон беради.
Учинчидан, янги коммуникация воситалари тобора интерактив бўлиб бормоқа. 1990 йилларга келиб видеокассеталар кенг тарқалди, сўнгра сунъий йўлдош алоқаси орқали хабарлар етказилиши билан бирга компакт-дисклар кенг тарқалиши давлат радио компанияларининг кўп сонли одамлар тасаввури устидан ҳукмронлиги пасая бошлади. Интернет ва уяли алоқа коммуникациялари оммавийлашувга қадар принтерлар ва факс кенг тарқалиши давлат лицензиясига эга бўлган каналлардан қатъи назар, ўхшаш қарашларга эга бўлган одамлар орасида муқобил ахборот алмашинишни таъминлади. Уяли алоқа телефонлари, айниқса, смартфонлар, интернет орқали ишлайдиган бир қатор замонавий коммуникация воситалари билан биргаликда, цензура самарадорлигини пасайтириб юборди.

Рақамли даврда оммавий соҳа

1970-йилларда янги диссидентлар овозининг кўтарилиши кўп жиҳатдан уларни кўпайтириш, яшириш, билдирмасдан олиб ўтиш мумкин бўлган аудиокассеталар, шунингдек, турли ёзувларни кўчириш ва расмга олиш имконияти билан изоҳланарди. Интернет пайдо бўлиши билан 1990-йиллардан кейин коммуникация янада осонлашди. Охирги йиллар давомида Facebook (2004), Twitter (2006), WhatsApp (2009) каби платформалар эса диний ва сиёсий ҳукмронликнинг янада парчаланишига хизмат қилди.
Бироқ динни янгилаш учун янги технологияларнинг ўзи етарли эмас. Техник янгиликлардан фойдаланиш ва диний янгиланишни, гоҳида олдиндан айтиш қийин бўлган натижалар билан долзарблаштириш юзасидан бошқалар билан ишлаш қобилиятига эга бўлган одамлар  керак.

Бу долзарблаштириш тўртта асосий кўникмани кўзда тутади:

1. Ақл-заковат соҳибларининг ғоялар ишлаб чиқиш ва уларни, айниқса, ноҳукумат ҳаракатлари фаолияти қўллаб-қувватланмайдиган давлатларда катта мулоқот доирасини ишонтириш учун фойдаланишни «ўз зиммасига олиш»га тайёрлиги.
2. Одамларни оммавий уюштириш очиқлиги ва самарали коммуникация. Давлатлар – ҳам очиқ, ҳам тоталитар давлатлар – аҳолининг ўрта қатламига мансуб профессионалларга боғлиқ бўлгани каби, Индонезиядан Маркошгача бўлган муваффақият билан фаолият кўрсатаётган диний ва фуқаро ҳаракатлари ғоялар, моделлар ва ёндашувларни «сотиш» учун динни жамиятга хизмат қилдирмоқда.
3. Заиф фуқаро жамияти кучли давлат структуралари билан уйғунлашадиган жойларда, масалан, танқидий фикрлаш, гендер тенглиги, диинй бағрикенглик каби қадриятлар жорий қилишга имкон берадиган матрицалар яратиш учун исломий предметлардан фойдаланиш учун бошланғич ва ўрта мактабларда йирик давлат дастурлари давлат кўмагида амалга ошириладиган мамлакатларда маълум бир ғоялар бериш учун парда ортида жим ишлашга тайёрлик. Масалан, Марокашда 2004 йил февралда қабул қилинган янги оила қонунчилиги кўп йиллар давомида тайёрланган, лекин фақат 2003 йилнинг май ойида Касабланкада рўй берган йирик терактлардан кейингина расман тасдиқланган. Бу терактлар мухолифат томонидан жиддий эътиозларсиз дадил диний ва фуқаро ислоҳотини амалга ошириш учун қиролликнинг «қўлларини ечиб юборди». Парда ортида ишлаш борасида худди шундай кўникмалар бошқача нуқтаи назарлардан иборат бўлган хабарларни бузиб кўрсатиш ва муқобил қарашларни обрўсизлантириш учун яширин равишда қўлланиши мумкин.
4. Махфийликка оммавийлик билан қарши туриш кўникмаси. Оммавийлик ҳаракатлар ва ғояларга нисбатан шубҳаларни бартараф қилиши ва шу тариқа уларни «меъёрлаштириш»га хизмат қилиши мумкин. У, шунингдек, илгари махфий бўлган, кўзда тутилган ғоялар ошкора бўлиб, маълум бир шаклга эга бўладиган диний ғоялар ва одатларни «объективлаштириш»га хизмат қилади. Оқибатда кўп сонли диндорлар онгида «Менинг диним аслида нима ўзи? Менинг ҳаётимда нималар муҳим? Дин менинг хулқ-атворимга қандай таъсир кўрсатади?» каби қатор саволларни долзарблаштиради. Объективлаштириш, гарчи айримлар айнан шундай ўйласада, дин ҳақида яхлит бир бутунлик сифатида тасаввур шакллантиришни англатмайди.

Тўғридан-тўғри ва «объектив» саволлар бу – албатта, замонавий саволлар, майли, кимдир уларнинг қўйилишини асл анъаналарга қайтиш зарурати билан асосласа ҳам. Бундай саволларга жавоб топишда қандай қилиб маълум бир диний тасаввурлар ва амалиётлар инсонлар онгида долзарблашишига асосий эътибор қаратиш осон бўлади. Бу саволларга жавоб бериш «нима учун» саволига жавоб беришдан осон, бироқ у иккинчи саволга нисбатан анча камроқ берилади.
Рақамли давр оммавий макон ва унда диний эътиқодлар ва урф-одатларнинг ўрни ҳақидаги тасаввурларда чуқур из қолдирди. Ўз вақтида ёзув ва китоб чиқариш жамиятда ўзаро алоқаларнинг кўплаб ва кутилмаган шаклларини вужудга келтирган, ижтимоий чегаралар ва ҳукмронлик қилишни ўзгартириб юборган бўлса, ҳозир худди ишларни рақамли давр қилмоқда. Тобора очиқ бўлиб бораётган коммуникация шакллари Ислом (ва бошқа динлар) рамзий тилидан нуфузли фойдаланиш учун курашни янада глобал ва ошкор қилиб қўяди.
Одамларнинг тасаввурлари учун кураш эндиликда символларни шарҳлаш учун кучли рақобат ва мусобақалашувни, уларни юзага келтирадиган ва мавжудлигини таъминлайдиган расмий ва норасмий институтлар устидан назорат учун курашни кўзда тутади.
1990-йилларда интернет пайдо бўлганидан муқобил ижтимоий-сиёсий дунёнинг кейин ғоялари, образлари, ёндашувлари ва усуллари кабелли телевидение ва компакт-дисклар кўмагида одамлар уйида нафақат ошхоналарга, балки ётоққа ҳам кириб борди, ижтимоий маконни янада қўнимсиз қилиб, маҳаллийлик ва чекловларни янгича тушунишни вужудга келтирди. Араб дунёсида саводхонлик даражасининг кескин ўсиши, илгари фақат диний ва дунёвий элита вакилларига хизмат қилиб келган адабий араб тили билан кенгроқ танишиш кўп сонли одамларга кенгроқ мулоқот доиралари билан ўз минтақасидан ташқарида бошқа  ҳеч ким тушунмайдиган шеваларда эмас, балки умумий тилда сўзлашишга имкон беради.
Масалан, араб дунёсида ва Жанубий-Шарқий Осиёда 2001 йил май ойида кенг тарқалган ал-Қоиданинг ўз сафларига одам ёллашга хизмат қиладиган видеоёзувида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ғайридинлар қўлида ўлим топишдан қочган ҳолда ва Ислом умматини шакллантириш мақсадида милодий 622 Маккадан Мадинага ҳижрат қилган классик ҳижрат образига мурожаат қилинган. Барча мусулмонлар учун тушунарли бўлган бу тарихий ҳавола Усама бин Ладен ва унинг тарафдорлари замонавий ҳижратни амалга ошириши кўзда тутилган ҳолда от минган ҳолда Афғонистонга кириб келадиган саҳнани тушуниш учун хизмат қилган. Аудиоёзув эса қандайдир шевада эмас, «телевизион янгиликлар» араб тилида ёзилган, айрим ҳолатларда эса инглиз тилида субтитрлар ҳам берилган. Бундай аудиоёзув, шунингдек, тасвир остидаги «югурадиган» сатрни ушбу роликдаги хабарни идрок қилишга қодир бўлган мулоқот доирасини сезиларли даражада кенгайтириб юборган янги рақамли ОАВ ва оммавий саводхонлик давридан олдин тасаввур қилиб ҳам бўлмасди.
Рақамли ОАВ кенг тарқалиши ва сунъий йўлдошли каналлар сонининг ортиши қатор муҳокамалар ва турли ҳис-туйғуларга сабабчи бўлган ҳолда ижтимоий масалалар ва жамият билан диний ғоялар ва амалиётни боғлаш имкониятларини кенгайтирди. Бир томондан, экстремистик руҳдаги видео, бошқа томондан – бутун араб дунёсида эътиборни жалб қиладиган «ал-Жазира»да диний ғоялар ва урф-одатлар ҳақида мунозаралар кенг тарқалмоқда. Масалан, Юсуф Қаразавий ва секулярист Содиқ ал-Азм (SadekAl-Azm) ўртасидаги мунозараларни сунъий йўлдош каналида илк бора томоша қилиш мумкин бўлиб, унда Қаразавийнинг оташин эътирозлари остида ал-Азм кенг оммага секуляризм нима эканлигини тушунтириб берди. 1997 йил 27 майдо суратга олинган кўрсатувчи Дамашқ, Қувайт, Рабатда – бир сўз билан айтганда, бутун араб дунёсида томоша қилиш мумкин.
2003 йил Жон Андерсон (Jon Anderson) билан бирга мусулмон дунёси оммавий ахборот воситаларида рўй берган шиддатли ўзгаришларни таҳлил қилгандик. Бу ҳали Facebook, Twitter ва WhatsApp каби платформалар айдо бўлмаган пайтда эди. Бу платформалар эса диний ва сиёсий ҳукмронлик қилишнинг янада парчаланиб кетишига хизмат қилди.
Сўнгги ўн йилликда рўй берган энг муҳим ўзгариш шундаки, максимал самарага – реклама, сиёсий, диний ва бошқа мақсадларга эришиш учун сўзлар, образлар ва хабарларни ўзгартириш, уларни манипуляция қилиш мумкин эканлигини тушуниб етиш ўсиб боради. Иборани «кесиш» машҳур усул ҳисобланади – ҳозирда уни қўллаш бундай «тахрирлаш» тўғридан-тўғри пленкани елимлаш воситасида амалга оширилган катушкали магнитофонлар давридан кўра анча осондир. Эндиликда бундай таҳрирлаш ёки ўзгартириш, Мануэл Кастелс (Manuel Castells) ибораси билан айтганда, «реал виртуаллик»ни фақат тажрибали мутахассислар пайқаши мумкин.
«Тармоқ ҳамжамияти» минтақалараро ғоялар кўламини қисқартириш ва уларни маҳаллий ҳамжамиятлада мужассам этишга, уларга илгари хаёлга ҳам келмаган шарҳлар беришга имкон беради. «Алгоритм» атамаси умумий лексика луғатидан ўрин олмоқда ҳамда образлар ва хабарлар яратишнинг замонавий имкониятларини шундай англатадики, улар шахсга етиб боради – ўтмишдаги тарғиботчилар, воизлар, дин арбоблари ва рекламачилар бундай технологиялар ҳақида орзу ҳам қилмаган.

Хулоса

Саводхонлик даражасининг ортиши, хизмат сафарларини соддалаштириш, коммуникация воситаларининг ривожланиши фақат сиёсий ва иқтисодий элита вакиллари эмас, одамлар гуруҳи сиёсий ва диний масалаларни муҳокама қилишда сўз ҳуқуқига эга бўладиган оммавий соҳа пайдо бўлишига хизмат қилади. Натижада авторитаризмга қарши даъват ташланади, диний ва сиёсий ҳукмронлик «майдаланади», «умумий неъмат» билан боғлиқ масалалар бўйича мунозаралар очиқлиги ортади. "Қора интернет", "чуқур давлат", "яширин" дастур ғоялари ва усуллари баъзан ҳақиқатан йироқ бўлиб туюлади, аммо доим ҳам шундай эмас. Рақамли давр бошланиши билан пайдо бўлган, бир пайтлар фақат ижобий ҳисобланган имкониятлар ва тенденцияларни кўпчилик одамлар эндиликда тенг бўлмаган ва кўпинча турли маъноли деб қабул қилмоқда.
Исломий ғоялар ва амалиётларни долзарблаштириш «Ислом оммавийлиги»ни оширишга хизмат қилади, бунда нафақат диний олимлар ва ўзини ундай деб эълон қилган дин соҳасида обрў қозонган шахслар, балки дунёвий ақл-заковат соҳиблари, тасаввуф ташкилотлари, оналар, талабалар, ишчилар, муҳандислар ва бошқалар жамият ҳаёти ва жамоатчилик мунозараларида иштирок этади. Бундай «оммавий» сифатда Ислом ер сайёрасининг кўплаб нуқталарида ижтимоий ва сиёсий ҳаётни жиддий ўзгартиришга хизмат қилиши мумкин. Рақамли даврнинг иккинчи қисми, «Фейсбукдан кейинги давр» қадам қўйиши билан диний ғоялар ва амалиётлар қай тарзда яратилиши, илгари сурилиши ва бузиб кўрсатилиши мумкин эканлигини тушунишни ҳисобга олган ҳолда хавотир учун кўплаб асослар вужудга келади.

Манба: CILE
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase