close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон таслим бўлиш ниятида эмас

 Эроннинг Яқин Шарқда бўлиб ўтаётган сиёсий ва иқтисодий жараёнларга таъсири Исроил ва Саудия Арабистони тимсолида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ўзини йўқотиб қўйишга олиб келмоқда. Бу жаҳлни чиқарадиган омилни бартараф қилиш учун ўзини демократия ва инсон ҳуқуқлари муҳофазачиси сифатида кўрсатадиган мамлакат президенти унинг мамлакати улар учун умумий душман бўлган Эронга қарши дўстлашиши зарур эканлиги сабабли қотиллар билан алоқани узмаслиги ҳақида ҳаммага жар солди.

Эрон бунга қандай жавоб қайтаради? Эронликлар АҚШ байроғи остида бирлашиб олган ғанимлари олдида паст кетишни истамайди. Масалан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилар Корпуси қўмондони АҚШнинг Афғонистон, БАА ва Қатардаги ҳарбий базалари, шунингдек, Форс кўрфазидаги авиаташувчи кемалари Эрон ракеталари бемалол етиб бора оладиган масофада жойлашган эканлигини маълум қилди.
Амалдор агар бизга қарши биронта чиқиш қиладиган бўлса, юқорида ёдга олиб ўтилган ҳарбий базалар ва кемалар «биз қўлимиз етадиган жойда ва биз уларга зарба бера оламиз» деб айтди. Унинг қайд этишича, «ер-денгиз» синфидаги Эрон ракеталари 700 км масофга учиши мумкин, бу эса денгиздаги нишон саналган АҚШ авиаташувчи кемаларига зарба бериш учун етарли.
Шу тариқа эронликлар Вашингтоннинг Теҳронга босими ўсиши Эрон уларнинг талабларини қабул қилиши ва улар айтган йўлдан боришини англатмаслигини тушунишга имкон берди.
АҚШ президентининг Эрон тармоқлари ва муассасаларига нисбатан санкцияларни такрорий жорий қилиш ҳақидаги қарори Эронни тиз чўктиришга интилиш билан белгиланади. Бу қадам май ойида президент ташаббуси билан АҚШ Эрон билан кўпмиллатли битимдан чиққанлигидан кейин қўйилди.
Ушбу битим шартларига кўра Теҳрон санкцияларнинг бекор қилиниши эвазига ўзининг атом дастурини кескин қисқартирди. Бу ҳолатда Эрон атом қуроли ишлаб чиқаётгани ҳақида ҳаммадан кўп жар солган АҚШ ҳаракатларини қандай тушуниш лозим? Ахир АҚШнинг айтиб ўтилган халқаро шартномадан чиқиши ва санкциялар жорий қилиниши Эрон оммавий қирғин қуроли ишлаб чиқиш дастурининг қайта тикланишига олиб келиши мумкин. Демак, АҚШ шунга эришмоқчи, шундай эмасми? Бу уларга нима учун керак?
Бунинг сабаби Эронга уни аҳамияти паст бўлган сиёсий субъектга айлантириш мақсадида босим кўрсатишни давом эттиришдир. Масалан, 20 ноябрь, сешанба куни АҚШ Молия вазирлиги унинг сўзларига кўра, Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаш  доирасида Сурияга миллионлаб баррель нефть жўнатган Эрон-Россия тармоғига тегишли бўлан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан янги санкциялар жорий қилиниши ҳақида эълон қилди. Бундан сал аввал, 5 ноябрда эса, Вашингтон Эрон нефть ва банк секторига қарши такроран санкциялар жорий қилганди.
Теҳрон таъсирини чеклаб туришни ташқи сиёсатининг марказига айлантирган Оқ уй у кўраётган чоралар Эроннинг минтақавий фаолиятини чегаралаш ва унинг атом дастурини тўхтатишга, шунингдек, унинг оддий қурол-яроғ турларини харид қилиш қобилиятини сусайтиришга қаратилганлигини яширмайди.
Шундай таассурот уйғонадики, АҚШ ўжарлик бобида Эронга нисбатан ўзининг мантиққа мос келмайдиган ҳаракатларининг салбий оқибатларини тўлиқ англаб етмаган. Ахир ҳаттоки Вашингтоннинг европалик иттифоқчилари ҳам АҚШ санкцияларини айланиб ўтадиган савдо тизими яратиб, Эрон билан атом муносабатларини сақлаб қолишга интилмоқда. Чунки уларнинг фикрига кўра, Эронда атом қуроли пайдо бўлишининг олдини фақат шу тарздагина олиш мумкин .
Эронликларнинг ўзлари санкциялардан қўрқмайди. Хусусан, собиқ эронлик дипломат, ҳозирда Принстон университетида дарс берувчи Саййид Хусайн Мусавиан шу ойнинг бошида айтдики, Теҳрон санкцияларга қарши кураш борасида 40 йиллик тажрибага эга ва бу унга Трамп сиёсатига мослашиб олиш имконини беради.
Агар АҚШ Эрон нефти экспортини бўғишга ҳаракат қиладиган бўлса, Ормуз кўрфази орқали Форс кўрфазига нефть етказиб беришни барбод қилиш ваъдаси Эрон учун санкцияларни бартараф қилиш шаклларидан бири ҳисобланади. Кўриб турганимиздек, Эрон асло таслим бўлиш ниятида эмас.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase