Сўнгги пайтларда ОАВда Россия президенти Владимир Путиннинг соғлиғи ҳақидаги мавзу кенг муҳокама қилинмоқда. Вақти-вақти билан рус диктатори қорин бўшлиғи саратони ва Паркинсон касаллигидан азият чекаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалади. Британиянинг The Sun газетаси 18 ой олдин Кремл раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берган "Генерал СВР" Россия Telegram-каналининг постига асосланган материални эълон қилди.
Мақолада айтилишича, Путин шифокорлари имкон қадар тезроқ операция қилинишини талаб қилмоқда. Россия президентига саратон ва Паркинсон касаллигидан ташқари шизоаффектив касаллик ташхиси қўйилгани айтилмоқда. Нашр Россия Федерацияси президенти маъмуриятининг исми ошкор этилмаган собиқ юқори мартабали амалдорининг сўзларига таяниб, Путин ўзининг яқин доиралари билан бўлажак тиббий муолажалар бўйича музокаралар олиб борганини даъво қилмоқда. Нашр этилган ёзувларда ўзгартирилган овозда айтилишича, яқинлашиб келаётган операция муносабати билан Путин бир мунча вақт давлатни бошқара олмайди. Бу даврда мамлакатнинг амалдаги ҳукумати Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевга ўтади. Қайд этилишича, аввалроқ Путиннинг саратон касаллиги тўхтатилган, бироқ охирги пайтларда касаллик ривожлана бошлаган. Россия Федерацияси Президентининг даволовчи шифокорлари унга операцияни кечиктирмасликни тавсия қиладилар, аммо у ҳали жарроҳлик аралашувига принципиал розилигини бермаган.
Патрушев мақолада Кремлнинг Украинага нисбатан ҳарбий стратегиясининг асосий меъмори сифатида тилга олинган. Айнан у Путинни Киев гўёки "неонацистлар босиб кетгани"га ишонтиришга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, Путиннинг Жириновскийнинг дафн маросимидан апрел ойи бошида эълон қилинган суратлари Россия президентининг соғлиғи ҳақида саволлар туғдирган эди. Рус диктаторида катта бағбақа пайқалди. Аввалроқ ОАВ Путин сўнгги йилларда деярли доимий равишда шифокорлар даврасида бўлгани, улар орасида қалқонсимон без саратонига ихтисослашган жарроҳ онколог ҳам борлиги ҳақида ёзган эди. Бунгача Россия Федерацияси президенти жаҳон етакчилари билан учрашувларда оёқларининг ғалати қалтираши ва ҳаракатларининг қотиб қолганини бир неча бор пайқалган эди.
Путин саратон касаллиги туфайли жарроҳлик столига ётади, унга ворис ҳам тайин
The Sun нашри хабарига кўра, Путин соғлиғида жиддий муаммоларни бошдан кечирмоқда ва операцияга тайёргарлик кўрмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди