Блинкеннинг Қатар ташрифидан олдин, Афғонистонда ҳокимият алмашгандан бери биринчи марта, ғарб матбуотида унинг Қатарда «Толибон» билан музокаралар ўтказиши мумкинлиги ҳақида тахминлар билдирилди. Ахир радикал гуруҳнинг ўзига хос элчихонаси айнан шу мамлакатда жойлашган. АҚШ билан музокаралар ҳам шу ерда бўлиб ўтган. Давлат котибидан ташқари, Қатарга ўзининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари доирасида Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҳам ташриф буюрди. Тасодифми ёки йўқ, бу ташриф кунлари «Толибон» вакили Забиҳулло Мужоҳид Туркиянинг Yeni Safak газетасига берган интервьюси пайдо бўлди. У мамлакатда янги ҳукумат биринчи иқтисодий лойиҳани амалга ошириши ҳақида айтди – Кобул аэропортида Қатар ва Туркия вакиллари ишга киришди. Қатар ҳукуматига яқин бўлган Middleesteye портали хабар қилишича, турк мутахассислари техник гуруҳи Афғонистонга 1 сентябрда етиб келди. Гўёки аэропортда уларнинг хавфсизлигини таъминлаган маълум бир турк тузилмаси ҳам бўлган. Бинобарин, кўпчилик мутахассислар тахмин қилган нарса содир бўлди. Турклар Кобул аэропортининг камида, ҳимоя қисмини ўз қўлига олди.
Республикачи конгрессмен Майкл Макколнинг айтишича, Мозори-Шариф шаҳри аэропортида Афғонистонни тарк эта олмаган америка фуқаролари ушлаб турилган олти самолёт бор. Макколлнинг сўзларига кўра, улар толиблар томонидан ушлаб турилибди, чунки «бунинг эвазига нимадир кутишяпти». Давлат департаменти бу сўзларни тасдиқламади, лекин инкор ҳам қилмади, фақат Афғонистонда бўлаётган воқеалар ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини айтди.
Шунга қарамай, Қатарда Блинкен ёки Остин билан «Толибон» ўртасида музокаралар бўлган бўлса, улар норасмий равишда ўтказилган. Давлат котибининг ўзи сафар олдидан «Толибон» вакиллари билан суҳбат «ҳозирча режалаштирилмаган» деган баёнот билан чекланганди. Президент Жо Байден маъмурияти аввалги позициясидан воз кечишга ҳали тайёр эмас: токи АҚШ ва Ғарб томонидан қўйилган шартлар бажарилмас экан, «Толибон» билан ҳеч қандай музокара бўлиши мумкин эмас. Хусусан, Вашингтон Афғонистоннинг инклюзив ҳукумат таркиби фақат «Толибон» вакилларидан иборат бўлмаслигини талаб қилган. АҚШ раҳбариятидан фарқли равишда, Германия канцлери Ангела Меркель «Толибон» билан мулоқаот қилиш мумкингина эмас, балки керак ҳам деб тўғридан-тўғри айтди. «Агар «Толибон»га келадиган бўлсак, биз унинг вакиллари билан гаплашишимиз керак, чунки ҳозир айнан улар билан ишларни олиб боришга тўғри келади», – деди у матбуот анжуманида. Ҳозирча эса, толиблар билан БМТнинг юқори мансабдаги амалдорлари мулоқот қилмоқда. Якшанба куни Кобулда «Толибон»нинг ташқи дунё билан алоқалари учун жавоб берадиган мулла Абдул Ғани Бародар билан БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича махсус вакили Мартин Гриффитс ўртасида учрашув бўлиб ўтди. «Толибон» маълум қилишича, унда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинган. Гап биринчи навбатда, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида борди. Wall Street Journal ўз манбаларига таянган ҳолда таъкидлашича, АҚШ мамлакатда ҳукумат алмашгандан кейин музлатиб қўйган Афғонистонга гуманитар ёрдам дастурларини молиялаштиришни тиклаган.
Шундай қилиб, осонлик билан бутун Афғонистон устидан назоратни қўлга киритган «Толибон» худди шу тарзда енгиллик ва тезлик билан дипломатик изоляциядан чикиш томон ҳаракат қилмоқда. Янги ҳукуматнинг эълон қилиниши маросими бу жараённинг қанчалик чуқурлашганига далил бўлади. Уни толиблар, хорижий давлатлар иштирокида ўтказишга ваъда берди. Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, маросимга таклифномалар жўнатилган. Телеканалнинг айтишича, Туркия, Қатар, Эрон, Покистон, Хитой ва Россия таклифнома олган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров агар Афғонистон ҳукумати ҳақиқатда инклюзив бўлса, РФ таклифномани қабул қилишини айтди.
Тобора кўплаб мамлакатлар «Толибон» билан келишиб олмоқчи
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қатар ва Германияга ташриф уюштирмоқда. Бу икки мамлакат Ғарб ва «Толибон» ўртасидаги мулоқотни йўлга қўйишда воситачи ролини олишга тайёр. Ваҳоланки яқиндагина Европа Иттифоқи ва АҚШ сиёсатчилари мамлакатда ҳокимиятнинг куч ишлатиб ўзгартирилишини тан олмаслигини айтган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди