«Толибон» ҳеч қачон қатъий салафий ташкилот бўлмаган, ҳар ҳолда, ҳеч қачон ўзларини салафийлар, деб кўрсатмаган. Умуман олганда, «Толибон» ақидаси ва диний сиёсати жуда шубҳали мавзу бўлиб қолмоқда, чунки толибларнинг ўзлари ҳеч бўлмаганда пуштун тилидан бошқа битта тилда ҳам ўз маърузаларини, дарсларини чоп этишга уринмаганлар. Пуштун тилида чоп этилган дарслар ҳам ақида эмас, балки жиҳод фиқҳи ёки оятлар ва ҳадис масалалари билан боғлиқ. Шундай қилиб, «Толибон» медиа воситалари тузилма ичидаги диний вазиятни умуман ёритмайди ва «Толибон» манбаларининг аксарияти ҳарбий ҳисоботлардан бошқа ҳеч нарса эълон қилмайди. Кўп таниқли ҳокимлар, вазирлар ва «Толибон» қўмондонлари талабалик йилларини Покистонда ўтказган эканлиги кўрсатилган манбалар мавжуд, лекин 1) Покистонда таҳсил олиш ҳали ҳеч нарса дегани эмас; 2) кўплаб «Толибон» аъзоларининг талабалик йиллари ҳақида ҳеч қандай ишончли маълумот ҳам йўқ, Покистонда талабалик йиллари ҳақида асосан Покистон матбуоти ва журналистикаси ёзади, уларнинг ишончлилиги эса камида шубҳалидир.
Ал-Қоида манбаларида «Толибон» ичидаги диний вазият ҳақида қисман гапирилади, масалан, Абу Мусаб Сурий ўзининг кўпгина асарларида Афғонистон мусулмонлари орасида ашарийлик ва сўфийлик ҳукм суришини эслатиб ўтади. Кавказ амирлигидан қози Анзур Астемиров «Толибон»ни асосан сўфийлик ташкилоти бўлганликда бевосита айблайди.
«Аввало, уларнинг дунёқараши нотўғри эканлиги сабабли. Толиблар тавҳидни тузатишга ҳаракат қилмадилар, ҳатто уни тарғиб қилишга халал бердилар. Қабрларга сиғинишни ман қилмадилар ва ўзлари эски мақбараларни таъмирладилар. Умуман олганда, "Толибон" қандайдир диний ислоҳотларни амалга оширмади, ҳамма нарсани шундайлигича қолдирди. Ўзлари эса афғон диний урф-одатларига амал қилиб, ҳатто салафий-тавҳидчиларга қарши чиқдилар ва уларнинг кўпчилиги мамлакатдан кўчиб кетишга мажбур бўлди. Ашаддий сўфийликка муносабат ҳам нотўғри эди. "Толибон" ларнинг кўпчилиги ва уларнинг раҳбарлари сўфийлик тариқатларига, жумладан ашаддий сўфийлик тариқатларига (масалан, Парлавия) аъзо бўлганлар». (Анзур Астемиров, «Толибон»нинг асоссизлиги).
Марказий Осиёда деобандизм, қўпол қилиб айтганда, янгиликлар киритиш аралашмаларидан тозалаш салафийлар таълимоти элементлари билан Яқин Шарқ сўфизмининг минтақавий аналогига ўхшаш нарса. Бироқ, бу минтақа учун янгиликлар киритишни тушуниш кенг бўлиб, ягона технологик шаклга эга эмас. Тақводорлик ва зоҳидликни мустаҳкамлашга кўп эътибор бергани учун сўфий ҳисобланади. Албатта, айрим маҳаллий тариқатлар ёки уларнинг Қодирия, Нақшбандия, Чиштия каби тармоқлари ва бошқалар ўзларини деобанд сифатида кўрсатади, лекин аслида деобанд эмас, балки бир тармоғи саналади. Бу назарияда.
Амалда ягона деобанд мактаби йўқ. Деобанд ичида кўплаб тармоқлар мавжуд. Толибларнинг ўзлари томонидан таъқиб қилинган, аммо Афғонистонга америкаликлар ҳимоясидаги Карзай даврида қайтган мистик сўфийлик мактаблари бор, асосан Ҳиндистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари секталари мавжуд.
Маълумки, толиблар сўфийларни диний сабабларга кўра таъқиб қилмаган, сўфийлик тариқатлари толибларнинг фармонларини эътиборсиз қолдирган ҳоллар бундан мустасно. Таъқибнинг асосий сабаби сиёсий мотив эди, чунки «Толибон»нинг Аҳмад Шоҳ Масуд, Мужадидий, Аҳмад Ғилоний каби кўплаб рақиблари АИА ташкил этилишидан олдин Афғонистон сиёсий ҳаётида иштирок этиб, «Толибон» пайдо бўлганидан кейин унга қаршилик кўрсатишга уриндилар.
Толибон ўзларини шариат тартибини ўрнатувчи исломий ҳаракат сифатида кўрсатишга уринмоқда, бироқ кўплаб манбалар «Толибон» пуштунларнинг пуштунвалай кодексига мувофиқ ҳукм чиқаришини айтмоқда. Пуштун кодекси бўйича ҳукм қилиш даражаси ҳақида аниқ бир нарса дейиш қийин, чунки ҳеч бир манба буни исботламайди, лекин Асад Афғон «Толибон» аёлларнинг шариат ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларда ошириб юборгани билвосита тан олди
«Толибон»нинг шариат нуқтаи назаридан яна бир муаммоси гиёҳванд моддаларни сотишдир. «Толибон» назоратидаги ҳудудлардан наркотрафик БМТнинг Афғонистонда наркотрафик ва кўкнори ўсимлиги етиштириш бўйича ҳисоботлари билан тасдиқланади, бундан ташқари, наркотиклар савдоси юқорида тилга олинган Асад Афғон томонидан тасдиқланиб, унинг айтишича «афюн - бизнинг иқтисодий заруриятимиздир».
Афғонистонда яшовчи исмоилийлар ва иснаашарийлар (жаъфарийлар) шиа жамоалари ҳам бор. Исмоилийлар Бағлон ва Бадахшон вилоятларида яшайди, тожик- жаъфарийларнинг энг йирик жамоаси Ҳиротда, хазарейлар – тоғли Ҳазаражат ҳудудида (Марказий Афғонистон) яшайди. «Толибон» томонидан тарқатилган «Буюк одам» номи остидаги Мулла Умарнинг расмий таржимаи ҳоли шиаларни таъқиб қилиш ва уларнинг ўз-ўзини бошқарувини йўқ қилиш фактларини кўрсатади. «Ал-Қоида» ва «Толибон» билан боғлиқ бўлмаган матбуот ҳам «Толибон»га диний асосда шиаларни уюштирилган таъқиб қилиш ҳолларини чалиштиради. Билвосита буни Эрон элчиларининг «Толибон» томонидан ўлдирилиши ҳам кўрсатиб турибди.
«Ал-Қоида» ва «Толибон» нинг асосий етакчилари ўлдирилиши иккала ташкилотнинг моҳияти ва структурасини сезиларли даражада ўзгартириб юборди. Ахтар Мансур «Толибон» амири бўлди, ўз навбатида Айман Завоҳирий «ал-Қоида»га бошчилик қиладиган бўлди. Завоҳирий борасида маълум бўлишича, унинг Усама бин Ладен ҳаётлигида ҳам Ироқ исломий давлати раҳбарияти билан шиалар борасида жиддий ихтилофлари бўлган. Завоҳирий ИШИД мужоҳидлари Эронга ҳужум қилмаслиги ва зайдийлардан ташқари шиаларга умумий такфир қилмаслигини, шиалар уларга қарши фақат даъват билан курашиш лозим бўлган жоҳиллар ва умуман шиаларга қарши кураш фақат ўз-ўзини ҳимоя қилиш бўлиши кераклигини таъкидлаган. ИШИД Завоҳирийнинг позициясини қатъиян рад этди ва умуман олганда, унга нисбатан салбий муносабатда бўлди. «Исломий давлат» ва Айман Завоҳирий ўртасидаги баҳс Абу Муҳаммад ал-Адноний томонидан «Тўлиқ аниқлик билан омон қолган киши омон қолиши учун» ва «Узр, ал-Қоида амири» қайдларида батафсилроқ очиб берилади. Қизиғи шундаки, бу ҳолат камида унинг ҳаётлиги даврида ва таҳрири остида чоп этилган «Илҳомлантир» журналининг барча сонларида «ал-Қоида» урушмаётган зайдийларни истисно қилганда барча шиаларга қарши кураш олиб бораётганини таъкидлаган машҳур «ал-Қоида» шайхи Анвар ал-Авлакийнинг нуқтаи назарига зид келади (истаганлар «Илҳомлантир» журналининг 4-сонидаги «Фокусдаги рофизийлар» мақоласини кўриб чиқиши мумкин).
Мансур Ахтар даврида шиалар билан боғлиқ сиёсат қайта кўриб чиқилиб, «Толибон» маҳаллий шиалар билан иттифоқ тузиб, улар орасидан жанговар ячейкалар ташкил қилади, шунингдек, дала қўмондонлари тайинлайди. Буни «Толибон»нинг ўзлари аллақачон ёпилган, инглиз тилидаги "Шахамат" (юклаб олишга вақти улгурмаган -кечикди) сайтида ва инглиз тилидаги қайта тикланган "ал Имара" сайтида чоп этилган кўплаб расмий ҳужжатлар тасдиқлайди.
«Толибон» ичидаги диний вазият
Диний вазият ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Афғонларнинг аксарияти суннийлар бўлиб, ўзларини ҳанафий фиқҳ мактабига мансуб деб ҳисоблайдилар. Деярли барча афғонлар ўзларини деобанди тасаввуф мактабининг издошлари деб санайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси