close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Биринчи космонавт

Сўнгги асрларда туғилган фан унча-мунча одам эриша олмайдиган соҳа. Унинг машаққати йилига бир марта эсланишга арзийди. Аммо биз сизнинг эътиборингизни бошқа масалага қаратмоқчимиз. Бугунги байрамнинг сабабчиси саналган космонавт бошқа бир масалада ҳам янгилик ихтирочиси бўлган.

Сўнгги асрларда туғилган фан унча-мунча одам эриша олмайдиган соҳа. Унинг машаққати йилига бир марта эсланишга арзийди. Аммо биз сизнинг эътиборингизни бошқа масалага қаратмоқчимиз. Бугунги байрамнинг сабабчиси саналган космонавт бошқа бир масалада ҳам янгилик ихтирочиси бўлган. Гагарин биринчи бўлиб коинотга қадам қўйган шахс сифатида донг таратгани бир томону, осмонга чиқиб келганидан сўнг «Худо йўқ экан, агар У бор бўлганида, мен уни осмонда кўрардим!» дегани бир томон. Биз бугун айнан шу масалага жиддий эътибор қаратмоқчимиз. Шу боис, аслида ким эсланаётганини англаб етамиз.
Муқаддас китобларга дақиқ нигоҳ ила назар солган олимлар бир ҳолатни ҳамиша эътироф этишади: «Ҳар қандай масала ўзининг вазнида ўлчанади. Яъни, киши бу дунёда нимадан пархез қилган, қанчалик тийилган бўлса, нариги дунёда ўша нарсани қўлга киритади. Аксинча, нимадан қайтмаган бўлса, ўша нарсадан мосуво қилинади. Кимки бу дунёда шароб ичган бўлса, охиратда ундан бебахра қолибди, деган мазмундаги ҳадис ҳам шуни изоҳлайди».
Шундан кўриниб турибдики, бир инсон қандай мавқеда ва қай суратда бир масалани журъат билан гапирдими, унинг оқибати ҳам, унга бериладиган жазо ҳам шу жинсда бўлади. «Худони йўқ деган инсоннинг жазоси нима бўлар экан?» десангиз, жавоб оддий: «Ўзи ҳам йўқ бўлади!» Қизиқ жавоб бўлиб туюлаётган бўлса, бир ўйлаб кўринг-чи, ҳозир Гагарин қани??? У ўлганми, портлаб кетгани ҳақида хабар бор-у, аммо унинг жасади топилмагани хусусида нима дейсиз? Қора қутидан ғалати овозлар келганини қандай изоҳлайсиз? Хуллас, масала чигаллашиб-чигаллашиб, бир нуқтага келиб тўхтайди: «Гагарин билан боғлиқ нима воқеа бўлганини ерликлар билишмайди, аниқроғи, у ЙЎҚ! На ерда ва на самода! Уни ҳамма қидиряпти. Ўлган дейдиган бўлсак, ўлиги йўқ, тирик десак, тириклигига далил йўқ. Уни худо ЙЎҚ қилиб қўя қолди. Мана шунақа гаплар».
Биз бу сўзларни нима учун эсладик. Бир одамни маломат қилиш ёки ўтмишнинг кирлик жойларини ахтариш учун эмас. Балки мозий кишилари хатосини такрорламаслик учун, кичкина эслатма бўлиши учун гапирдик, холос. Гагарин билан бўлиб ўтган ҳодиса ҳар қанақа инсонни сергак бўлишга чақиради. Чунки инсон айнан шу воқеа сабабидан «жазо ва мукофот жинсига қараб берилади» деган муқаддас тушунчани англаб етади.
Йўқдан бор бўлган хилқатнинг Ўз яратувчисини инкор қилиб туришидан-да катта офат ва бало бўлмаса керак. Ахир, ҳозирги кунда биринчи космонавт қўним топган маскан нари борса сомон йўли галактикасидан бир нуқта эканини фан аниқлаб бўлди. Бунақа масофадан миллиард-миллиардчаси биринчи осмонга устун бўла олмаслиги кўпчиликка маълум. Бу ҳодиса ҳар бир ишга олдиндан баҳо бериб юбормасдан, уни пухта ўрганиб, сўнгра ҳаётга тадбиқ этишимизга ҳам ундайди.
Амриканинг учинчи фазогири Жон Клин шундай ҳикоя қилади: "Менга фазовий тадқиқот ишлари олиб бориш вазифаси топширилган пайтлари қўлимга фазонинг катталигини тушунтириб берадиган бир қўлланма тушиб қолди ва ундаги иккинчи боб диққатимни тортди. Бу бобдаги гапларни англаш учун аввал бир ёруғлик йилининг нималигини билиб олиш керак эди.
Маълумки, ёруғлик бир сонияда 300 000 (уч юз минг) км тезликка эга. Бошқача айтганда, бир сонияда ер куррасини етти марта айланиб чиқади.
Энди эса, бир ёруғлик заррачасининг бир йилда, айланма эмас, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатини тасаввур қилайлик. Бу йўлнинг узунлиги 9,5 милён км.нинг милёнга кўпайтмасига тенг бўлади!
Рисоланинг коинотимиз ҳадлари ҳақидаги бобларига кўз ташласак, ҳайратимиз янада ортади. Чунки фалакнинг (галактиканинг) ҳажми 300 000 ёруғлик йилига яқин ва у ўз ўқи изи бўйлаб 250 милёнинчи ёруғлик йилида айланмоқда.
Билмадим, Қуёш системасининг нақадар муаззам бир ҳаракат майдони эканлигини идрок қила оласизми?!
Дарвоқе, гап фақат юлдузлар ва сайёралар орасидаги масофа устида кетмаётир, балки фалакимиздан бошқа яна милёнлаб фалаклар борлигини эслатмоқчиман, холос. Уларнинг ҳаммаси мудҳиш бир тезликда ва худди бир-биридан қочаётгандек ҳаракат қилади. Телескопдан тўрт томонимизга боқиб, коинотнинг ўлчамини билмоқчи бўлсак, яна ҳам тўғрироғи, кўра олганимиз қадар ҳудудни ҳисобламоқчи бўлсак, фазо энг камида 2 милярд ёруғлик йили узунлигига тенг эканини айтишимиз мумкин!
Ё Роббим, бу қандай ақл бовар қилмас ва тасаввурга сиғмас бир катталик, нақадар муҳташам бир салтанат!
Ҳа, жуда ҳам аниқ ишланган режа қаршисидамиз. Фазо ва коинотнинг буюклиги ва ақл бовар қилмас интизоми менга Аллоҳнинг борлигини кўрсатади. Ҳар қандай одам, агар у ақлли бўлса, бу бир бутунликни қўлида тутиб турган ва уни маълум бир режа асосида бошқараётган, ҳаракатга келтираётган чексиз бир қудратнинг борлигини, инкор қилолмайди, инкор қилишига ишонмайман.
Яна ўйланиб қоласан киши... Биз ердан фазога учирган йўлдошларимизни Ердан туриб бошқара оладиган қувватнинг таъсирини кўзимиз билан кўриб турганимиз учун тасдиқлаймиз-у, аммо Қуёшни ва бутун юлдузларни чексиз бўшликда парвонадек айлантираётган Қудратни қандай ва нега инкор қиламиз?!
Ўзим эса қуйидагиларни айтиш билан кифояланаман: Фазога чиқиб, бу муҳташам ҳаракат майдонини кўрганимдан кейин "Булар бари тасодиф" деган ўйни хаёлга келтиришга уяляпман.
Илм одамларининг ҳисоб-китобларидаги аниқликларга ҳайрон қоласан киши. Фазога учирилган кемалар назорат марказидаги мутахассислар ҳисоб қилган вақтда Ойга қўна олади. Аммо биз Ойнинг ҳам ўша нуқтага ўз вақтида келганлиги ҳақида нега ўйлаб кўрмаймиз?
Илк марта фазога чиққан Юрий Гагарин "Фазога чиқдим, лекин у ерда ҳеч қандай яратувчини кўрмадим", деган инкорини очиқ-ойдин баён этарди. Шундан кейин эса ўзи "қўлга киритган" оқибатни топди ва бир учоқ фалокатида ёниб, жон таслим қилди. Ҳа, "Яратувчи йўқ" деган фазогирни Аллоҳ ана шундай йўқ қилиб юборди.
"Аполло-II"нинг астронавтларидан бири Эдвин Олдрингнинг сўзлари эса айнан мана шундай эди:
"Осмонингга, яратган нарсаларингга ва жой-жойига қўйганинг Ой ва Юлдузларга термулиб қарарканман, шундай дейман: "Эй Буюк Роббим! Инсон ким бўлибди? У коинот ичида бир заррадан бошқа нарса эмас... Лекин Сен унга шунчалар аҳамият бергансанки..."

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase