Муфтий Менкка алданманг
Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир ва Аллоҳ ким ҳақ йўлда еканини ва ким адашганини яхшироқ билгувчидир. Ахир, биз инсоннинг қалбида нима борлигини билмаймиз, агар бирор киши гуноҳ қилган бўлса, уни тўхтатиб, бу нотўғри эканлигини айтиш керак. Аллоҳдан адашган ҳар бир кимсани ҳақга ҳидоят қилишини ва зулматдан нурга олиб чиқишини сўраймиз.
Ғаззолий сарой уламоларига қарши
Ўрта асрларда яшаб ўтган буюк ислом уламоси ва мутафаккири Абу Ҳамид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ҳақида эшитмаган мусулмон кам топилса керак. У араб халифалиги ўз қудратининг чўққисидан ўтган, лекин ислом дунёси кўплаб халқларнинг маданиятини ўзлаштирган ҳолда улкан ҳудудларга тарқалган пайтлар яшаб ўтган. Бу жараён давомида биз бугунги кунда шундай деб атайдиган ислом маданияти шаклланган.
Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбари қатл этилган ўқитувчини "қаҳрамон" деб атади
Франция мусулмонлар ташкилоти раҳбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатурлар билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдириб, ўлдирилган ўқитувчини қаҳрамон деб атади. Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Муссавийнинг сўзларига кўра, мамлакат мусулмонлари «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хотирасини таҳқирлаш» саналган Самюэл Патининг ўлдирилишидан «даҳшатда ва чуқур хижолатда».
Машҳур саудиялик шайх исломнинг ҳаддан ташқари қаттиқ талқин қилиниши учун узр сўради
Саудия Арабистонида таниқли Исломий воиз ва олим телевидение орқали Қуръон ва Суннатнинг илгари сурилган жуда қаттиқ ва том маънодаги талқинлари учун узр сўради ва мўътадил қарашларга риоя қилишни ваъда қилди. Шайх Оиз ал-Қарни ўзининг диний қарашларининг тадрижий ривожланиши ҳақида гапириб, ёшлик йилларида Исломга бутунлай бошқача қараганини таъкидлади.