close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ: Асад режими инсониятга қарши жиноятларда айбдор

Суриядаги юз минглаб оила аъзолари ўз яқинлари тақдири ҳақидаги ҳақиқатни билишга ҳақли, дея хабар бермоқда Жаҳон ташкилоти.

Башар Асад режими кучлари сўнгги 10 йил ичида Сурияда қўлга олинган ўн минглаб тинч аҳолини қийноққа солиб, таҳқирлаган, уларнинг аксарияти ўлдирилган ёки бедарак йўқолган. Бу ҳаракатлар уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларни ташкил этади.
Бу ҳақда БМТнинг Суриядаги воқеалар юзасидан мустақил халқаро текширув комиссияси ҳисоботида айтилади.
Ҳисоботда таъкидланишича, Асад режими ўз халқига қарши уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган бўлиб, мамлакат фуқаролар уруши бошланганидан буён ўн минглаб тинч аҳолининг тақдири номаълум.
"Уларнинг кўпчилиги (тинч аҳоли) ҳалок бўлган ёки қатл этилган деб ҳисобланмоқда, кўпчилиги ноинсоний шароитларда бўлган, деб ҳисобланмоқда", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг кўпчилиги " қийноққа солинган ёки ўлдирилган."
Комиссия раҳбари Пауло Пиньейру нинг айтишича, Суриядаги юз минглаб оила аъзолари ўз яқинлари тақдири ҳақидаги ҳақиқатни билишга ҳақли. У Асад режимини уларга шундай имкониятни тақдим этишга чақирди.
Ҳисоботда, шунингдек, Сурия бўйлаб "зудлик билан ва кенг қамровли ўқ отишни тўхтатиш"га даъват келтирилган. Ҳисобот муаллифларига кўра, Суриядаги можарога алоқадор барча гуруҳлар, жумладан, Сурия демократик кучлари (СДФ) ниқоби остида фаолият олиб борувчи YPG/PKK терррористик ташкилоти, шунингдек, ДЕАШ ва Ҳаёт Таҳрир Ал-Шам (ХТШ) уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда иштирок этмоқда.
Комиссиянинг ҳисоботи Суриянинг 2658 аҳолиси, жумладан, собиқ маҳбуслар билан интервьюлар асосида тайёрланган.
Бундан ташқари, 100 дан ортиқ ҳибсхоналарда содир этилган жиноятларни ҳужжатлаштириш учун фотосуратлар, видео ва сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланилди.
Комиссия ўтган тўрт йил давомида тайёрлаган ҳисоботларида Асад режими бир неча бор уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир қилганини қайд этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase