Лекин бундай ҳеч нарса содир бўлмайди, бундан ташқари, аниқ диний сабаб билан икки кишининг ўлдирилиши (ва учинчи одамнинг яраланиши) Франция минтақавий янгиликлар доирасидан ташқарига чиқмайди. Нима учун? Чунки қотил мусулмон эмас, католик эди.
Қотиллик 14 ноябрь, шанба куни Франциянинг ғарбидаги Шоле шаҳарчасида рўй берди. Қотил - аввалги ҳуқуқбузарликлар учун полицияга маълум бўлган 35 ёшли эркак, хусусан, у ноқонуний равишда қурол олиб юргани учун қўлга олинганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўша куни эркак ўз квартирасидан тушиб, холлдаги аёлга дуч келган.
У аёлга ҳужум қилиб, унинг бошига жиддий зарбалар беради. Охир-оқибат аёл жароҳатларга дош беролмайди ва ҳужум биринчи қурбони бўлди.
Кейин у эркак уйдан чиқиб, паркка боради ва у ерда кекса эр-хотинга ҳужум қилади: 83 ёшдаги қария вертолётда касалхонага олиб кетилаётганда жароҳатларидан вафот этди.
Франция оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, унинг 81 ёшли хотини жиддий яраланган, лекин унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Эркак кейинроқ уйига, квартирасига қайтади ва у ерда полиция томонидан қўлга олинади. Унга ҳеч қандай қурол топилмайди ва у ҳеч қандай қуролсиз, фақат қўллари билан ҳужум қилган деб тахмин қилинади. У ҳаваскорлар футболи оламида танилган, бўйи деярли икки метрлик, атлетик қоматли эркак сифатида тасвирланади. Шундай экан, қарияларни ўлдириш учун унга қурол керак эмас эди.
Прокурор Эрик Буайарнинг сўзларига кўра, қотиллик сабаби диний бўлган. Қотил ўзини католик ва ундан ҳам кўпроқ - "католик худоси томонидан имонсизларни жазолаш топширилган" пайғамбар деб ҳисоблаган ҳолда, одамлар имонсиз бўлгани учун уларга ҳужум қилганини хотиржам тушунтирди.
Исми ошкор қилинмаган қотил 2018 йилдан бери психиатрик кузатув остида бўлган ва ҳатто мажбуран касалхонага ётқизилган, аммо охирги пайтларда даволанмай қўйган. Қўшниларининг айтишича, у “бироз нотинч” бўлган». Ҳозирги пайтда тергов қотилнинг бирон-бир диний гуруҳ билан алоқаси бўлган ёки бўлмаганини аниқлашга ҳаракат қиляпти. Терговчилар у тақиб ёрадиган крестдан ташқари унинг уйида ҳеч қандай диний рамзлар топишмаган. Бироқ, таъкидланишича, «унинг нутқи – имонсизлар ва яҳудийларга нисбатан нафрат тўла нутқдир».
Мутахассислар, шунингдек, унинг жиноий жавобгарликка лаёқатли эканлигини билиш учун қотил патологиясини аниқлашлари керак? Аниқ руҳий касалликлар туфайли ҳозирги пайтда айблов қўйиш мумкин эмас, дея таъкидлайди прокурор. Эркак ҳозир психиатрия муассасасига жойлаштирилмоқда.
Албатта, прокурорнинг фикрича, бу қотилликни унинг ўзи хабар берган аниқ диний мотивларга қарамай, террорчилик ҳаракати деб бўлмайди. Эмишки, бу фақат психиатрик ҳолат, шунчаки шизофрения (эслатиб ўтамизки, уни урушга даъват қилган овозларни эшитган Жанна д`Арк ҳолати шизофрения билан изоҳланади, аммо Жанна Франциянинг миллий қаҳрамони ва католик авлиё ҳисобланади).
Оммавий ахборот воситалари бу одамда эмоционал ҳолдан тойиш рўй берган, деб қўшиб қўйди. Профессионал муваффақиятсизликлар, ишдан бўшатилиш ва ҳоказо – тушунган ҳолда ёзади газеталар. Лекин шунга қарамай, Le Figaro газетасидаги биринчи изоҳлар қизиқарли саволларни кўтаради. Биринчидан, қандай қилиб руҳий муаммолари ҳақида анчадан бери маълум бўлган, унинг “нотинчлиги” қўшнилари томонидан қайд қилинган ва ноқонуний қурол олиб юрганлик учун қўлга олинган шахс ҳеч қандай кузатув ва даволашсиз одамлар орасида бемалол юрган? Иккинчидан, «нотаниш кишиларни худонинг номи билан ўлдирадиган бу шизо-ахмоқ билан нотаниш кишиларни худонинг номи билан ўлдирадиган ислом террорчилари орасида қандай фарқ бор»? Содир бўлган воқеа учун унинг сиёсати бундай хавфли телбаларни юзага келтирадиган француз давлати масъул эмасми?
Албатта, бу саволларга ҳеч ким жавоб бериш ниятида эмас. На Макрон, на француз элитасидаги бошқа ҳеч ким ҳатто кекса одамларни "имонсиз" бўлгани учун психопат томонидан пичоқлаб ўлдирилганини пайқамади. Шоледа республикасига янги даъволарига ҳақида ҳеч қандай гап эшитмасак ҳам керак (бу аксилинқилобий Вандей исёни маркази эди). "Бу бошқа нарса".
"Бу бошқа нарса": Францияда сиз у ҳақида эшитмаган қотиллик
Францияда бир ёш йигит кўчада бир нечта йўловчиларга ҳужум қилади ва улар "имонсиз"бўлгани учун уларни "Худонинг номи билан" ўлдиради. Бу президент Макрон ва ички ишлар вазири Дарманин ғазаб ўтида ёниб, республикачи дунёвий қадриятлар учун муқаддас уруш эълон қилиши ва ўлганлар учун миллий мотам уюштириши керак бўлган ҳолатлардан бири бўлиши керакдай бўлиб кўринади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди