close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони нефтини ҳаво ҳужумларидан ким ҳимоя қилиши мумкин

Саудия Арабистони ниҳоят ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини ишончли мудофаа учун мақбул келадиган кўринишга келтириши ҳақида қарор қилди. Чунки бундан олдинги хусийларнинг ракета ҳужумлари, гарчи сезиларли даражада амалга ошган бўлсада, ўтган ҳафта охирида Saudi Aramco компанияси терминалларини портлатишда рўй берганидек улкан талофат етказмаган эди.

Ар-Риёд Жанубий Кореядан бахт излаш ниятида

Бу, афтидан, қайғули бир латифа эмас. Охирги бир неча йил давомида Саудия Арабистони АҚШдан 100 млрд долларлик қурол-яроғ сотиб олди ва бу асримизнинг мудофаа битимлари борасида рекорд ҳисобланади. Мамлакат чегараларини 88 та Patriot ЗРК учириш қурилмалари ҳимоя қилади (ҳимоя қилиши лозим). Бунда ушбу комплексларнинг катта қисми бу – РАСЗ сўнгги модификацияси бўлиб, унда аввалги модификациялар камчиликлари ҳисобга олинган эканлиги сабабли энг мукаммал ҳисобланади.
Мана шу ерда америка қурол-яроғлар рекламаси ва реал вазият ўртасидаги улкан фарқни намойиш этадиган қизиқарли бир жаҳон бор. Яқин Шарқда «Скад» эски совет тактик ракетасини маҳаллий қайта ишланган варианти кенг фойдаланилади. Raytheon компанияси барча кенг тарқалган ЗРК Patriot PAC3 маълумотларида кўрсатишича, «Скад» туридаги ракеталарни битта қарши ракета билан ушлаб олиш эҳтимоли 0,6−0,8ни ташкил қилади. Шу билан бир пайтда, Raytheon компаниясининг Саудия Арабистонига етказиб бериладиган комплекслар (Patriot PAC3 ва самарадорлиги бироз пастроқ бўлган Patriot PAC2) самарадорлиги ҳақида ўтган йилги маърузасида айтилишича, «Скад»га ўртача «дунёдаги энг зўр ЗРК» 4 та ракетаси ишлатилади. Битта қарши ракета миллион доллар туради.
АҚШ дунёнинг бадавлат давлатларини соғишда давом этмоқда. 100 млрд. доллар етарли эмас деб топилди ва ўтган йили 15 млрд долларлик ЗРК THAAD етказиб беришга шартнома тузилди. Бироқ THAAD фақат атмосфера доирасидан ташқарида, яъни ўнлаб километр баландликда баллистик ракеталарни ушлаб олишга қодир. У яманлик хусийлар асосан эгалик қиладиган оддий ҳаво ҳужуми воситаларига қарши кураша олмайди.
Сўнгги воқеалар шундан далолат берадики, саудияликлар АҚШ тизимларига тобора кам ишонмоқда. Айнан шу сабабли ҳам Жанубий Корея ЗРК имкониятлари билан танишиш ва агарда улар америкаликларникидан мукаммалроқ бўлса, улар билан қуролланишга қарор қилинди.
Иккала тарафнинг ниятлари жиддий. 18 сентябрда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Республикаси президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбатда ушбу масалани кўтарди. Ва Сеул уни тушунди. Корея Республикаси президенти қароргоҳининг расмий баёнотида айтилишича: «Жаноби олийлари Муҳаммад бин Салмон Жанубий Кореяга мамлакат ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини кучайтиришда ёрдам сўраб мурожаат қилди ва иккала томон бу масалада маслаҳатларни давом эттиришга рози бўлди».
Жанубий Корея мудофаа саноати Саудия Арабистонига нима таклиф қилиши мумкин?
Энг жиддий ПВО/ПРО воситаси – ўрта масофадаги зенит-ракета комплекси бўлиб, бир неча хил турда белгиланади — KM-SAM, шунингдек, Cheolmae-2 ёки Cheongung ёки M-SAM сифатида ҳам маълум. У 2015 йилдан бери серияли равишда ишлаб чиқарилади.
Комплекс барча турдаги учувчи аппаратлар, жумладан, кичик ўлчамли учувчисиз учиш аппаратларни ушлаб олиш учун мўлжалланган. Ушлаб олиш максимал масофаси — 40 км, баландлиги — 20 км. Комплекс ҳаракатчан бўлиб, ғилдиракли шассига ўрнатилади.
Аниқлаш воситалари замонавий — фаол фазаланган антеннали панжара доиравий кўриш имконига эга бўлган уч координатали РЛТ. Бу антеннанинг дақиқасига 40 та айланма тезлиги билан айланиши ҳисобига эришилади. Баландлик бўйича 80 градусли сектор қамраб олинади. Узатгичлар самолёт бортидаги радарлар каби Х-диапазонда ишлайди.
KM-SAM да барча ҳолатлар учун битта ракета фойдаланилади. Унинг устунлиги катта юк кўтариш қобилияти ҳисобланади — 50 g гача. Шу туфайли ракета юқори динамика билан маневр қилиши мумкин. Дастлаб учиш инерциал тизим бошқаруви остида амалга оширилади, нишонгача бўлган  масофа қисқариши билан нишонга ўз-ўзидан тўғриланиш фаол радиолокация каллаги ишга тушади. Ушлаб олинадиган нишонлар тезлиги 1000 м/с, яъни қарийб 3 М га етиши мумкин. Бу ар-Риёд тушиб қолган вазият учун етарли.
Кўриб турганингиздек, мажмуа жуда мустаҳкам. Бу Саудия Арабистонининг дронлар ва паст учадиган қанотли ракеталарга қарши мудофаасини кучайтириши мумкин. Айтганча, бу қобилият кафолатлари мавжуд. Гап шундаки, мажмуанинг илдизлари Россияга бориб тақалади.
Россияда парокандалик ва беқарорлик ҳукмрон бўлган, шунингдек, пул  етишмаган шароитларда, 90-йилларда «Алмаз-Антей» концерни ва «Факел» ракета конструкторлик бюроси Жанубий Корея учун ўрта масофадаги ЗРК яратишга жалб қилинди. Корейсларнинг таъкидлшича, барча ишлар Корея Республикаси Миллий мудофаа ИТИ кучлари томонидан Samsung, LIG Nex 1, Doosan DST компаниялари иштирокида бажарилди.
Ҳақиқатда лойиҳалаштириш ишлари Россияда корейс мутахассислари иштирокида олиб борилди. Ишлар якунлангач, россиялик мутахассислар барча технологияларни корейсларга топширдилар.
Сўнгра, 2017 йил, «Алмаз-Антей» Мудофаа вазирлигига ушбу ЗРК негизида ўз комплексини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Натижада ўрта масофага учадиган С-350 «Витязь» ЗРК пайдо бўлди. Бу йил унинг давлат синовлари якунланди ва серияли ишлаб чиқариш бошланди.
Саудия Арабистони жанговар имкониятлари бўйича Жанубий Корея прототипидан ўзиб кетган ушбу комплексни харид қилиши мантиқан тўғрироқ бўларди. «Витязь»да иккита ракета бор - 9М96 ва 9М100. 9М96 Жанубий Корея ракетасининг аналоги, лекин унинг ушлаб олиш масофаси 120 км, баландлиги эса - 35 км. 9М100 — бу 15 км масофада яқинда ушлаб олиш ракетаси. Унинг йўналтириш тизими ҳам бошқа — ер устидаги РЛТдан радиокоррекцияли инерциал тизим.
С-350 ўқ-дорилар комплекти жиддий кучайтирилган — учириш қурилмасида 12та қарши ракета жойлаштирилган. Имкониятлари бўйича у С-300 дан устунлик  қилади. Реакция вақти қисқартирилган ва бир вақтнинг ўзида ўққа тутиладига нишонлар сони оширилган. Яъни комплекс кенг кўламли ҳужумларни акс эттиришга қодир.
Бироқ ар-Риёд Россиядан «Витязь» сотиб олиши Вашингтоннинг ғазабини уйғотиши муқаррар. Аслида, Саудияликлар томонидан С-400 ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олишга журъатсиз уринишлар қилинган. Ўтган йил октябрь ойида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Ал Сауднинг Москвага ташрифи чоғида ушбу Россиянинг зенит-ракета тизимини сотиб олиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Аммо қирол ўз ватанига қайтиб келганида, у билан Вашингтондан телефон орқали жиддий суҳбатлашиб қўйишди. Барчаси шу билан тугади.
Ракетага қарши сифатли мудофаа тизимларини ишлаб чиқарадиган яна бир мамлакат бор. Бу тизимлар Саудиянинг асосий бойлиги - нефть саноатини ҳимоя қилиш учун жуда мос келади. Ва бу ерда Вашингтон ҳеч қандай тўсиқ қўймайди. Бироқ, бу ҳолатда қиролни ўз фуқаролари тушунмайди. Чунки бу мамлакат Исроилдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase