Моссад жосусларининг кеча эълон қилинган, Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (MİT) томонидан шифрлари очилган тасвирлари "жосуслик" ҳақидаги кўплаб стереотипларни йўқ қилди.
Туркия Миллий разведка ташкилоти (MİT) томонидан кеча эълон қилинган 34 нафар Моссад жосусининг фотосуратлари "жосуслик" ҳақидаги кўплаб стереотипларни йўқ қилди. Ҳамманинг эътиборини тортган нарса айғоқчи аёлларнинг ҳижобда бўлганлиги эди. Соқолли кекса одам эса алоҳида эътиборни тортди. Yeni Şafak таҳририяти олган маълумотларга кўра, Исроил разведкасига ишлаган Сурия фуқароси С.T., ўтган йили Туркиянинг Ҳатай шаҳридаги масжидлардан бирида намоздан кейин хутба ўқиган. С.T.нинг фаолияти ҳақида Хатайда унинг ҳибсга олингани тасвирлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан кейин маълум бўлди.
Ҳатай шаҳрида яшовчи М.Э.Ч. суриялик С.T.ни дарров таниди. Yeni Şafak билан суҳбатда М.E.Ч. Ҳатайдаги масжидларнинг кўпчилиги зилзиладан катта зарар кўрганини, фақат бир неча масжиднинг кичик зарар кўрганини айтди. M.Э.Ч. қуйидаги маълумотларни тақдим этди: "Улар орасида "Ики Ишикли" масжиди ҳам бор эди. Рамазон ойида мен тез-тез ифторликдан кейин таровиҳ намозига шу масжидга бордим. Бу киши таровиҳ намозидан кейин масжидда одамлар билан мулоқот қилди. Қуръон оятлари ва ҳадисларни ўқиди. Бу 6-7 кишилик гуруҳ эди. Улар араб давлатидан келишган. Араб тилида хутба ўқиган. Ҳатайда араб тилини биладиганлар кўп бўлгани учун мўминлардан бири уни таржима қилган. Мен ҳам 2-3 марта унинг хутбаларида қатнашганман".
"Улар зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун келганликларини айтишди. Кечаси улар масжидда ётишди. Ўша пайтларда кўпчилик чодирларда, бироз шикастланган бинолар ва масжидларда яшаганлиги сабабли, бу ҳолат ҳеч кимга ғалати туюлмади. Мен унинг кундузи нима қилганини билмайман, кечаси эса Қуръон оятлари ва ҳадисларни тиловат қиларди" деди M.Э.Ч. ва у кишининг исмини билмаслигини айтди.
Исмини айтишни истамаган Ҳатай шаҳри фуқаросининг сўзларига кўра, суриялик С.T. Диёрбакирдан келганини маълум қилган: "Улар зилзила рўй берган барча ҳудудларига бориб, маънавий ёрдам кўрсатишди. Мен ҳеч қандай шубҳали хатти-ҳаракатни кўрмадим, у диний маърузалар ўқирди. Аслида улар аввалига бошқа масжидга боришган, аммо унинг аҳволи ёмон бўлгани учун Икки Ишикли масжидига келишган. Масжидда улар 5 кун қолишган".
Прокуратура ҳибсга олинган 46 нафар шахсдан 34 нафарига нисбатан терговни якунлади. 26 нафар гумонланувчи судга келтирилди. 15 нафар гумонланувчи Туркия Жиноят кодексининг 328-моддасида кўрсатилган "ҳарбий ва сиёсий жосуслик" айблови билан қўлга олинди. 11 нафари суд назорати шартида озодликка чиқарилган. Қолган 8 нафар гумонланувчи депортация жараёни учун миграция бўлимига ўтказилади.
манба