БМТ Ғазо сектори уч ойлик урушдан кейин яшаш учун яроқсиз ҳолга келганини айтди. Хамас соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиялар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўзаро ракета зарбаларини беришди.
Исроил ва ХАМАС ўртасида уч ойдан ортиқ давом этган урушдан сўнг Ғазо секторидаги вазият "яшаш учун яроқсиз" ҳолга келди. Бу ҳақида БМТ бош котиби матбуот котиби ўринбосари Стефани Трембле маълум қилди.
"Бош котибнинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитснинг айтишича, 7 октябрдаги даҳшатли ҳужумлардан уч ой ўтиб Ғазо умидсизлик ва ўлим масканига айланган", - дея қўшимча қилди Трембле.
Хамас Соғлиқни сақлаш вазирлиги анклавда эпидемиялар тарқалиши хавфини эълон қилди, бу ҳақиқий жанглардан кўра кўпроқ қурбонлар сонига олиб келиши мумкин.
Айни пайтда Исроил мудофаа кучлари анклавнинг шимолий қисмида жойлашган Blue Beach Hotel остидан Хамас туннеллари тармоғи топилгани ва йўқ қилингани ҳақида эълон қилди. Меҳмонхонанинг ўзи ҳам Хамас томонидан қурол-яроғ сақлаш ва жангариларни жойлаштириш учун фойдаланилган.
Ливан жума куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига шикоят қилиб, Исроилни сешанба куни Хамас етакчиси Солиҳ ал-Арурий ва яна олти киши ҳалок бўлган Байрутга ҳужумида айблади.
Исроил ҳужумни Фаластин радикал гуруҳига қарши "жарроҳлик зарбаси" деб атади, Тел-Авив эса ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Шанба куни эрталаб Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи Исроил шимолидаги Мерон тоғи ҳудудида бир неча ўнлаб ракеталарни учирди. Ҳизбуллоҳ баёнотида айтилишича, ҳужум Исроилнинг Солиҳ ал-Арурийни ўлдирганига "дастлабки жавоб"дир. Баёнотда, шунингдек, зарбанинг Исроил ҳарбий объекти нишонга олингани билдирилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубидаги баъзи ракеталар учирилиши учун масъул бўлган "террорчилар ячейкаси"га зарба беришган.
БМТ: Ғазо сектори яшаш учун яроқсиз ҳолга айланди
БМТ Ғазо сектори уч ойлик урушдан кейин яшаш учун яроқсиз ҳолга келганини айтди. Хамас соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиялар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўзаро ракета зарбаларини беришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|