close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Исроилга мусулмонларни ўлдириш учун 45 минг танк снарядларини юбориши мумкин

  • Шанба, Дек 09 2023
  • Муаллиф 

АҚШ Давлат департаменти Конгрессдан Исроилга 45 минг танк ўқ-дориларини сотишга рухсат беришни сўрамоқда. Бу ҳақда масала юзасидан бевосита маълумотга эга манбага таяниб, CNN хабар берди.

АҚШ Давлат департаменти Конгрессдан Исроилга 45 минг танк ўқ-дориларини сотишга рухсат беришни сўрамоқда. Бу ҳақда масала юзасидан бевосита маълумотга эга манбага таяниб, CNN хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Вакиллар палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси ва Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитасига Исроилнинг Меркава танклари учун 45 минг ўқ-дори юбориш бўйича сўров олган ва ҳозирда буни кўриб чиқмоқда.  
Бу сўров АҚШга нисбатан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолиш ва Исроилга етказиб берилаётган қуролларнинг айрим турларини чеклаш бўйича ички ва халқаро босим кучайиб бораётган бир пайтда янграмоқда.
"Сиёсат масаласи сифатида биз таклиф қилинаётган мудофаа трансферлари ёки сотувлари Конгрессга расман хабар қилинмагунча уларни тасдиқламаймиз ёки изоҳ бермаймиз", дейди Давлат департаменти вакили.
Исроил Мудофаа вазирлиги эса уруш бошланганидан бери 10 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника етказиб берилганини маълум қилган. Вазирлик вакилининг айтишича, ёрдам “бир нечта давлатлардан” келган, аммо бошқа қайси давлатлар ёрдам юборгани ёки унинг қанча қисми АҚШдан келгани очиқланмаган.
АҚШ ҳарбий ёрдами уруш бошланганидан кўп ўтмай бошланди. 13 октябрь куни Исроилга хавфсизлик ёрдами кўрсатаётган C-17 юк самолёти қўнганида ҳам Мудофаа вазири Ллойд Остин Исроилда эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase