close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трампнинг Гренландияни сотиб олиш истаги – Путин қўғирчоқбозлигининг яна бир белгиси

"(..) Доналд Трампнинг Гренландияни сотиб олиш ҳақидаги бемаъни истагига - ва шундан кейин юзага келган Дания билан келишмовчиликка - Трамп президентлигининг яна бир ҳазили сифатида, дунё эртанги куннинг янги чалғитувчи твитлари билан унутадиган яна бир зерикарли фикр, яна бир ғазаблантирадиган воқеа сифатида қарагиси келади одамнинг ", - деб ёзади The Guardian саҳифаларида шарҳловчи Ричард Уолфе.

"(...) Бир қарашда, Арктиканинг автоном ҳудудини сотиб олиш ғояси Трампнинг ақлида пишиб етилган яна бир "марварид"га ўхшайди – Даниянинг янги Бош вазири Метте Фредериксен душанба куни Гренландияга қилган сафари пайтида айтганидек - бу "бемаъни мунозара". "Яхшиямки, мамлакатлар ва одамларни сотиб олиш ва сотиш мумкин бўлган вақтлар ўтиб кетди. Буни ўтмишда қолдирайлик. Ҳазилни четг қўйиб турадиган бўлсак, албатта АҚШ билан янада яқин стратегик муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз" - деди у.
"Афсуски, бошқа давлатларни сотиб олиш ва сотиш кунлари ўтмишда қолди, чунки Трампнинг ўзини россиялик ва саудиялик дўстлари осонликча сотиб олгандай туюлади" - дейди Уолфф. - У шунчалик арзонки, Россия Украинага бостириб кириб, унинг бир қисмини аннексия қилиб олганидан кейин жорий қилинган санкциялар бекор қилиниши билан қўллаб-қувватлаш учун Москвада Трамп Минораси ғояси билан жалб қилишнинг ўзи кифоя".
"Гренландия Трампнинг хаёлига шунчаки, ўз-ўзидан келиб қолгани йўқ (...).У Россия радарида муҳим ўрин эгаллайди. Шу йилнинг бошида, Россия Қутб доирасидан ташқарида, қутб минтақасида ҳалокатли исиш шароитларида очиладиган денгиз йўллари яқинида жойлашган миттигина Котельний оролида жойлашган ҳарбий базасини қайта таъмирлади, - деб ёзади журналист. - Арктикада аниқланмаган миқдорда нефть, газ ва нодир металлар мавжуд ва минтақадаги давлатлар, жумладан, Дания ёки глобал эркин кириб келишга яшил чироқ ёқиб бериши, ёки инсоният учун одатий бўлган сайёрамиздаги инсон қўли тегмаган ресурслардан бири талон-тарож қилишни тўхтатиши мумкин. Сиз ҳозирги иқлим инқирози авжига чиққан бир пайтда Россия экология муаммоларининг ушбу доирасида қандай ўрин эгаллашини фаҳмлашингиз мумкин".
"Бу Трампнинг энг шафқатсиз ҳазилларидан бири - унинг Гренландияни сотиб олиш ҳақидаги яхши ўйланмаган ғояси Америка «мачизми»нинг намойиши сифатида кўриб чиқилиши керак, ҳолбуки бу қўғирчоқ Америка президентлиги Путин ҳукмронлиги даврида қандай ҳаракат қилаётганининг яна бир кўрсаткичидир" – ҳисоблайди Уолффе.
"(...) Арктиканинг эриши учун ягона сабаб – у хитойча алдаш деб аташга ўрганиб қолган иқлим инқирози эканлигини Трамп қачондир тан оладими ёки йўқми – шуни ўйлаб кўриш керак. Яқиндагина у CBS News га айтганидек, иқлим билан "нимадир рўй берган", бу, эҳтимол, алдов эмас, лекин инсон ҳаракатлари билан ҳеч қандай боғлиқ эмас. "Сиз Гренландияга бориб, бундай улкан муз тоғлар океанга қулаб, денгиз сатҳини оширишини кўришингизни истардим", - деди 60 Minutes кўрсатуви бошловчиси Лесли Шталь. Эҳтимол, Трамп музнинг қандай эриётганини ҳеч кўрмаслигини кафолатлаш учунгина Гренландияни сотиб олмоқчидир (...)", - киноя қилади мақола.
Трамп Данияга сафарини бекор қилишга қарор қилганини эслаб, Дания собиқ ташқи ишлар вазири Вилли Севндал шу сабабдан уни бу билан "ўзига бино қўйган аҳмоқ" деб атаганлигини таъкидлайди. Аммо бу масхарабоз кулгу уйғотмаслигини тушунтирди. "Муаммо шундаки, у дунёдаги энг қудратли давлатнинг президенти ҳисобланади", - деди у. "Бу бутун дунё ундан азоб чекиши керак бўлган муаммо. Лекин бу муаммони фақат америкалик сайловчилар ҳал қилиши мумкин", - дея хулоса қилади нашр муаллифи.

Манба: The Guardian
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase