"Эҳтимол, Туркия ҳукумати жуда ишонган ёки жуда содда бўлган, - дейди журналистлар Максимилиан Попп ва Кристоф Сидов. - Махсус хавфсизлик чораларини кўрмасдан, у Суриянинг шимолидаги Идлиб вилояти орқали Морек қишлоғига бир нечта ҳарбий карвонлар юборди". У ерда турк армиясининг кузатув пунктларидан бири жойлашган. "Президент Эрдўған, афтидан, унинг ҳукумати исёнчилар маркази Идлибда Сурия армиясининг яқинда амалга оширган ҳужумини кузатиб, ҳаракатсиз ўтирмаганидан белги бермоқчи бўлган. Шу билан бир вақтда у, афтидан, Башар Асаднинг энг муҳим иттифоқчиси бўлган Россия ҳукумати турк бўлинмаларига ҳужумнинг олдини олишидан умид қилган. Энди бу беғамлик учун жавоб бериш вақти келди. Душанба куни Туркия ҳукумати карвонлардан бири ҳаводан – эҳтимол, Сурия ҳарбий-ҳаво кчлари томонидан ўққа тутилди", - дейилади мақолада.
" Ҳодиса тўққизинчи йил давом этаётганига қарамай, Суриядаги фуқаролар уруши қанчалик тез авж олиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Асад Москва ва Эрон режимининг ёрдами билан Сурияни исёнчилар қўлидан бутунлай қайтариб олишга қарор қилди. Дунё аксарият ҳолларда Суриядаги фалокатга бефарқ қараб турса ҳам, фақат Анқара исёнчиларни қўллаб-қувватламоқда", - дейди нашр.
Эрдўған Асаднинг Идлибни ишғол қилишига тўсқинлик қилмоқчи. "Ўтган йили кузда Эрдўған президент Владимир Путиндан ўқ отишни тўхтатиш ва Идлибга ҳужумни маълум бир вақтга кечиктиршига эришганди. Шунда иккала президент тинч аҳоли учун хавфсизлик таъминланишига сўз берганди. Бироқ на Эрдўған Идлибда "Хайят Тахрир аш-Шам" (ХТШ) жиҳодчилар гуруҳига қарши ҳаракат қилиш бўйича ваъдасида турди, на Путин ва Асад вилоятни Дамашқ ҳукумати назорати остига олиш мақсадидан воз кечди".
"Энди Эрдўған икки ўт орасида қолди: Асаднинг ҳужумини жиддий тўхтатиб туриш учун у Идлибга кўпроқ аскарлар жўнатиши керак, бу эса урушдан чарчаган Туркия аҳолисининг жиддий ғалаёнларга олиб келиши мумкин. Бироқ қўшинни кучайтирмасдан у Путиннинг хайрихоҳлигига боғлиқ бўлади", - деб ёзади нашр.
Морека шаҳридаги турк ҳарбий пости деярли бутунлай Сурия ҳукумат қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан қуршаб олинганига қарамай, Анқара уни тарк этишни хоҳламайди, аммо Москва ундан айнан шуни талаб қилмоқда.
"2015 йил турк армияси Сурия ҳаво ҳудудида рус самолётини уриб туширганидан кейин Туркия ва Россия уруш ёқасига келиб қолганди. Эрдоған воқеа учун узр сўраганидан сўнг, томонлар бир-бирига яқинлашишди (...) Бироқ, Туркия ва Россия ўртасидаги шериклик фақат тактик аҳамиятга эга. Карвонга қилинган ҳужум шуни кўрсатадики, агар томонлардан бири уни мақбул деб билса, у исталган вақтда тўхтатилиши мумкин ", - хулоса қилади Der Spiegel.
анба: Der Spiegel
Абу Муслим таржимаси