close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доналд Трамп ва инқилоб қўриқчилари

"Санкциялар ушбу элита корпусининг иқтисодий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига хизмат қилади", - деб ёзади Le Figaro нинг Теҳрондаги махсус мухбири Жорж Малбрюно."Табиат Эронда ҳам бўшлиққа йўл қўймайди. АҚШ қўллаши мумкин бўлган чоралардан қўрқиб, мамлакатни тарк этган хорижий компаниялар ташлаб кетган йирик лойиҳалар кўпинча Доналд Трамп апрелда американинг «чет эл террорчи ташкилотлари» қора рўйхатига киритиб, уларни синдиришга ваъда берган Ислом инқилоби қўриқчилари Корпусига берилади.

"Мафия клани", - қўшимча қилди Майк Помпео, режимни ҳимоя қилиш учун жавоб берадиган элита бўлинма билан боғлиқ кўплаб ташкилотларни назарда тутган ҳолда", - дейилади мақолада.
"(...) Аслида Доналд Трамп Сэпахе пасдаранга ёрдам бермоқда – уларнинг форс тилидаги номи шундай янграйди – Трамп уларнинг иттифоқчиси, - таъкидлайди собиқ қўриқчи, эндиликда бизнес билан шуғулланаётган Канани Могадам. - Унинг санкциялари самарасиз, ҳаттоки фойда келтиради ҳам, чунки энди қўриқчилар иқтисодий ва ҳарбий соҳада, Эронга нисбатан ҳар қандай таҳдидларга қарши куч қўллашда кўпроқ ваколатлар ва мажбуриятларга эга бўлади".
"Айнан Ислом қўриқчилари ўтган ой Форс кўрфазида американинг учувчисиз аппаратини уриб тушириб, охирги пайтгина Доналд Трамп бекор қилдирган ҳарбий жавоб қайтариш борасида хавотирлар уйғотганди. Ушбу элита корпусида, худди иккиюзли Янус каби, битта калласи иқтисодиётга, иккинчиси – хавфсизликка қаратилган ва ушбу соҳада унинг ташқи бўғини, вакиллари Сурияда Башар Асадга ёрдам берадиган ва Ироқдаги шиаларни қўллаб-қувватлайдиган "Қудс" кучлари бор – гарчи бундай аралашув кўплаб эронликларнинг ўзи томонидан маъқулланмаса ҳам", - дейди мақола муаллифи.
"(...) Инқилоб қўриқчиларининг "Хатам ал-Анбия" номи остидаги энг муҳим лойиҳаси – бу қиймати 25 млрд евро бўлган муҳандислик корпорацияси, бутун Эрон бўйлаб кўпчилик йирик инфратузилма лойиҳаларида қатнашади, Доналд Трамп нефт экспортини тақиқлаб, уни бўғиб ташлашга ҳаракат қилаётган мамлакатнинг соғин сигири – нефт ва газ саноатида фаол иштирок этади", - таъкидлайди Малбрюно.
"Инқилоб қўриқчилари тизимли равишда иқтисодиётнинг асосий секторларига кириб боради, ўз сейфларини тўлдиради ва шу билан бир пайтда ёмон ниятдаги операциялар сериясини амалга оширади", - деб айблов қўяди АҚШ терроризмга қарши кураш вазири муовини Сигал Манделькер. Яқин орада "Хатам ал-Анбия" компанияси Жанубий Парсга қайтиши лозим, ўтган йили Total компанияси у ердан кетганди. Гап мамлакат жанубидаги қиймати 5 млрд доллар бўлган газ мегалойиҳаси ҳақида кетмоқда. Инқилоб қўриқчилари шунингдек, Эроннинг жанубий-ғарбий қисмидаги йирик нефтни қайта ишлаш заводига ҳам кўз тикмоқда", - деб ёзади Le Figaro.
"39 яшар муҳандис-қурувчи Хади "Хатам ал-Анбия" да икки йилдан ортиқ ишлади. (...) "Трампнинг қарори учун мен каби инқилоб қўриқчилари билан асло боғлиқ бўлмаган оддий кишилар жазо тортамиз, сэпаахе раҳбарияти эмас, - дейди у. – Бизнинг қурилишда ҳамма фуқаро кийимида юради, биз хусусий сектордан муҳандислармиз. Эҳтимол, "Хатам" нинг фақат олий раҳбарияти генераллар бўлган. Биздан намоз ўқиш ёки инқилоб мафкурасига амал қилиш сўралмасди". Хади яхшигина маош оларди: ойига 2200 доллар. Шу тариқа энг яхши муҳандислар жалб қилинарди", - дейди журналист.
"(...) Жиддий таҳдидлар даврида "Хатам ал-Анбия" раҳбарияти олдида, санкцияларни айланиб ўтишнинг, шунингдек, қаршилик кўрсатиш иқтисодиёти», яъни маҳаллий ишлаб чиқаришннг янги стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси туради. "Инқилоб ҳимоячилари санкцияларни айланиб ўтиш борасида реал тажрибага эга, - таъкидлайди дипломатлардан бири. - Улар Махмуд Ахмадинежад (2005-2013) раислиги остида бу борада жуда фаол бўлганлар".
"(...) Инқилоб ҳимоячиларининг иқтисодиёт устидан назоратини сусайтира олмаган Мўътадил президент Хасан Рухани ҳеч қачон уларга нисбатан илиқ туйғулар ҳис қилмаган, - дейилади мақолада. "Қўлида қурол кўтариб юрадиган одамлар билан қандай қилиб ниманидир муҳокама қилиш мумкин?" – деганди у бир сафар. Бироқ "Инқилоб ҳимоячилари билан ҳеч ким рақобат қила олмайди",- таъкидлайди Хади. Шундай бўлса-да, ўз таъсирини тарқатиш нуқтаи назаридан пасдаранс – оқ ёқаликлар ёлғиз ўзлари ҳаракат қила олмайди. Уларнинг раҳбарияти баъзида аҳоли томонидан қаттиқ танқид қилинади, масалан, йил бошида рўй берган сув босишида бўлгани каби".
"Доналд Трамп уларни қора рўйхатга киритиб, аҳмоқлик қилди, бу уларнинг оммавийлиги қайта тикланишига хизмат қилди, холос, - деди исмини ошкор қилмаган дипломат. – Бу воқеа рўй бериши билан ҳатто Рухани ҳам уларга тан беришга мажбур бўлди, Мажлисдаги барча парламентарийлар эса Инқилоб ҳимоячилари ҳарбий либосини кийиб олди".
Канани Могадамнинг фикрига кўра, "Инқилоб ҳимоячилари ролини пасайтиришнинг ягона усули бу – АҚШ Яқин Шарқни тарк этиши ва ушбу минтақада Эроннинг душманлари бўлмаслиги"дир. Лекин биз бундан нақадар узоқмиз!
"Доналд Трамп ўз атрофига санкцияларнинг парадоксал оқибатларини доимо инкор қилиб келган идеологларни тўплаб олган, - шикоят қилади Эроннинг Форс кўрфазидаги роли бўйича экспертлардан бири. - Улар санкциялар режимни алмаштириши ёки ҳеч бўлмаса режим хулқ-атворини ўзгартиришга олиб келишига ишонган ёки ўзини шунга ишонадиган қилиб кўрсатган. Лекин аслида бунинг акси рўй бермоқда. Санкциялар эронликларнинг Инқилоб ҳимоячиларига боғлиқлигини кучайтирди, мўътадил йўл тутадиганларни заифлаштирди ва, афтидан, келгуси музокаралар имкониятини янада узоқлаштирди".
"Боз устига, Инқилоб ҳимоячилари америка қатъияти ва кескинлигига мослашиб олдилар. Мамлакат олий етакчисининг розилиги билан улар баҳорда генерал Ҳусайн Саламий ва бош қўмондоннинг ўринбосари сифатида вице-адмирал Али Фадавий раҳбарлигида янги бўлимга эга бўлдилар, Фадавий яқинда Форс кўрфазида иккита хорижий танкер билан боғлиқ можароларда олдинги сафда бўлган Инқилоб ҳимоячилари ҳарбий денгиз кучларига узоқ вақт бошчилик қилган, - дейди мақола муаллифи. – Бу икки шахс Эрон ҳарбий аппаратида ўзининг қатъий ва кескин позицияга эгалиги билан машҳур. "Бундай тайинловлар АҚШ ёки Исроил томонидан ҳужум хавфига жавоб қайтариш янги стратегиясининг бир қисми ҳисобланади", - таъкидлайди Канани Могадам.
"Тезкор режада пасдаранни қайта ташкил қилиш уларнинг қўмондонларини узоқ вақт давомида Инқилоб ҳимоячиларидаги каби энг янги жиҳозлар ва пул етишмаслиги сабабли «камбағал қариндош» бўлиб келган мунтазам армия таркибига жадал киритиш билан бирга кузатилган. "Пасдаранлар юқори технологиялар билан биргаликда ҳаводан бошқариш ва назорат қилиш янги комплексли C4I тизимини жорий қилдилар, - дейди собиқ Инқилоб ҳимоячиларидан бири. - Бу қурилма Инқилоб ҳимоячиларининг ҳам, мунтазам армиянинг ҳам барча қуруқликдаги, ҳаводаги, денгиз ва сувости бўлинмаларида ишлайди".
"Шундай қилиб, Ислом Республикаси, Теҳронга оғриқли зарба берадиган санкциялар бекор қилинса, АҚШ билан атом келишуви бўйича музокаралар олиб боришга яна тайёрлиги ҳақида ҳар томонлама баёнот берар экан, шу билан бир пайтда Атлантика туфайли таҳдидлардан фалажланган европаликлар кетганидан кейин ўзининг иқтисодий базасини мустаҳкамлашни ёдидан чиқармаган ҳолда душманларига қарши қуролларини ярқирагунча тозалаяпти", - хулоса қилади Малбрюно.

Манба: Le Figaro
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase