close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

The Nation (Pakistan): Эрон можароси Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин

 Форс кўрфази жаҳон энергия таъминотининг асосий артериясидир, шунинг учун бу ҳудуддаги гипотетик қуролли тўқнашув нафақат АҚШ ва Эронга, балки бошқа давлатлар - Россия, Хитой ва Европа Иттифоқига дахл қилади. Халқаро ҳамжамият шуни англаб етиши керакки, дейилади мақолада, можаро катта миқёсдаги урушга айланиши мумкин бўлган вақтгача тобора кам вақт қоляпти.

Форс кўрфазида қуролли қарама-қаршиликлар кучайиб бораётган бир пайтда АҚШ-Эрон зиддиятлари дунёни навбатга можарога тормоқда. Буларнинг барчаси АҚШнинг 2018 йил май ойида Трамп жаҳон ҳамжамиятининг тинчликка эришиш учун саъй-ҳаракатларини йўққа чиқарганидан кейин Қўшма Штатларнинг Қўшма кенг қамровли чора-тадбирлар режасидан (СВПД) ёки Эрон ядро битимидан чиқиб кетишидан бошланди. СВПД «олтилик» (ЕИ + БМТ ХК доимий аъзолари) ва Эрон ўртасида муросага келиш асосида қабул қилинди. Қўшма Штатлар битимдан чиқиб кетиши бутун дунёни ҳаяжонга солди, лекин ҳеч ким бундан атиги бир йил ўтгач, Америка-Эрон қарама-қаршиликлари Форс кўрфази минтақасини навбатдаги кенг кўламли уруш ёқасига олиб келади деб хаёлига ҳам келтира олмасди.
Қизиғи шундаки, Трампнинг давлат хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон 2018 йил 9 апрел куни лавозимига тайинланди ва атиги бир ой ичида президентни СВПДни тарк этишга ишонтира олди. Вашингтонда Болтон қирғийлар обрўсига эга. Унинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилиш борасида севимли формуласи - бу режимларни ўзгартиришдир. У Куба, Эрон, Шимолий Корея, Яман, Сурия, Ливия ва ҳатто Венесуелада ушбу ёндашув тарафдори бўлган. Болтон Вашингтоннинг янги консерваторлар гуруҳидан, Америка тадбиркорлик институти катта мутахассиси ва «Фокс ньюс» доимий таҳлилчиси.
Албатта, Форс кўрфази минтақасидаги ҳозирги қарама-қаршилик Трампнинг Эрон ядровий битимидан воз кечиш ҳақидаги сайловолди ваъдаси билан боғлиқ бўлиши мумкин, бироқ Трамп маъмуриятини ва АҚШ ҳарбий истеблишментини ҳозирги вазиятга олиб келган асосий омил Жон Болтон ҳисобланади.
Минтақадаги можарони ривожлантириш мумкин бўлган сценарийларни санаб ўтишдан олдин Форс кўрфази стратегик географиясига назар ташлаш керак. У шимолда Эрон, жанубда эса араб мамлакатлари (Уммон, БАА, Қатар, Қувайт ва Саудия Арабистони) жойлашган чўзилган сув ҳавзасини ифодалайди. Ҳормуз бўғози Форс кўрфазини Уммондан ажратиб турадиган бир тўсиқ – «шиша бўғзи» ҳосил қилади. Ҳормуз бўғозининг минимал кенглиги - 35 миля, ҳарбийлар тилида – ташланган тош масофаси. Денгиз орқали бир кунда олиб ўтиладиган нефтнинг учдан бир қисми Ҳормуз бўғози орқали ўтади. Бу Кўрфазда денгиз трафикини қамал қилиш дунёда энергетика воситалари  етказиб бериш борасида коллапс юзага келиши ва нефт нархиининг мисли кўрилмаган даражада юқори кўтарилиши мумкинлигини англатади.
Сўнгги бир неча ой давомида биз бир томондан, АҚШ ва унинг иттифоқчилари (Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил), бошқа томондан, Эрон стратегик маневраларини кузатдик. Май ойининг иккинчи кунидан бошлаб АҚШ Ҳиндистон, Хитой, Туркия ва Японияга Эрондан нефт импорти бўйича муддатни узайтириш имкониятини бермаслиги сабабли Теҳрон максимал иқтисодий ва дипломатик босим остида қолди.
Эронликлар аҳволи танг эканлигини шундан ҳам сезиш мумкинки, уларнинг энг кучли иттифоқчиси ва Чабаҳар портини қурувчи – Ҳиндистон – ҳам уларга ёрдам беришдан бош тортди ва АҚШ санкциясига қўшилди. Бундан олдин АҚШнинг минтақадаги манфаатларига жиддий таҳдид ҳақида хабарлар берилганди, ундан кейин Трамп маъмурияти «Авраам Линколн» авиаташувчиси ва стратегик бомбардимончилар каби жанговар бирликларни Кўрфаз минтақасида жойлаштиришни бошлади. АҚШ бу ерда ва Афғонистонда ҳарбий базаларга эга, керак бўлганда эса Исроил, БАА ва Саудия Арабистони каби иттифоқчилар ҳам урушга киришга тайёр.
Афсуски, вазият, афтидан, боши берк кўчага кириб қолган: Эрон ва АҚШ муросасиз позициялар эгалаб олган бўлиб, кўринишидан, рўй бераётган воқеалар уларни уруш дамига тортмоқда. Фужейра портида Саудия Арабистони ва БАА савдо кемаларига қарши сирли ҳужумлар уюштирилди. Бундан сал олдин учувчисиз аппарат «Сауди АРАМКО» (SaudiARAMCO) компаниясига тегишли бўлган трубопровод станциясига зарба берганди. Ундан ҳам олдинроқ эса Яман хусийлар гуруҳи мунтазам Саудия Арабистонига ҳужум қилди, у эса хусийларга узоқ масофага етадиган ракеталар етказиб беришда Эронни айблади.
Агар барча нуқталарни бирлаштириб, яқинлашиб келаётган сценарийга назар солсак, нотўғри ҳисоб-китоблар натижасида юзага келган можаронинг эҳтимоли жуда юқори эканлигини тушунамиз. Муқаддас жойларга ёки Саудия Арабистони ёки Бирлашган Араб Амирликлари шаҳар ҳудудларига, Эрондаги зиёрат жойларга ракета зарбаларини ёки Ормуз бўғозида кемаларнинг чўктирилишига, Форс кўрфази алоҳида ажратиб қўйилиши ҳамда жаҳон нефт таъминотининг учдан бир қисми тўхтатилишига олиб келадиган денгиз отишмалари тасаввур қилинг.
Эроннинг заифлиги унинг чет ҳудудларида – аҳолининг асосий қисми суннийлардан иборат бўлган жанубий-шарқдаги Систан ва Белужистон килоятларидан тортиб жанубдаги араб тилида сўзлашадиганлар, шунингдек, форс тилида сўзлашадиган марказни ўраб турган шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий минтақаларда (бу ерда курдлар ва туркманлар яшайди) жойлашган. Эронда марказдан узоқда жойлашган ҳудудлар жуда хилма-хил бўлиб, душманлар бундан тартибсизлик ўрнатиш ва ва ички портлашни келтириб чиқариш учун фойдаланишлари мумкин.
Эрон билан АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўртасидаги ҳар қандай Форс кўрфази минтақаси чегаралари билан чекланиб қолмайди. Афсуски, бу Исломий оламнинг янада чуқур бўлинишига олиб келиши мумкин, чунки унинг асосий ихтилофчилари – Саудия Арабистони ва Эрон – ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келади. Биз Ироқ ва Суриядаги қабилалар ва мазҳаблар ўртасида ҳалокатли урушларни, Ливиядаги режимни ўзгартириши гувоҳи бўлдик. Бундай низоларда ғолиблар бўлмаслигини айтиш етарли бўлса керак.
Форс кўрфази минтақаси жаҳон энергия таъминотининг асосий базаси ва қон томири ҳисобланади, шунинг учун ушбу низо бошқа давлатлар – Россия, Хитой ва Европа Иттифоқига ҳам таъсир қилади. Улар бу қайноқ қарама-қаршиликдан келиб чиқадиган қийинчиликларни қандай енгиш истагида эканлигини фақат тахмин қилиш мумкин, аммо жаҳон иқтисодиёти ва халқаро тизим учун энг ёмон томонга жиддий ўзгаришларга дуч келади.
Ҳар икки томон уруш бонгини ураётган бўлса-да, халқаро ҳамжамият бу низонинг бахтсизликлар ва қийинчиликлар босими остида катта урушга айланиб, инсониятга кўпроқ азоб-уқубат келтиришига, тинчлик кабутарини озод қилиш ва сайёрамизни қутқариш учун жуда кам вақт борлигини тушуниши керак.

АҚШнинг Эрондаги сиёсати муваффақиятсизликка учрамоқда

Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қарама-қаршиликда нима содир бўлаётгани америкаликлар томонидан режалаштирилган кенг кўламли ва кўп томонлама психологик урушнинг ҳикоялари сифатида баҳоланиши мумкин. Турк газетаси Milliyet фикрига кўра «АҚШ Эрон билан уруш олиб боришга тайёрланаётган кўринади, аммо у билан жанг қилиш нияти йўқ», деб ҳисоблайди.
«АҚШ президенти Дональд Трамп, бир томондан, Теҳронга қарши кетма-кет санкциялар жорий қилмоқа ва жанговар кемаларни Форс кўрфазига келтирмоқда, бошқа томондан эса – «Менга қўнғироқ қилинг!» деб ошкора айтмоқда, деб ёзади нащр. Бу ҳазил эмас, Трамп дедики: «Эрон қуйидаги ишларни бажариши лозим: улар менга қўнғироқ қилсин, ўтириб, гаплашиб олайлик ва адолатли битим имзолаймиз. Биз Эронга зиён етказишни истамаймиз». Эрон қўнғироқ қилиши учун эса Трамп ўзининг Швейцариядаги телефон рақамини берди! Трамп фақат иқтисодий ва дипломатик ҳужумлар билан Теҳронни тиз чўктиришги интилади». Бироқ америкаликларнинг илк ҳужумлари муваффақиятсизликка учрай бошлади. мана энди АҚШ ҳарбий вазири Патрик Шэнахэн гарчи унинг фикрга кўра «Яқин Шарқда Эрон таҳдиди жуда баланд бўлиб қолаётган бўлсада, Пентагон томонидан қўлланган ушлаб туриш чоралари туфайли америка фуқароларига ҳужум рискида «пауза босиш»га эришилди».
Шу билан бирга, Пентагон Эрондан бундай таҳдид қачон ва қаердан келиб чиққанини аниқлаштирмайди. Вашингтон бундан олдин Теҳроннинг «Саудия Арабистонидаги иккита нефтни қайта ишлаш заводига сўнгги ҳужум ва тўртта нефт танкерига қарши саботажга учун масъул экани»ни айтди. Энди эса, АҚШ давлат котиби Майк Помпео шундай деди: «Биз ҳали оммавий равишда гапириш мумкин бўлган якуний хулоса чиқармадик, лекин сўнгги ўн йил ичида кузатилган барча минтақавий низоларни ва бу ҳужумларнинг табиатини ҳисобга олган ҳолда, эҳтимол, уларнинг ортида Эрон турган бўлишининг эҳтимоли юқори». АҚШ махсус хизматларига ҳавола қилган ҳолда, Реутерс қўшимча қилади: «Бирлашган Араб Амирликларининг нефт танкерларига қилинган ҳужум Эроннинг ўзим эмас, балки Эрон ҳукуматига хайрихоҳ бўлган ёки унга ишлайдиган кучлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин». Бу кучлар остида АҚШнинг махсус хизматларига қадар исталган кимсалар бўлиши мумкинлиги тушунарли, албатта.
Мана энди Шэнахэн томонидан янги ҳаракатлар схемаси эълон қилинди: «Биз кўплаб масалаларни ҳал қилиш учун минтақада мавжудмиз, аммо Эрон билан уруш қилиш учун эмас». Ҳақиқатан ҳам, АҚШ минтақада фақат Эрон билан боғлиқ бўлмаган жуда кўп саволларга эга. Туркиянинг «Star gazete» газетаси Теҳронга босим кўрсатиш билан бирга америкаликлар Суриядаги келишувда Эроннинг иттифоқчиси бўлган Анкарага ҳам босим кўрсатмоқчи эканлигини эслатади. «Туркия Сурия чегараси ва Ўрта ер денгизи томонидан сиқиб келишга ҳаракат қилинмоқда, - дейди деди. - Эрон-АҚШ зиддиятлари эса Анкарани ўз манфаатларига зарар этказадиган воқеаларга жавобан муҳим стратегик ҳаракатларни амалга оширишга мажбур қилади». Хусусан, Вашингтон Туркияга Россиянинг С-400 знет ракета комплекслари харид қилишдан воз кечиб, F-35 русумли қирувчи-бомбардимончи самолётлар хариди масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун икки ҳафтадан сал ортиқ муддат беради.
Америкаликлар туркларга санкциялар билан таҳдид қилмоқдалар. Ўрта ер денгизи ҳудудида Туркияни ўйиндан четлатишга қаратилган фронт яратилади, коалиция АҚШ, Исроил, юнон Кипри ва Грецияни ўз ичига олади. Лекин шу билан бирга, Вашингтон Суриянинг Идлиб вилоятида Анқара ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва «деэскалация ҳудудида вазиятни кескинлаштириш учун жавобгарликни Россия ва Сурия ҳукуматига юклайди». Шу билан бирга, улар курд масаласи бўйича позицияни ўзгартирмайдилар, асосий масала Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда учрайдиган тўсиқдир. Вашингтон, шунингдек, Туркияни Эрон нефтини сотиб олишдан воз кечишга ва Саудия Арабистони билан энергия битимларини бошлашга чақиради. Анқара энергетика соҳасида Ироқ билан ҳамкорликни кенгайтирганда, американинг The National Interest нашри ёзишича, унга «Усмонлилар империяси ва Эроннинг Сафавийлар сулоласи даврида бўлгани каби, минтақада гегемония учун курашга кириб, бу мамлакатда Эрон амбицияларини жиловлаш» таклиф қилинади.
Туркияга Ироқда сунний озчиликка умид боғлаш, араб дунёсининг қўллаб-қувватлаймиз деган ваъдасини олишни тавсия қилади. Назарий жиҳатдан, бундай ҳаракатлар схемасини амалга ошириш мумкин, аммо кўплаб турк экспертлари фикрига кўра, «АҚШ бир вақтнинг ўзида Эрон ва Туркия учун антагонистга айланиб, кўплаб жиддий хатоларга йўл қўйди». Трамп томонидан бу минтақа учун танланган дипломатик услуб: музокаралар столига кимнидир ўтқизиш учун кучли босим ўтказиш туфайли америкаликлар бошқа имкониятларни амалга ошириши учун шарт-шароитлар мавжуд эмас. Бундай бўлмаяпти., Аятоллаҳ Али Хаменей айтганидек, АҚШ «кучли шовқин билан» чекинишга мажбур. Бошқача айтганда, Теҳрон ва Анқара бугунги кунда америкаликлар «улар даъво қилганидан кўра заифроқ» деб ҳисоблайдилар. Лекин ҳамма нарса ҳам бу қадар оддий эмас.
Вашингтон томонидан турк миллий хавфсизлиги учун муҳим масалалар бўйича конструктив позициясини намойиш этилган тақдирда Туркия АҚШ билан музокаралардан воз кечмайди. Эрон ҳам. У америкаликларга «Теҳронга ҳурмат кўрсатиш, зиддиятли ядровий битим доирасида ўз мажбуриятларини бажаришларини қадрлаши» талабини қўяди ва «мажбурлаш бўйича музокараларни бошлаш» ниятида эмас. Бундан ташқари, Стратфорнинг фикрига кўра, Эрон ва Туркия қўлларидаги кўзир картага эга – бу Россиядир. Улар ким эскалация билан таҳдид солаётганини Вашингтонга очиқдан-очиқ кўрсатади. Ўз навбатида, Москва АҚШнинг Яқин Шарқдаги стратегик устунликларини йўқотганлиги фойдасига гапирадиган кучли далиллар тўпламига эга, бироқ у минтақадаги хавфсизлик муаммолари бўйича америкаликлар билан мулоқотни рад этмайди.
Milliyet фикрига кўра, «геосиёсий томоша»нинг барча қатнашчилари сиёсий урф бўлган «ёпиқ дипломатия»ни амалга ошириш учун барча имкониятларни сақлаб турибди. Айтганча, АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатларидаги синусоидал ўзгаришлар - бу реклама қилинмаган сиёсатнинг белгиларидир. Турк нашри оралиқ хулоса чиқаради: «Бугунги кунда Яқин Шарқ бир қутбли ҳам эмас, биполяр ҳам эмас. Кучлар марказлари тобора кўпайиб бормоқда. Нодавлат гуруҳларни ҳисобга олган ҳолда, бу каби кўплаб омиллар билан кучларнинг ушбу сценарийсида энг кутилмаган қарорлар қабул қилиниши мумкинлиги аниқ бўлади». Ўйин давом этмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase