close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БРЕКЗИТ - Буюк Британияни инқирозга олиб келмоқда

ЕИ билан «ажрашиш»нинг эълон қилинган санасидан бир ҳафта олдин, 29 март куни, Британиянинг "Брекзит"ни бошқариши бир вақтнинг ўзида Шекспир фожиасига ва саноат авариясига ўхшаб кетади", - деб ёзади Филипп Бернар, Le Monde нинг Лондондаги мухбири.

«Европа Иттифоқи билан "ажрашиш"дан бир ҳафта олдин масхарабозлик қилиш, агар мамлакат тўсатдан ҳуқуқий бўшлиққа тушиб қоладиган ва қитъадаги 27 қўшниси билан келишув бўлмаслиги сабабли божхона тўсиқлари билан қопланган тақдирда фалокатга айланиши мумкин", деб ёзади муаллиф.
«Бироқ қўғирчоқ театри томошаси хавотирли сценарийни: дунёдаги энг «қария» ва Европадаги барча демократик мамлакатлар орасида чуқур илдиз отган британ парламент монархиясининг ҳалокатини ниқоблаб турибди. Владимир Путин ҳам, Дональд Трамп ҳам хурсанд бўладиган драма Дэвид Кэмерон Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақида референдум ўтказишга қарор қилганда бошланди. Аввалроқ Буюк Британияда фақат икки марта умуммамлакат референдуми ўтказилган: биринчи сафар Европа иқтисодий ҳамжамиятиига аъзо бўлиш ҳақида 1975 йил ва иккинчи марта сайлов тизимини ислоҳ қилиш ҳақида 2011 йил. Иккала ҳолатда ҳам халқнинг фикрига депутатлар кўпчилигининг фикрига мос келган", - дейди Бернар.
"2016 йил Брекзит бўйича референдумда британияликларнинг 51,9%и Брекзитни танлади, депутатларнинг тўртдан уч қисми эса бунга қарши овоз берди. Шундан буён парламент демократияси халқнинг фикрига қарши чиқиб, низо кузатилмоқда", - дейди Le Monde.
"Ушбу инқирозни иккита омил кучайтиради: бир томондан, депутатларнинг Брекзит формаси ҳақида кўпчилик овозни қўлга кирита олмаслиги, бу 2017 йил май ойида эҳтиётсизлик билан муддатидан олдин ўтказилган сайловларда Мэйнинг муваффақиятсизлиги билан изоҳланади; бошқа томондан, бу ўзини улар билан мулоқот қилиш учун ярамайдиган нотиқ сифатида кўрсатган қаттиққўл бош вазирнинг битмас-туганмас хатолари оқибатидир, - ҳисоблайди муаллиф. - Мэй ҳайратда қолдирадиган даражада кетма-кет тактик хатоларга йўл қўйди: у келажакда қандай яшаш ҳақида аниқ бир тасаввурга эга бўлмасдан «ажрашиш» жараёнини бошлади, ЕИ учун ўз мамлакати манфаатларига зид келадиган "хавфли чегара", Шимоляи Ирландиянинг экстремистик ташкилотига айланиш ва овозлар кўпчилигини йўқотишга мажбур бўлган сайлов ташаббуси билан чиқди".
"Лекин энг муҳими, Мэй ўз фуқароларидан «Брекзит»нинг реал ставкаларини яшириб, Бирлашган Қиролликнинг шундоқ ҳам ҳавас қилса арзимайдиган ҳолатини янада ёмонлаштирди. ЕИдан чиқиш муҳим ва жиддий танловни кўда тутади: мамлакат иқтисодиётини сақлаб қолиш учун уни қитъага мустаҳкам бирлаштириб қўйиш, ёки ЕИ ижтимоий ва экологик қоидаларидан «эркин» бўлган миқдор воҳаси, ўзига хос Ла-Маншдаги Сингапур яратиш учун ҳамма нарсани «аждарҳо» усули билан бузиб ташлаш. Бундай муқобил вариантни на Тереза Мэй, на унинг ЕИга муносабати «сўл» дудмоллиги анча драматик бўлиб кўринган лейбористлар етакчиси Джереми Корбин ҳеч қачон аниқ баён қилмаган, - шарҳлйди журналист. – Бугун ҳеч ким британияликларга «Брекзит» уларни қаерга олиб келиши ҳақида аниқ бир нарса айта олмайди.
"Шу аснода "континентал аҳоли" Тереза Мэй хулосаларига хурсанд бўлмаса керак. Британия демократиясининг сусайиши барча европаликлар учун таҳдид ҳисобланади, бош вазир унинг объекти бўлган «айбни бировга ағдариш» Германия ва/ёки Францияни кўзлаган ҳолда ўзини узоқ куттириб қўймайди. Ҳатто ЕИ нинг 27 мамлакати билан «битим» якуний ҳисобда имзоланган тақдирда ҳам деярли ҳеч нарса ҳал қилинмайди: нафрат ва хусусматни тинчлантириш, ғазабланишни бартараф этиш, келгусида савдо муносабатлари ҳақида келишиб олиш ва аслида бузилмайдиган бўлган алоқаларни мустаҳкамлашга қодир бўлган оқилона муросага келиш учун ҳал йиллар давомида ноаниқлик кузатилади", - хулоса қилади Бернар.

Манба: Le Monde
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ҳазиллар тугамоқда Туркияда сайлов »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase