Эҳтимол, бу ерда у юртдоши кардинал Жорж Пеллни кўзда тутган бўлса керак. Черковнинг ғазабига учраган бу даражадаги мансабдор руҳонийлар кўп эмас.
Католиклар черковининг педофилияда айбдор деб топилган барча вакиллари ичида Пелл, шубҳасизки, энг юқори лавозим эгаси бўлган.
Кардинал Рэмбо
2014 йил Рим папаси Пеллни Ватикан молияси учун жавоб берадиган котибиятга префект этиб тайинлади.
Бу лавозимни қабул қилгач, Пелл Австралиядан Римга кўчиб ўтди. Бунгача у қарийб 13 йил Сидней архиепископи бўлган.
Пелл дарҳол бухгалтерия ҳисоби юритишнинг янгича тизимини жорий қилди, шубҳали молиявий операцияларни текшириш бўйича орган шакллантирди ва Ватикан банки ҳисобларида мустақил аудиторлик текширувлари ўтказишга эришди.
У ғайратли бўлиб, тез-тез қаршилик кўрсатилишига дуч келарди. Ватиканда уни баъзан кардинал Рэмбо деб аташарди. Лақаби, аксинча, хушёқишнинг ифодаси эди, чунки Пеллнинг ҳаракатлари черков молиясига ижобий таъсир кўрсатарди.
Болаларга нисбатан жинсий муносабатларга оид жиноятларда айбдор деб топилганлиги ҳақида янгилик нафақат черков учун, балки папа Францискнинг ўзич учун ҳам жиддий зарба бўлди.
2014 йил Пелл Ватикан молиясини бошқариш учун тайинланган
Пелл нафақат черков молиясини ислоҳ қилишни бошқарган, балки «катта тўққизлик», яъни кардиналлар кенгашига ҳам кирган. Айнан «катта тўққизлик» понтификка черковда педофилия муаммоси бўйича тарихдла илк саммит ўтказишни такли қилди.
Бироқ Пелл Ватикан фаолиятининг бошқа кўплаб соҳаларида ҳам муҳим роль ўйнаган.
Ватиканда олий мартаба вакиллари орасидаги муаммолар
Кардинал Пелл епископлар синоди, халқларни инжиллаштириш конгрегацияси ва Ватиканнинг бошқа муҳим институтлари аъзоси эди.
Пеллнинг айбдор эканлиги тан олиниши шундан далолат берадики, жинсий зўравонлик муаммоси католиклар черковининг барча поғоналарига кириб борган.
2012 йил Австралиянинг ўша пайтдаги бош вазири Жулия Хиллард давлат педофилия ҳолатларига қандай жавоб қайтаргани ҳуқуқ текширувлар ўтказиш бўйича комиссия ташкил қилинганини эълон қилганди.
Болалар билан ишлаган ҳар бир ташкилот фаолиятини текшириб чиққач, текширув натижалари бўйича комиссия Пеллга айблов қўйганди.
Комиссия австралиялик руҳонийларнинг 7 фоизи болаларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини амалга оширганини ҳисоблаб чиққанди.
Давлат черковнинг кучи етмайдиган жараённи бошлаган ва энди 77 ёшли кардинал Ватикан саройидан қамоқхона камерасига кўчирилмоқда.
Шуниси эътиборга лойиқки, тасодифан ёки тақдир тақозоси билан Папа Франциск Кардинал Пеллни ишдан бўшатишига тўғри келмайди.
Пеллнинг иқтисодиёт ишлари бўйича котибият префекти сифатидаги беш йиллик муддати 24 февраль куни тугади.
Нима сабабдан Пелл иши тўққиз ойга "эсдан чиқарилди"?
Ҳаммага овоза қилинган жинсий зўравонликда айбловлар католиклар черковини ларзага солди ва жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътиборини тортди, бироқ кўп ўтмасдан кардинал Жорж Пеллнинг иши тўққиз ой муддатга янгиликлар саҳифаларидан ўчиб кетди.
Энди эса, судда ишни кўришни ёритиб бориш ҳақидаги тақиқ бекор қилингач, оммавий ахборот воситалари судда ишнинг кўрилиши ва суд ҳукми ҳақида яна ҳикоя қилишлари мумкин.
Суд жараёни ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қарор 2018 йил май ойида қабул қилинган.
Австралия суд органлари бу чорани Пелл иши бўйича тингловларнинг холислигини таъминлаш учун зарур деб ҳисоблаганди. Аммо бу қарор жамиятда кескин баҳсларга сабаб бўлди.
Полиция Пеллга 2017 йил июнь ойида жинсий характердаги жиноят содир этганликда айблов қўйиб, уни ўтмишда содир этилган жиноятларда гумон қилинаётганлигини маълум қилди, даъвогар сифатида эса бир неча киши иштирок этди.
Кардинал дарҳол ўзининг айбсизлигини маълум қилди.
Журналистларга дастлабки тингловларнинг баъзи жиҳатларини айтиб бериш имконияти берилди ва айнан шунда Пеллнинг суд биноси олдида дунё оммавий ахборот воситаларининг кўплаб вакиллари қуршовидаги сурати пайдо бўлди.
Кейинчалик, Пелл 1990 ва 1970 йилларга оид ҳолатлар бўйича айбланаётгани маълум бўлди. Натижада, судья турли ҳакамлар коллегиялари иштирокида иккита алоҳида суд муҳокамаси ўтказишга қарор қилди.
Шундай қилиб, биринчи суд қарорлари иккинчисига таъсир қилмаслиги учун судья уларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилишини тақиқлашга қарор қилди.
Натижада ишни судда кўриб чиқиш ҳақидаги ҳуқуқ ҳолатларни матбуотда ёдга олиш ноқонуний бўлиб қолди. Ҳаттоки тақиқ борлигини эслатиш ҳам мумкин эмас эди. Фақатгина батафсил маълумот бермасдан, Пеллга айблов эълон қилинганини айтиш мумкин эди.
Узоқ вақт мобайнида ОАВга кардинал Пелл устидан бўлаётган суд иши ҳақида гапириш тақиқланганди
Тақиқ фақат Австралияда амал қилиш лозим эди. Бироқ бу мамлакатда, жумладан, интернет орқали кўриладиган ва ўқиладиган бошқа халқаро ОАВга ҳам тааллуқли эди.
Хўш, бу тақиқ кутилган натижа бердими? Бу борада кўпчиликнинг фикри ҳар хил. Айримларнинг ҳисоблашича, сешанба кунигача кўпчилик Пеллнинг айбдор деб топилганини билмаган ҳам.
Иккинчи суд жараёни бўлмайди. Прокуратура 1970-йилларга алоқадор айбловларни олиб ташлади.
Унинг фирмаси маҳаллий ОАВ манфаатларини ҳимоя қиладиган адвокат Жастин Квилл судьялар, ҳатто улар ижтимоий тармоқларда бу ҳақда бирор нарса кўрган бўлсалар ҳам, судда ишга нисбатан муносабатларини шакллантиришда ҳакамлар ҳайъатига кўпроқ ишонишлари керак эди деб баёнот берди.
"Пеллга ҳукм чиқарилгандан кейин ҳам уч ой давомида жамоатчиликка бу ҳақида маълум қилинмаслиги, менинг фикримча, нотўғридир", - деди у BBC га берган интервьюда.