6 январь куни расмийлаштирилган бу қарор билан православ черковлар жамиятида «тенглар орасида биринчи» саналган Константинополь Патриархи украин православларининг уч юз йил давом этган Москвага бўйсунишига якун ясади", - дейилади мақолада.
"Украина ғарбидан шарқигача, ҳар бир қишлоқда Украина ўзлигини англаб етишида яқинда рўй берган ўзгаришларни ҳам, миллий давлатчиликнинг оғриқли бўлсада, жадал шаклланишини ҳам акс эттирадиган Константинополнинг реакцияси ҳис этилмоқда", - таъкидлайди Виткин.
"Бошланғич сарҳадларда 12,5 мингта қавмга эга бўлган Москва Патриархияси 5,5 мингта қавмга эга бўлган Киевдан сезиларли даражада ўзиб кетганди. Бироқ январь ойи бошидан буён тахминан 150 та қавм ўзларининг қарашларини ўзгартириб, Киевнинг юрисдикциясига қўшилди. Ушбу тенденция тезлашиши керак: митрополит Эпифан бошчилигидаги Украина черкови янги юридик шаклида фақат 31 январдан бошлаб фаолият юритмоқда", - дейди муаллиф.
"6 минг киши истиқомат қиладиган Десна қишлоғида жойлашган Авлиё Гавриил черкови бу диний ғалаёнлар дахл қилган черковлардан биридир. У ерда, Чернигов вилояти марказий туманида, диндорлар руҳонийдан январ ойининг бошларида ўз юрисдикциясидаги ўзгаришларни маъқуллашларини сўрашди", дейди Виткин. - 53 ёшли Ярослав ота овоз беришни ташкиллаштирди: черковга қатновчи 92 киши "ҳа" деб, тўрт киши "йўқ", деб жавоб берди. "Барча православ мамлакатларда ўз черковлари бор, нега энди бизда йўқ? - дейди 55 ёшли Валентина Кравченко. "Биз бу ўзгариш ҳақида олдинроқ ўйлагандик, аммо биз тан олинмаган черковга қўшилишдан қўрқдик".
"Бу жойлардан ўттиз етти нафар йигит Донбасда ҳалок бўлди, биз Москва билан алоқада қолишимиз ва Кирил учун ибодат қилишимиз мумкин эмас эди", дейди 44-ёшли Элена Корсак, аскар онаси. – Доимо Владимир Путин билан бирга пайдо бўладиган ва бу тўқнашувни диний тўқнашув, фуқаролик уруши деб атаган Кирил учун..."
"Ўзгаришларнинг аксарияти Украинанинг марказий ҳудудларида содир бўлган. Миллатчилик даражаси баландроқ, лекин шу билан бирга консервативроқ бўлган ҳудудлар кучлироқ қаршилик кўрсатади. Чернигов вилоятининг Моровск қишлоғида бефарқлик устунлик қилади, - деб ёзади махсус мухбир. – 200 киши яшайдиган бу қишлоқ қор остида қолиб кетган, алмисоқдан ёғоч уйлар узра қад ростлаб турган черков ўликдай кўринади ... Владимир Ота бу ерда ўзининг боғида товуқ боқиши туфайли жон сақлайди, у "сиёсат динга аралашиши"ни тан олмайди. Қишлоқ аҳлидан бири бу масалани «аблаҳ Порошенконинг ҳийла-найранглари» билан боғлаган ҳолда аниқроқ фикр билдирди.
"Украина Президенти Петр Порошенко Киев черковига автокефалия тақдим этадиган «томос» олишда асосий ўйинчига айланди. Унинг барча ўтмишдошлари, 2014 йил лавозимидан ағдарилган, Россия тарафдори бўлган Виктор Януковични истисно қилганда, шундай сўров беришган; у ўз ниятига эришгунга қадар соатлаб вақтини кўндириш учун сарфлаган... энди эса бундан максимал сиёсий фойда олиш истагида. Куздан бошлаб, 2019 йил мартида уни қайта сайлаш бўйича кампания бошланишидан олдин, Порошенконинг сайловдан олдинги плакатлари «армия, дин, тил» шиорини эълон қилди", - деб ёзади Le Monde.
"Москва иерархиясининг ҳисоблашича, диний ғалаёнлар жойларда кескинликлар билан кузатилмоқда: иконалар ўғирланмоқда, ибодат қилинадиган жойлар шикастланмоқда, иш 28 январь куни Киевдаги Москва Патриархати монастирига ўт қўйишга уринишда айбланган икки кишини суд қилишгача бориб етди... Боз устига, Москва Украинадаги диний жамоатлар юрисдикцияси ўзгаришини "экспроприация"га тенглаштиради, - дейилади мақолада.
"Бу мамлакатда биз фақат Худо туфайли ҳалигача тирикмиз", - қатъият билан буни тасдиқлайди Москва Патриархияси ишларини бошқарувчи митрополит Климента. – Бизга ҳужумларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди: Москва билан алоқа фақат маънавийдир, сиёсий ва ҳатто ташкилий ҳам эмас".
"Қон тўкишдан қочиш учун, Порошенконинг сўзларига кўра, парламент 17 январь куни бир конфессиядан бошқасига ўтиш механизмини тартибга соладиган қонун қабул қиди. Ҳужжатга мувофиқ, бундай ўтиш очиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилиши ва овозларнинг учдан икки қисми томонидан маъқулланиши лозим, камчилик эса ёки бошқа жой топиши, ёки худди шу черковни бўлиб эгаллаш ҳақида келишиб олиши лозим", - хабар беради газета.
"Қонун ҳамма нарсани ҳам ҳал қилмайди. Оленевка қишлоғида, камчилик бўлиб қолган, Москва Патриархияси томонидан хиёнат қилинган қавм – ўнга яқин кекса аёл – ўзини «Украинанинг ягона ҳақиқий черкови» вакили деб ҳисоблайдиган Александр ота бош бўлган черковга ўзбошимчалик билан кучиб ўтдилар, натижада у диний муассасани «ноқонуний босиб олиш» устидан шикоят ёзди. Ёш руҳонийнинг сўзларига кўра, диндорлар 15 январь куни овозга қўйлиган саволни тушунмадилар, боз устига, йиғилишда ҳарбий кийимдаги эркаклар иштирок этиб, қолган ишчиларни ҳадикка соларди", - дейди журналист.
"Аслида, ҳарбий кийимдаги эркаклар – уч нафар қишлоқ фуқароси, собиқ Донбасс фахрийлари, чреков ишларига астойдил киришган, улар масалани кун тартибига қўйган, ўз иши учун курашда 37 кишидан иборат бўлган барча сайловчиларни жипслаштирди, - деб ёзади. – 66 яшар Леонид Дзюба, собиқ колхозчи, уч йигитдан бирининг отаси, дейдики: "Бу черков боболаримиз ва бувиларимиз томонидан қурилганди; биз ҳали болалик пайтимиз, коммунистлар даврида бу ерга мактабга қатнардик. Шундай экан, бу черков Москва Патриархиясига эмас, биз, эркин қишлоқ аҳлига тегишли".
Манба: Le Monde
Абу Муслим таржимаси