Хуллас, муаммонинг моҳиятига оид фикрларимизни ва ҳис-туйғуларимизни ўтган сафар ифода этганимиз сабабли бу сафар энди, эҳтимол, тафсилотларни кўриб чиқишимиз мумкин.
Таъкидлаш керакки, қонун лойиҳасининг муаллифлари ва тарафдорлари унинг мақсади Россияни Интернетдан ажратиб қўйиш эканлигини қаттиқ ғазаб билан рад этиб, ҳаммаси мутлақо тескари эканини айтмоқда. Клишаснинг сўзларига кўра, аксинча, ушбу қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши «алоқа тармоқларининг барқарор ишлашини, шунингдек, алоқа хизматлари тақдим этишнинг сифатини таъминлайди. Бу Интернетнинг Россия сегментини таҳдидларга чидамли қилади, рус сайтларига киришни таъминлайди ва Россия фуқароларига ҳар қандай ташқи таҳдидларда ҳам Интернет хизматидан (почта, Интернет-банкинг) фойдаланишга имкон беради"
Лекин бу қандай амалга оширилади? Тафсилотлар ҳақида гапириш учун эҳтимол, ҳали эрта, лекин умуман олганда, режа шундайки, улар "тартибга солинган" бўлиши керак, яъни Россияга эфирга узатиладиган сайтларнинг доменлари ва тармоқ манзиллари, шунингдек уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари ва мазмуни назорат остига олиниши керак. Бунинг учун Россияда Интернетга уланишни таъминлайдиган барча телекоммуникация операторлари бирлаштирилиши керак бўлган қимматбаҳо ускуналар қўлланилади.
Бунинг асос сифатида келтириладиган сабаблари кулгили – агар агрессив Ғарб империалистлари тўсатдан Россия сайтларини тақиқлашни бошласалар, ҳатто Россияни бутунжаҳон ўргимчак тўридан узиб ташлашга қарор қилсалар ҳам, «суверен интернет» тизими ўз ишини давом эттиришга имкон беради.
Энди савол берамиз: Ғарбни тартибга солиш бўйича ҳаракатлар натижасида Россиянинг қанча сайтлари узиб қўйилди? Бундай мисолларни билмаймиз. Аммо Россия ҳукумати ўша Роскомнадзор тимсолида Россия ҳудудида уларнинг аксарияти Россия сайтларида жойлашган 147117 та материални блоклаб қўйди. Хўш, унда уларни ким ва кимдан ҳимоя қилиши керак?
Аслида, албатта, Клишас-Луговой қонуни иккита: тезкор-техник ва глобал-суғурта хавфсизлик мақсадини кўзлайди. Биринчидан, тақиқланган сайтларнинг мазмунини фақат IP-лари эмас, балки траффик йўналиши орқали назорат қилишни янада аниқроқ қилишга имкон бериши керак. Иккинчидан, зарур ҳолларда техник назорат қилиб бўлмайдиган сайтларнинг барчаси Россияда эфирга узатилишига йўл қўймаслик керак.
Бундай зарурат қандай ҳолалрда юзага келиши мумкин Айнан шу нарса тушунарли, масалан, оммавий намойишларнинг бошланишида, Россия майдони ёки бирор жиддийроқ ҳолат юзага келса. Бундай ҳолатда режим норозилик кучлари ўз фаолиятларини тез-тез мувофиқлаштирадиган виртуал майдонни тўлиқ назорат қилиш имкониятига эга бўлишига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди.
Бунинг уддасидан чиқа олармикан? Бунга қатъий ишонч йўқ. Бу ишларнинг ҳаммасига ҳозирча 20 миллиард рубль ажратиш кўзда тутилган. Унчалик кичкина пул эмас, лекин унинг ёрдамида бирон-бир йирик трансмиллий корпорация бюджети РФ бюджетидан ҳам катта бўлган глобал ахборот тизимининг технологик қудратига қаршилик қилиш лозим. Агар Телеграммани блокировка қилиш учун ажратилган шунга яқин миқдордаги маблағлар, Россияда уни қўллашни истаганлар буни давом эттираётган экан, бу муаммони ҳал қила олмаган бўлса, бу пулга бутун Интернетни узиб қўйиш ҳақида нима дейиш мумкин?
Шу сабабли, айтадилар-ку, Россияда қонунлар аҳмоқоналиги уларнинг ижро этилмаслиги билан қопланади. Эҳтимол, бу сафар ҳам айнан шундай ҳолат содир бўлади. Бироқ, бугунги кунда ҳукумат Россия жамиятини бутунлай назорат қилиш ва темир парда билан дунёни тақсимлаш учун яна бир қадам ташлагани ҳамма учун очиқ бўлган бор ҳақиқатдир.
РФда интернет устидан тўлиқ назоратга яна бир қадам қолди
Депутатлар Клишас ва Луговойнинг лойиҳаси деб эълон килинган Россия интернетини изоляция қилиш тўғрисида қонун РФ Давлат Думаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу Кремлнинг истеъфодаги «куларнг кардинали» Вячеслав Сурковннинг мақоласи эълон қилинган куннинг эртасига қабул қилингани рамзий ва қонуний бўлиб, бу мақолада у жаҳон майдонида путинча режим учун ноу-хау сифатида айнан интернетни тартибга солишни айтиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси