close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
02.11.2024 20:41

Охирги илмий тадқиқотлар молекуляр оламни ўрганиш орқали инсониятни бир асосий хулосага олиб келмоқда: Худо бор. Одатдаги молекула, масалан, оқсил молекуласи тузилиши илмий жамоатчиликни ҳайратга солади ва унинг тасодифий тарзда, Олий Кучсиз пайдо бўлиши имкониятини йўққа чиқаради.

17.04.2024 20:22

Аллоҳ учун яхши кўриш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Аллоҳ таолонинг розилиги учун бирор кишини яхши кўриш улуғ ва катта ажру савоб ваъ-да қилинган ишдир. “Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилиш”нинг маъноси, кимнидир дунёвий фойда олишни кўзламай, холис Аллоҳ учун яхши кўришдир. Бунда, бир инсон бошқасини тақводор ёки парҳезкорлиги, диний илмларни яхши билгани, дин хизмати билан бандлиги ёки Аллоҳ таоло буюргани учунгина яхши кўради. Бунга, Аллоҳ таоло буюргани учун ота-онани яхши кўриш мисол бўлади. Ҳадисда ҳам бундай муҳаббат “Аллоҳ учун яхши кўриш”, деб таърифланган. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

22.09.2023 17:56

Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши Қуръонда бундай тасвирланади: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чи­қаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон Зотдир” (Бақара, 261). Худди шу каби Аллоҳ учун ўз молини садақа қиладиган кишига ҳам булар тааллуқлидир. Аллоҳ кимга хоҳласа кўпайтириб беради. Яъни, унга савобини охиратда бирдан етти юзгача ёки миллионгача ёки Аллоҳ ўзи хоҳлаганича чексиз ошириб беради, Аллоҳ карамлидир. Мана шу зиёдаликлар билан сахийдир. Садақага бериладиган зиёдаликлар қандай ният билан қилинганига кўра бўлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase