close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
09.04.2020 15:22

Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Роберто Азеведо Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида, COVID-19 пандемияси даврида жаҳон савдосидаги вазиятни ривожлантириш учун ижобий сценарийни кўрсатиши мумкин бўлган бир қатор белгилар мавжудлигини айтди.

09.04.2020 15:16

COVID-19 юктириб олган Буюк Британия бош вазири Борис Джонсоннинг аҳволи яхшиланяпти, у ҳозир ўрнида ўтириб, ёнидагилар билан мулоқот қила олади, хабар қилди чоршанба куни матбуот брифингида канцлер Риши Сунак. "Биз касалхонадан олган сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, Бош вазир аввалгидек реанимацияда, лекин унинг аҳволи яхшиланяпти. У ҳозирда ўрнида бемалол ўтириб, касалхона ходимлари билан мулоқот қиляпти", - деди Сунак.

09.04.2020 15:09

АБС телеканали манбаларига кўра, 2019 йил ноябр ойи охирида АҚШ разведкачилари АҚШ ҳукуматини Хитойнинг Ухан шаҳрида янги коронавирус тарқалиши ҳақида огоҳлантирган. Манбаларга кўра, Ухандаги авж олиш тўғрисидаги маълумотлар Миллий тиббий разведка миллий марказининг (НСМИ) ўтган йил ноябр ойида берган ҳисоботида батафсил тасвирланган.

09.04.2020 15:05

Оқ уйнинг коронавирусга қарши кураш бўйича координатори Дебора Биркс, НБC телеканалига берган интервьюсида, агар аҳоли ўзларининг нормал ҳаётларига қайтишлари мумкинлиги белгиси сифатида ушбу касалликка қарши курашиш бўйича ҳукумат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларнинг ижобий оқибатларини сезса, Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини хавфи борлигини айтди.

08.04.2020 22:42

Ўтган бир сутка давомида Италияда 2 мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузлган деб эълон қилинди, бу эпидемия бошланган пайтдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлди, деди Италия фуқаро мудофааси хизмати бошлиғи Анджело Боррелли.
Яқинда касалланганлар сони энг кам қайд этилганди – уларнинг сони 880 тани ташкил қилганди. Ўтган ҳафта янги ҳолатлар ўсиши суткасига 2,9 минг кишидан камаймаганди.

08.04.2020 22:16

Жонс Хопкинс институти маълумотларига кўра, АҚШда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 400 минг кишидан. Мамлакатда жами 401166 киши касаллик юқтириб олган, бунинг оқибатидаги ўлим ҳолатлари сони эса 13 мингга яқинлашди. 22,5 минг киши тузалиб кетгани айтилмоқда.

08.04.2020 21:30

Озарбайжонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 822 кишига етди, охирги суткада 105 киши касаллик юқтириб олди, деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штаб вакили Ибрагим Аҳмедов, Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати раҳбари.

08.04.2020 21:24

Японияда биринчи маротаба коронавирус инфекциясининг рекорд даражада кўпайиши қайд этилди, яъни бир кунда касалланганлар сони 400 кишидан ошди, деб хабар беради NHK телеканали. Унинг сўзларига кўра, сешанба кунига қараганда 455 киши кўпроқ касаллик юқтирган, аммо уларнинг сони турли префектуралар маълумотлари асосида доимий равишда янгиланиб туради.

08.04.2020 20:35

Рим папаси Франциск коронавирус пандемияси билан боғлиқ қийин пайтларда, муҳтож одамлар ҳисобига пул қилаётганлар, хусусан, мафиози ва судхўрлар учун махсус дуо қилди. "Пандемия авж олган пайтда, муҳтожлардан фойда кўраётган, муҳтож одамлар ҳисобига пул қилаётганлар, мафиози, судхўрлар ва бошқалар учун дуо қилайлик. Раббимиз уларнинг қалбларига етиб бориб, уларни имонга келтирсин", - деди понтифик «Страстная неделя» чоршанба куни Vatican News ахборот портали жонли эфирда намойиш этган Ватиканнинг Муқаддас Марфа уйидан.

08.04.2020 20:23

Америка Президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини коронавирус пандемияси шароитида "бор эътиборни Хитойга қаратишда" айбламоқда. Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини COVID-19 пандемиясидан кейин " бор эътиборни Хитойга қаратган" дея танқид қилди, хабар беради "Америка Овози".

08.04.2020 20:19

Америкалик 54 ёшли Патрик Жессерник ва унинг 59 ёшли дугонаси Шерил Шрифер, Иллинойс штатидаги Локкорт шаҳрида коронавирус билан касаллангач, ўз жонига қасд қилишган: эркак аёлни отиб ўлдирган, кейин эса қуролини ўзига қаратган. Ўтган ҳафтанинг охирида юз берган ушбу фожиа ҳақида 7 апрел, сешанба куни The New York Post газетаси ёзади.

08.04.2020 19:10

"Уханда ноябрнинг ўрталаридаёқ биринчи одам коронавирус юқтириб олганди. Бироқ Хитой ҳукумати узоқ вақт давомида касалликнинг тарқалишини яшириб келди ва шу тариқа унинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига имкон яратди", - деб ёзади Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase