Абу Муслим
Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатлар нормаллаштирилиши мумкин, бироқ Фаластин-Исроил музокараларини бошлаш устувор бўлиб қолаверади. Бу ҳақида АҚШ га ташрифи давомида Яқин Шарқ сиёсати Вашингтон институтига берган интервьюда қироллик ташқи ишлар вазири Фейсал бен Фархан ал Сауд.
Келиб чиқиши Чеченистонлик бўлган 14 ёшли Дени Эскиев Германиянинг Засниц шаҳрида топкирлик ва жасорат намойиш этади. У кўп қаватли уйнинг томида олов кўргач, ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимига қўнғироқ қилди ва шу уйда яшовчи барчани огоҳлантирди. Шаҳар мэри ёш қаҳрамонни тақдирлаш ниятида, хабар қилади ИА dosh.
Латвиянинг НАТО парламент Ассамблеясидаги делегацияси раҳбари Александрс Кирштейнснинг айтишича, октябрь ойи бошида НАТО парламент Ассамблеясининг вебинари – Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича масофавий учрашув бўлиб ўтган.
Икки муқаддас масжид Бош бошқармаси Катта масжидни дезинфекция қилиш учун фойдаланиладиган роботлар сонини кўпайтиришини маълум қилди. Ҳар куни Катта масжидни хавфсиз ва соғлом муҳит яратиш мақсадида дезинфекция қилиш учун 4500 литрдан ортиқ восита ишлатилади.
27 сентябр куни Қорабоғда Озарбайжон ҳужуми бошланиб, орадан уч ҳафта ўтгач, Озарбайжон қўшинлари жанубий фронтни ёриб ўтди ва энди Арманистон бу бўшлиқни ҳеч нарса билан ёпа олмайди, Қорабоғнинг тақдири жанубдаги жангда ҳал бўлди. Бу ҳақда украиналик ҳарбий журналист Юрий Бутусов Қорабоғдаги урушга доир таҳлилий ҳисоботида ёзган.
Синфда омма олдида Муҳаммад пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) карикатура чизган ва намойиш қилган француз ўқитувчисининг чечен ўсмир томонидан бошидан жудо қилинганлиги ҳайратланарли тарзда Франциядаги ва унинг атрофида рўй берган бир қатор сўнгги воқеаларга тўғри келди.
«Терроризмга қарши қатъий гапирар эканман, мўминларнига иғво қилиб фитна чиқармасликка чақираман». Рамзон Қодиров - Париж яқинида ўқитувчининг ўлдирилгани ҳақида
Арманистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа (ҲҲМ) тизими Озарбайжон билан тўқнашувлар вақтида жуда катта йўқотишларга дуч келганлиги Арманистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими гуруҳларининг ҳаракатлар мувофиқлаштирилмаганлиги билан шунингдек, турк ҳарбий техникасининг тавсифномаси ва уни қўллаш бўйича замонавий тактика билан изоҳланади.
16 октябрь куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Эрдўған Қримнинг Россияга киришини тан олмаслигини қўшимча қилиб, Украинани минтақадаги асосий иттифоқдош деб атади.
Париж метросида, айтишларича, йўловчилардан бирининг бошидан жудо қилингани ҳақидаги қотиллик расмийлар томонидан террор хуружи дея таърифланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Аллоҳу Акбар!» деб бақирган номаълум кимсанинг қурбони мактаб синфида Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) карикатураларини кўрсатган тарих ўқитувчиси эди.
Терговчилар котилликни педагогнинг профессионал фаолияти билан боғламоқда. Мамлакат президенти Эмманюэль Макрон у «исломчи террор хуружи қурбони бўлди» деб айтди. Француз жамияти мактаб ўқитувчиси қурбон бўлган пойтахтнинг Иль-де-Франс минтақасидаги терактдан ларзага келди.
Франция полицияси мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг исламофобик риторикасини очиқ қоралаган мусулмон ташкилотларидан бирининг асосчисини ҳибсга олди. BarakaCity ташкилоти асосчиси Идрис Сихамеди уйига полиция рейди бир нечта ижтимоий тармоқларда намойиш этилди – видеода Сихамеди тўрт фарзандининг кўз ўнгида калтакланиши ва ҳибсга олиниши акс этганди.