close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ростовнинг мусодара қилинган тарихий масжиди жазз мактабига топширилди

Ростов шаҳридаги тарихий Жоме масжиди биносини Ким Назаретов номидаги болалар жазз мактабига ўтказиш ҳақида яқинда шаҳар мэриясида қарор қабул қилинди, деб хабар қилади donnews.ru.

Юзага келган вазият борасида мэрия веб-сайтида қуйидаги изоҳ жойлаштирилган: «Ҳозирги кунда клуб биноси МБУ ДО «Ким Назаретов номидаги таълим-концерт бирлашмаси» Болалар санъат мактабига устав фаолиятининг асосий турларини амалга ошириш»га тезкор бошқарув учун берилган. Шаҳар ҳокимлигининг иддао қилишича, янги мактаб қуриш учун шаҳар бюджетида пул йўқ эканлиги сабабли улар мос келадиган бино қидирмоқда.
Коммунистлар томонидан мусулмонлардан мусодара қилинган тарихий Жоме масжидига ким эгалик қилиши кераклиги ҳақида шаҳар мусулмонлар жамоаси ва маҳаллий амалдорлар ўртасида узоқ вақт давомида баҳс юритилди. Совет даврида масжид биносида ҳарбийлар учун клуб фаолият юритган. Бугунги кунда бино шаҳар балансида.
2019 йил баҳорида Мудофаа вазирлиги, суд орқали, «ҳарбий хизматчилар ўртасида маданий-маърифий ишлар» учун фойдаланиш мақсадида бино қайтаришга интилди. 2019 йил август ойида суд мэрия фойдасига қарор қилди.
Бундан ташқари, узоқ вақт давомида Ростов мусулмонлар жамоаси маҳаллий ҳокимиятни судга бериб, унинг тарихий меросга тўла ҳуқуқи борлигини даъво қилди, аммо барча судлар ютқазилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase