Абу Муслим
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» Кобулдаги кинотеатрлар фаолиятини тақиқлаб қўйди, хабар беради Фергана сайти Associated Press агентлигига таяниб.
Намоздан сўнг туркий тилли давлатлар раҳбарлари туркий Кенгашнинг VIII саммити ўтказиладиган жойга йўл олдилар.
Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий ҳукуматга декабр ойида янги маъмурий пойтахтга ўтишни бошлашни буюрди.
Саудия Арабистони бошчилигидаги хусийларга қарши коалиция чоршанба куни Ямандаги кўшинлари Хади ҳукуматини қўллаб-қувватлаш стратегиясига мувофиқ қайта жойлаштирилиши, амма олиб чиқилмаслигини маълум қилди.
Кичик Аҳмад Масъуд олий раҳнамо Али Ҳоманаий билан Эронда учрашди ва у кичик Масъуд бошчилигидаги Миллий озодлик фронтини афғон инқирозидан чиқиш йўлини топиш учун «Толибон» билан муросага келишга уриниб кўришга чақирди.
Насронийлар шунга келдиларки, Улар ягона Яратувчини "илоҳий Ота", Унинг Каломини - "илоҳий Ўғил" деб атадилар ва у ўз махлуқотларга руҳини ато қилгани сабабли ҳам уни "илоҳий Руҳ"деб атай бошладилар. Бунда шу нарса эсдан чиқариладики, мантиқан Худо:
Кеча АҚШдаги Холокост Мемориал музейи тарқатган ҳисоботда музей «Хитой ҳукумати уйғурларга қарши геноцид содир этиши» мумкинлигидан «жиддий хавотирда» экани айтилади. Ҳисобот музей сайтида эълон қилинди.
Буюк Британияда некрофилия саҳналари бўлган видеоархиви топилган касалхона электриги суд қилинмоқда. У 100 та ўлик аёл ва қизнинг танасини таҳқирлаган, шунингдек, икки карра қотиллик қилган..
Ироқ бош вазири Мустафо ал-Каземий портловчи моддалар билан тўлдирилган дрон Бағдоддаги қароргоҳга зарба берган муваффақиятсиз суиқасднинг нишони эди. Унинг қўриқчиларидан олти нафари яраланган, Бош вазирнинг ўзи эса, Твиттерда ироқликларни хотиржамлик ва вазминликка чақирган.
Афғонистон шимолида 29 ёшли фуқаролик фаоли ва иқтисодиёт ўқитувчиси Фрозан Сафи отиб ўлдирилган. Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу қарийб уч ой муқаддам Афғонистонда «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳокимиятга келганидан бери аёл ҳуқуқ ҳимоячисининг илк шов-шувли ўлимидир.
Пандемияга қарши глобал курашнинг бошланиши билан гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда коронавирус авж олгани ҳақидаги газета сарлавҳалари янгича меъёрнинг бир вариантига айланди. Кейинчалик, бу даҳшатли таҳдидга қарши курашда эришилган ютуқлар ҳақида хабарлар билан тўлдирилди: қаерда ва қанча одам эмланган, қаерда ва қандай янги чекловлар жорий этилди, эмланмаганларини қайта тарбиялаш марказларининг қурилиши қандай давом этмоқда ва ҳоказо.
1 ноябрь, душанба куни кечаси ХХР Савдо вазирлиги оилаларни фавқулодда ҳодисалар эҳтиёти шарт шошилинч зарурий буюмларни йиғишга чақирди. Хабардор қилиш давомида ваҳима учун ҳеч қандай сабаб келтирилмаган, бироқ хабар ноодатий кучли ёмғирдан кейин экинларга зарар етказган сабзавот етказиб беришда давом этаётган тўсиқлар ва хавотирлар фонида келди. Табиийки, хитойликлар ҳамма нарсани сотиб олишга даҳшатли куч билан шошилишди.