Чеченистонда муфтий сайлови бўлиб ўтди
Делегатлар Салах Межиев номзодини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Чеченистон Республикаси мусулмонлар диний Бошқармасининг ҳисобот-сайлов тадбири бўлиб ўтди. Унда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров, парламент раиси Магомед Даудов ва бош вазир Муслим Хучиев, шунингдек республиканинг имомлари иштирок этишди.
Грузияда янги муфтий сайланди – бу мусулмонлар бўлинишга олиб келди
Грузия мусулмонлар идорасида бўлиниш юз берди. Янги муфтий этиб Адам Шантадзе сайлангач, тўрт нафар диний идора ходимлари – муфтий маслаҳатчиси Темур Горгадзе, матбуот хизмати раҳбари Отар Надирадзе, нашриёт раҳбари Гела Гогитидзе, таълим бўлими бошлиғи Резо Микеладзе норозилик билан идорани тарк этдилар. Бу ҳақида «Кавказ.Реалии» нашри хабар қилади.
Доғистон муфтийси РПЧ ордени билан тақдирланди
Патриарх Кирилл Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаевни «шон-шараф» ордени билан тақдирлаш ҳақида фармонни имзолади, деб хабар қилади "Интерфакс". Тақдирлаш учун муфтийнинг 60 ёшга тўлиши ва республика муфтиятининг 25 йиллиги бўлди. Шу тариқа РПЧ Доғистон мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарининг хизматларини юқори баҳолади.
Грецияда мусулмонлар жамоати томонидан сайланган муфтий қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Грециянинг Ғарбий Фракия минтақасида сайланган мусулмонлар диний етакчиси “ваколатларни тортиб олганлик” учун 80 кун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Иброҳим Шариф - Грециянинг Ғарбий Фракия минтақасидаги учта энг йирик шаҳарларидан бири бўлган, 150 мингга яқин мусулмон-турк озчиликни ташкил қиладиган Комотини шаҳрининг сайланган муфтийси ҳисобланади.
Москва мэриясида муфтий Айнутдиннинг баёноти устидан кулишди
Москва ҳукуматида Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Айнутдиннинг пойтахтдаги мусулмонлари сони ҳақидаги баёноти кулгили деб топилди. Шу кунларда «Известия»га берган интервьюда муфтий шаҳарда тахминан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик аҳоли – ислом динига эътиқод қилишини айтди ва бунда мэрия амалдорларидан ошкора бўлмаган равишда олинган маълумотларга таянди.
Москва муфтийси кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди
Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди. У 25 сентябрда баёнот берганидек, бу қадам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилган бўларди. Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклар сонидан 10 миллионга кўп эканлиги, бунда аёлларнинг кўпчилиги ажрашган ёки бева қолганлигини эслатди, хабар қилади «РИА Новости».
Муфтийлар Кенгаши раҳбари: Москвадаги мусулмонлар сони 4 млн кишига етди
Москвада 1997 йилдан бошлаб мусулмонлар сони 800 минг кишидан 3-4 млн кишигача ўсди, хабар беради Россия мусулмонлар диний Бошқармаси президиуми раиси, Россия муфтийлар Кенгаши раҳбари Равил Айнутдин. «1997 йил Москва мэри пойтахтда 800 минг нафар мусулмон яшашини айтганди. Бугун эса пойтахт раҳбариятидан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик – аҳоли ислом динига эътиқод қилишини эшитяпман», - деди у «Известия»га берган интервьюда.
Владимир Васильев Доғистон муфтийсига медал топширди
Путин муфтий Айнутдинни тақдирлади
Россия муфтийлар Кенгаши (СМР) раиси Равил Айнутдин «Ватан олдидаги хизматлари учун» II даражали орденига муносиб кўрилди. Диний ташкилот раҳбарини ушбу олий мукофот билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади. Ҳужжат ҳар қандай ахборотлар расмий интернет-порталида сешанба куни жойлаштирилди.
Ватан фидойилари ёд этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди.