Туркий дунёнинг диний етакчилари Фотиҳ мадрасасининг очилишида иштирок этди
Ушбу тадбирда туркий дунёнинг диний етакчилари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳам иштирок этди.
Альбир хазрат Крганов: «Жириновский у динлараро тинчликнинг нозик жиҳатларини тушунарди»
Россия мусулмонлари диний идораси раиси, РФ Жамоатчилик палатаси аъзоси, муфтий Альбир хазрат Крганов Давлат думасидаги ЛДПР фракцияси етакчиси Владимир Жириновскийни динлараро тинчликнинг нозик жиҳатларини тушунган доно сиёсатчи бўлган деб атади.
Муфтий Тожуддин: Украинадаги махсус операция вақтида ҳалок бўлганлар шаҳидлардир
Россия Марказий Диний идораси раиси муфтий Талғат Тожуддин ҳазрат Россия Марказий Диний идора уламолар Кенгаши Мажлисининг фатвосини эълон қилди, унга кўра, "Россия Қуролли кучлари таркибида ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётганда ҳалок бўлганлар, шу жумладан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус қуролли операция пайтида ва Украинада ҳалок бўлганлар – шаҳидларга тенглашади.
Украинадаги урушга Россия муфтийларининг муносабати
Россиянинг асосий муфтийлари Кремлнинг Украинага, жумладан, унинг мусулмонларига қарши тажовузини қўллаб-қувватлади. Энг машҳурлари, ҳеч қандай қўшимча шартларсиз, бутун Украинани бомбардимон қилишни маъқулладилар, ҳозир баъзи биродарларимиз ва опа-сингилларимиз шу бомбардимонлар остида қолди, бошқалари эса улардан қочиб кетишмоқда.
Муфтий ҳазрат: Агар Путин бўлмаганида, Россияни аллақачон йўқ қилиб ташлаган бўлишарди
Замонавий Россиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолиш тўлиқ мамлакат президенти Владимир Путиннинг хизматларидир. Бу ҳақда Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази (КЦМСК) раиси, Карачай-Черкес муфтийси Исмоил Бердиев Украинадаги вазият билан боғлиқ видеомурожаатида айтиб ўтди.
Россиянинг олий муфтийси Талғат Тожуддин Украинадаги ҳарбий операцияни маъқуллади
У ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олишни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатни имзолади, дея хабар беради «Эхо Москвы в Уфе».
Муфтий Крганов: ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши оқланган
Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарори одамларни ҳимоя қилиш мақсадида оқланди ва россиялик мусулмонлар буни тушуниш билан қарши олдилар, деди Россия Федерацияси Жамоат палатаси аъзоси, Мусулмонлар диний ассамблеяси раҳбари муфтий Албир Крганов. Бу ҳақда “РИА Новости”га Россия мусулмонлари йиғилиши хабар берди.
Қорақалпоғистон қозиётини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион сўм ажратилди
Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида қорақалпоқ аҳлини юртдаги янгиланишлар моҳияти ҳақида хабардор қилиш, уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш, таклиф ва мурожаатларини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Болаларимизни Аллоҳга, Қуръонга, Ватанга муҳаббатли қилиб тарбияласак, қалбига бошқа муҳаббат кира олмайди
Шу кунларда юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, юртдошларимизга гўзал маънавий-маърифий суҳбатлар қилиб бермоқдалар. Бундай жонли мавъизалардан мамнун бўлган ҳамюртларимиз ўз миннатдорлигини ҳам билдирмоқда.
Муфтийлар фигурали учиш бўйича спортчи қиз учун дуо қилишди
«Биз Камилла Валиева билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш илтижоси билан дуо қилдик. Дуоларимиз эшитилди. Биз Валиевага зафарлар ва бундай муҳим мусобақаларда мамлакатимизни ишончли тарзда намойиш этишни тилаб қоламиз», деди мусулмонлар диний идораси раисининг ўринбосари Рушан Аббясов "РИА Новости"га.