Муфтий Крганов шахсий ўсиш тренинглари хавфи ҳақида гапирди
Россия мусулмонлари маънавий йиғилиши (ДСМР) раҳбари, муфтий Албир Крганов коучинг хавфи ҳақида гапириб, шахсий ўсиш бўйича тренингларда маслаҳатлар ҳар доим ҳам ахлоқий жиҳатдан мақбул эмаслигини ва ҳар доим ҳам ислом меъёрларига мос келмаслигини таъкидлади.
Татаристонда Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги муносабати билан кураш бўйича турнир бўлиб ўтади
11 январь куни Татаристон муфтийси Комил Ҳазрат Самигуллин “Россия кураш федерацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти вице-президенти Равил Ногуманов билан учрашди. Йиғилишда 2022 йил Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси билан биргаликда Волгабўйи Булгарияси ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги доирасида татар миллий кураши бўйича Бутунроссия ва жаҳон турнирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Олий муфтий: Бизга бирлик ва ҳамжиматлик керак
Олий муфтий Наурызбай кажы Таганулы мамлакатдаги мураккаб вазият шароитида қозоғистонликларга мурожаат қилди.
Татаристон муфтийси қабристонда арралаб ташланган хоч билан боғлиқ ҳодисадан кейин кўрсатма берди
Татаристонда имомлар республика муфтийси Комил Самигуллиндан диндорларга, улар эътиқод қилган диндан қатъий назар, марҳумнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини эслатиш учун кўрсатма олдилар.
Имом-хатиблар олдидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди
Шу йил 11 декабрь куни Халқаро ислом академиясида мамлакатимиз ҳудудларида меҳнат қилаётган жами 216 нафар бош имом-хатиблар билан диний соҳа раҳбарлари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Муфтий ҳазрат Қозоғистондаги йирик жомеда 10 минглаб намозхонга мавъиза қилдилар
Қозоғистон сафари асносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бугунги жума намозини Нур-Султон шаҳрида бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган “Ҳазрати Султон” жоме масжидида адо этиш учун ташриф буюрдилар. Жума намози аввалида Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи мавъиза қилиб, сўнг сўзни Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига берди.
Сурия мухолифати Суриянинг янги муфтийсини сайлади
Мухолифатдаги Сурия исломий органи президент Башар Асад режими ўтган ҳафта бошида бу лавозимни бекор қилишни эълон қилганидан кейин Суриянинг муфтийси сифатида машҳур ва обрўли шайхни сайлади.
Сурияда Олий муфтийлик лавозими бекор қилинди
Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги энг олий мусулмон уламоси лавозимини бекор қилиш ва маънавият масалалари бўйича ҳукумат вазирлиги ваколатларини кенгайтириш тўғрисида фармон чиқарди.
Белорус муфтиси – муҳожирлар уларнинг мамлакатларини хонаварон қилган хўжайинлар томон йўл олмоқда
Белорус-Польша чегарасида араб мамлакатларидан минглаб муҳожирлар барча тўғри ва нотўғри йўллар билан Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга уринаётганлиги билан боғлиқ кескин вазият сақланиб қолмоқда. Уруш ва вайронагарчиликдан қочган одамлар Европа Иттифоқига интилмоқда. Лукашенко эса, бундан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.
Муфтийлар мусулмон ҳамшираларга калта енг билан ишлашга рухсат беришди
Сингапурда расмий муфтият тиббиёт ходималари уларнинг ташқи кўринишига махсус талаблар шартларида қандай кийиниши мумкинлиги ҳақида фатво чиқарди.