Муфтий Нафиъулла Аширов COVID-19 туфайли касалхонага тушиб қолди
Россиянинг Осиё қисми мусулмонларининг диний бошқаруви (ДУМАЧР) раҳбари муфтий Нафиъулла Аширов коронавирус билан оғир аҳволда Москва касалхонасига олиб кетилди. Бу ҳақида шанба куни Россия Федерацияси МДИ сайти хабар берди.
Аллоҳ туширган Китобдаги нарсани яширганлар ва уни арзонга сотганлар...
174. Аллоҳ туширган Китобдаги нарсани яширганлар ва уни арзонга сотганлар қоринларини фақат оловга тўлдиришади. Қиёмат куни Аллоҳ улар билан сўзлашмайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир.
Муфтий ҳазрат “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар
26 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Оқдарё туманида жойлашган “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар. Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ва Диний идора Иш бошқарувчиси Рустам Жамилов сафарда ҳамроҳлик қилмоқда.
БАА муфтийлари COVID-19 га қарши таркибида чўчқадан олинган моддалар бўлган вакцинадан фойдаланишга рухсат этишди
Бирлашган Араб Амирликлари бош ислом маҳкамаси коронавирусга қарши вакцина қўллаш ҳақида фатво чиқарди. БАА фатволар бўйича Кенгашнинг илоҳиёт-ҳуқуқий қарорига мувофиқ, COVID-19 дан вакциналарни мусулмонлар ҳаттоки унинг таркибида чўчкадан олинган моддалар бўлган ҳолатда ҳам қўллашига рухсат этилади, деб хабар қилади IslamNews.
Доғистон муфтияти масофадан таъзия билдиришга чақирмоқда
22 декабрдан бошлаб Доғистон аҳолиси қабристон зиёрат қилиш фақат дафн иштирок этиш учун ва дафн хизматлари рўйхатга олиш учун мурожаат қилишга рухсат этилади. Роспотребнадзор бу чорани коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви билан изоҳлади.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг отинойиларга мурожаатлари
Ҳурматли ва азиз опа-сингиллар! Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, тараққиётимизнинг янги даврида халқимиз учун чексиз имкониятлар эшиги янада кенг очилмоқда. Ҳақ таолонинг халқимизга берган улуғ неъматлари, бахт-саодатнинг ҳад-ҳудуди йўқ.
Муфтий ҳазрат халқаро онлайн анжуманда иштирок этдилар
Шу йил 10 декабрь куни Халқаро мусулмонлар форуми котибияти ва Россия мусулмонлари идораси ташаббуси билан Zoom платформаси орқали “Мулоқот маданияти: пандемия давридаги диний одоб-ахлоқ” мавзусидаги XVI халқаро мусулмонлар анжумани бўлиб ўтди.
Чеченистон муфтийси “ниқоб” кийиш тақиқланишига рози бўлмаганларни “Аллоҳнинг душманлари” деб атади
Чеченистон муфтийси Салах Межиев аёлларнинг юзини бекитиб турадиган ва фақат кўзлар учун очик жой қолдирилган бош кийим – “ниқоб” кийишнинг тақиқланишига рози бўлмаганларни танқид қилди, деб ёзади Кавказ.Реалии. Бу тақиққа рози бўлмаганларни Межиев “ваҳҳобийлар” ва “Аллоҳнинг душманлари” деб атади. Унинг сўзларига кўра, Чеченистонда яшовчи аёллар анъанавий либосларда юришлари керак.
Муфтий ҳазратлари “Имоми Аъзам” жоме масжидининг янги биносида илк жума намозини ўқиб бердилар (фото)
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Имоми Аъзам” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашиб, маъруза қилдилар.
Чеченистон Муфтийси: «Макрон, сен дунёдаги биринчи рақамли террорчисан»
Чеченистон Муфтийси ва республика раҳбарининг маслаҳатчиси саналган Салоҳ Ҳожи Межиев Франция президенти Эмманюэл Макронни «биринчи рақамли террорчи» ва «барча мусулмонлар душмани» деб атади. Унинг баёноти Чеченистон мусулмонлари диний идораси инстаграм саҳифасида эълон қилинди.