Одамларни чиплаштириш ва COVID-19 сунъийлиги ҳақидаги тахминларга қарши кураш кучайтирилган
Турли мамлакатларнинг раҳбарлари, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалар одамларни чиплаштириш лойиҳаси ва уни амалга ошириш учун COVID-19 вируси синтез қилингани ҳақида кенг тарқалган маълумотни интенсив равишда блокировка қилишни бошладилар.
Ёнғинлардан сўнг Россия заводида ишлаб чиқарилган ИВЛ аппаратларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди
Москва ва Санкт-Петербург касалхоналарида рўй берган ёнғинлардан сўнг Росздравнадзор Урал асбобсозлик заводида 1 апрелдан кейин ишлаб чиқарилган «Авента-М» ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ИВЛ) аппаратлари ишлатилишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги 13 май, чоршанба куни хабар қилди.
Financial Times: Россияда COVID-19 оқибатида ўлим кўрсаткичлари расмий рақамлардан 70% баланд бўлиши мумкин
"Кремль COVID-19 тарқалишини жиловлашга уринаётганига, 7 ҳафталик изоляцияга қарамай, Россияда COVID-19 оқибатида ўлим кўрсаткичлари расмий рақамлардан 70% баланд бўлиши мумкин", – хабар қилади Financial Times. Москва ва Санкт-Петербургда барча сабабларга кўра ўлим кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар Financial Times томонидан ўтказилган таҳлили апрелда ўтган беш йил учун ўртача статистика кўрсаткичи билан таққослганда 2073 та кўпдир".
Ухан ҳукумати 11 млн аҳолини коронавирусга текширмоқчи
Ўтган ҳафта Хитойнинг Ухан шаҳрида COVID-19га чалинганлик 6 та янги ҳолати аниқлангач, маҳаллий ҳукумат бутун шаҳарнинг аҳолисини (бу 11 млн киши дегани) коронавирусга текшириш ғоясини игари сурди, хабар қилади BBC. Ухан ҳукумати барча округлар маъмуриятидан 10 кун ичида якунланиши лозим бўлган тест ўтказиш режасини тақдим этишни талаб қилди.
Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида коронавирусга чалинган беморлар сони ошмоқда
Коронавирус касаллигини юқтириб олиш ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари ҳамма жойда ўсмоқда. Украина, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Молдова ва Грузияда янги турдаги коронавирус (COVID-19) ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари ўсиши кузатилмоқда.
Испанияда коронавирус 26,4 мингдан ортиқ кишинин умрига зомин бўлди
Бир сутка давомида Сovid-19 оқибатида қиролликнинг яна 179 фуқароси вафот этди. Испанияда сўнгги суткада янги турдаги коронавирус (COVID-19) оқибатида ўлганлар сони яна 179 тага кўпайди ва 26478 кишига етди. Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлигида пайшанба куни хабар қилишларича, яқинда коронавирус инфекциясидан 229 ўлганди, бугун эса бир суткалик ўлим кўрсаткичлари сони ўсиши 179 тани ташкил қилди.
COVID-19 жумбоғи. Нима учун айрим мамлакатларда касаллар сони бошқа мамлакатларга қараганда анча кўп?
Бу саволга жавоб беришда калит бўлиши мумкин бўлган асосий омиллар орасида демография, маданият, атроф-муҳит ва ҳукуматнинг жавоб қайтариш тезкорлигини айтиш мумкин, дейди The New York Times томонидан сўровда иштирок этган юқумли касалликлар бўйича экспертлар, соғлиқни сақлаш тизими амалдорлари, эпидемиологлар ва олимлар. Лекин ҳар бир назария истиснодан холи эмас.
Тожикистонда коронавирус оқибатида ўлганлар сони 12 кишига етди
Тожикистонда коронавирус касаллигига алинганлар сони 461 кишига, унинг оқибатида ўлганлар 12 кишига етди. Бу ҳақида тожик нашрлари хабар қилди. Хабарда айтилишича, сўнгги суткада яна 81 киши касаллик юқтириб олган.
Россияда рўйхатга олинган COVID-19 ҳолатлари сони 200 мингдан ошиб кетди. Бир суткада яна 11 минг ҳолат аниқланди
10 май эрта тонгда Россияда COVID-19 юқтириб олганлар сони 209688 кишини ташкил килди, маълум қилади тезкор штаби. Бир суткада яна 11012 касал аниқланди, шундан 5551 киши Москвага тўғри келади. Шундай қилиб, Москвада 109740 та касаллик қайд этилган.
БААда оилавий ифторликларда COVID-19 оммавий юқтириш ҳолатлари қайд этилди
Бирлашган Араб Амирликларининг бир кун олдин COVID-19 коронавируси аниқланган 30 нафар фуқароси оилавий ифторда бир-бирларига касаллик юқтирган икки оиланинг аъзолари бўлиб чиқишди.