Тожикистонда 136 нафар шифокор пневмония билан касалхонага ётқизилди, - соғлиқни сақлаш вазирлиги
Душанбе шаҳрида 136 нафар шифокор пневмония билан касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Asia-Plus Тожикиситон Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда. Душанбе шаҳри 1-сон касалхонасига 319 киши пневмония гумон қилиб ётқизилди, шундан 136 киши – тиббиёт ходими. 26 апрель куни 107 киши соғайгандан кейин қўйиб юборилди, тез кунларда яна 30 киши чиқариб юборилади. Афсуски, 11 киши бу касалликдан вафот этди ва 8 киши реанимацияда ётибди, хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матубот хизмати.
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 3 миллиондан ошди
Дунёда COVID-19 коронавирусининг янги тури билан оғриган беморлар сони 3 миллиондан ошди. РИА Новости федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларнинг маълумотларини жамлайдиган Жон Хопкинс номидаги Америка университети маълумотларига таяниб, 27 апрель оқшомидаги маълумотларга кўра, дунёда бу касалликка чалинганлар сони 3002303 кишини ташкил этади.
Трамп: Коронавирус бўйича мунтазам брифинглар - вақтни беҳуда сарфлашдир
АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича ҳар куни брифинглар ўтказишда ҳеч қандай маъно йўқлигини айтади. Бу ҳақида у твиттерда ёзди. “Оқ Уйда брифинг ўтказишнинг нима кераги бор, агар асосий оммавий ахборот воситалари фақат душманлик руҳидаги савол беришса, улар ҳақиқатни ёки аниқ фактларни айтишни рад этишади. Улар рекорд рейтингларни олишади ва америкаликлар фақат ёлғон маълумотларга эга бўлишади. Вақт ва куч сарфлашга арзимайди!” деб ёзган.
Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши жорий йилнинг 24 майида якун топади, деди сингапурлик олимлар
SUTD Сингапур технология ва дизайн университети олимлари дунё мамлакатларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият бўйича башоратларни маълум қилдилар. Даставвал мутахассислар бу маълумотлар тахминий эканлиги ва ўқувчилар уларга – ҳар қандай башоратларга каби – эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари кераклиги айтадилар.
Немис вирусологи коронавирусга иммунитетли одамлар ҳақида гапириб берди
«Қизиқарли тадқиқот ўтказилди. Т-ҳужайралар инфекцияли беморларда янги коронавирус, COVID-19 вирусига реактивлиги учун синовдан ўтказилди. Аммо улар касалликдан азият чекмаган беморларни ҳам текширишди. Яъни, ушбу эпидемиядан олдин беморлардан тўпланган Т-ҳужайралари. Ажабланарлиси шундаки, бу беморларнинг 34 фоизида реактив Т-ҳужайралари бўлган, аммо уларда ҳеч қачон COVID-19 алоқаси бўлмаган», - деди Дростен.
Олимлар нима учун арабларга COVID-19 таъсир қилмаслигини аниқладилар
COVID-19 нинг тарқалиши билан боғлиқ глобал инқироз бошланганидан бери, дунёдаги кўплаб кузатувчилар, масалан, Европа мамлакатларининг вакиллари фикрига қараганда, араблар, номаълум сабабларга кўра, ҳалокатли вирусга камроқ мойил бўлишларини пайқашди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти коронавирусга қарши курашда заиф мамлакатарга ёрдам беришга чақирди
Чоршанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзоларини мусулмон давлатларига коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам беришга чақирди, дея хабар бермоқда Reuters. Виртуал учрашувдан кейин 57 аъзодан иборат ташкилотнинг ижроия қўмитаси, шунингдек, давлатларни асосий тиббий буюмлар, хусусан синов асбоблари ва ҳимоя воситаларининг этишмаслигини тўлдиришга ёрдам беришга чақирди.
Дубай Рамазон ойидан олдин озиқ-овқат дўконларини очди
Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси Рамазон олдидан озиқ-овқат сотиб олишлари учун Дубай бўйлаб озиқ-овқат дўконлар очилади, деб хабар беради амирлик ҳукумати сешанба куни. Дубай душанба куни эрталаб соат 8 дан кечқурун 20 гача гўшт, балиқ, озиқ-овқат ва қаҳва, шунингдек ҳукумат рухсатини олган бошқа маҳсулотлар сотадиган дўконлар эшикларини очиши мумкинлигини маълум қилди. Ушбу даврда маъмурлар дўконларнинг ижтимоий тақиқ ва санитария қоидаларига риоя қилишларини текширадилар.
Рамазон COVID-19га қарши курашнинг энг олдинги босқичида мусулмонлар учун ўта қаттиқ синов бўлади
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ишлайдиган Америка Қўшма Штатлари мусулмонлари бу йил Рамазонни хавфли вируснинг пандемиясида ва унинг тарқалиш марказида кутиб олишга мажбур бўлмоқдалар - ахир, Америка COVID-19га чалиниш ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринда туради.
Муҳаммад Салоҳ ўзи туғилиб-ўсган қишлоқни озиқ-овқат ва ниқоблар билан таъминлади
Дунёдаги энг машҳур мусулмон футболчилардан бири COVID-19 пандемиясига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди. Муҳаммад Салоҳ Мисрдаги Басьюн шаҳри яқинида жойлашган жонажон Нагриг қишлоғи кўчалари ва жамоат жойларини дезинфекция қилдирди, бундан ташқари, маҳаллий аҳолини тиббий ниқоблар билан таъминлади.