Коронавирус дунё бўйлаб 230 мингдан ортиқ кишининг умрига нуқта қўйди
Касаллик юқтириб олганлар сони 3,2 млн кишидан ошди. Янги турдаги коронавирус (Сovid-19) окибатида бутун дунёда вафот этганлар сони 230 минг кишидан ошиб кетди. «Worldometer» сайти маълумотларига кўра, 30 апрелга бўлган ҳолатда бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекциясидан 230244 киши вафот этди, касаллик юқтириб олганлар сони эса 3256832 кишига етди.
Трампнинг коронавирус Хитойда лабораторияда пайдо бўлганига ишончи комил
АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус (Cовид-19) Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда сунъий равишда яратилганига оид далилларни кўрганини айтди. Трамп бу ҳақда Оқ уйдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. Трамп, вируснинг Хитой лабораториясида сунъий равишда яратилганлиги ҳақидаги далилларни кўрганлигини айтди.
РФ коронавирусга чалинганлар сони психологик нуқтага яқинлашди, Москва – касаллик ўчоғи
Россияда янги турдаги коронавирус билан боғлиқ вазият шиддатли суратда ёмонлаши бормоқда. 29 апрель кечга ва 30 апрель эрта тонгда касалланганлар сони қариб 100 мингга етди. COVID-19 билан энг оғир вазият - бу Москвада. Россияда коронавируснинг янги туридан вафот этган ҳолатлар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони 33 мингдан ошди
Ҳиндистонда бир кунда коронавирус билан касалланганлар сони 1718 кишига кўпайди ва мумий сони 33050 кишини ташкил этди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги. Агентлик маълумотларига кўра, 23651 киши даволанмоқда. 8324 киши (бир кунда +628) коронавирусдан сўнг соғайди, 1074 (+67) вафот этган.
Мишустин коронавирусга чалинди
Россия бош вазири Михаил Мишустинга коронавирус ташхиси қўйилди, деб хабар беради “ТАСС”. Мишустиннинг сўзларига кўра, у ўзини ўзи изоляция қилишга рози. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов Вазирлар Маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 746 кишига етди
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 746 тага етди, дея хабар беради РИА Новости. "2020 йил 30 апрел ҳолатига республикада COVID-19 нинг 17 та янги ҳолати қайд этилди", - деди штаб вакили. Унинг сўзларига кўра, янги юқтирганлар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор.
Буюк Британия коронавирусдан ўлганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда
29 апрел, чоршанба кунидан бошлаб Буюк Британия маъмурлари COVID-19 коронавирус касаллиги туфайли ўлимни рўйхатга олишнинг янгиланган тизимига ўтдилар. Бирлашган Қиролликнинг ташқи ишлар вазири Доминик Раабнинг тушунтиришича, бундан буён, нафақат касалхонада вафот этганларгина, балки COVID-19 учун ижобий синовдан сўнг вафот этганларнинг ҳаммаси ҳисобга олинади.
Россияликлар сабр косаси тўлмоқда
"Президент Путин россияликларни қўллаб-қувватлаш учун тез-тез камералар қаршисида пайдо бўляпти. Аммо бундан ҳам ёмони ҳали олдинда. Аҳоли орасида норозилик кучаймоқда", деб ёзади немис нашри Frankfurter Allgemeine Zeitung. Сешанба куни Владимир Путин яна аҳолига мурожаат қилди.
20 йиллик Вьетнам урушига қараганда коронавирусдан америкаликлар кўпроқ ўлди
Бугунги кунга қадар коронавирус оқибатида вафот этган америкаликлар сони Вьетнам уруши пайтида ўлганлар сонидан ошди, деб ёзади BBC. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 60 мингга яқин киши коронавирусдан вафот этди. Вьетнам урушининг 20 йил давомида АҚШ армияси қарийб 58 минг одамни йўқотди.
ВВС: коронавирус ортидан сув тошқини, қурғоқчилик ва очарчилик келади
Пандемия ёлғиз келмади. Коронавирусдан сўнг, 2020 йил сайёрамиз учун ёнғинлар, сув тошқини, ҳосилнинг нобуд бўлиши ва чигирткаларнинг муқаддас китобларда кўрсатилганидек бостириб киришини ваъда қилинмоқда. Табиий офатлар қашшоқ давлатлар учун очарчилик хавфини туғдирмоқда, Европа ва АҚШга жиддий муаммолар билан таҳдид солмоқда, дейди метеорологлар ва халқаро ташкилотлар.