close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
18.11.2020 22:12

Эронда COVID-19 қурбонлари сони 42 мингдан ошди. Эронда бир суткада COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 482 тага – 42461 кишигача ўсди. ЭИР соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Ларининг хабар қилишича, мамлакатда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлари сони бир суткада 13352 кишиша, ёки 788473 кишигача ўсди.

16.11.2020 18:33

10 ноябрдан бошлаб Ғарбий Қозоғистон вилоятида  икки хафталик локдаун жорий қилинди – минтақа эпидемиологик вазият кун сайин ёмонлашиб бораётган вилоятлар қаторидан ўрин олди, деб хабар беради «Фергана».

16.11.2020 01:28

Ўтган сутка давомида Россияда 22572 та COVID-19 ҳолати аниқланди, хабар килишда инфекцияга қарши кураш бўйича тезкор штаб вакиллари журналистларга. Касаллика чалинганларнинг чорак қисмида (5854 киши) касаллик аломатларсиз кечмокда. Ўтган суткада 352 киши вафот этди, 14456 кишига касалхонадан жавоб берилди.

01.11.2020 17:16

Хитойда сўнгги бир неча ой ичида энг йирик коронавирус эпидемияси Шинжондаги фабрикада рўй берди, бу уйғур аҳолисига нисбатан репрессив коммунистик сиёсат ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ. Ўтган ҳафта Шинжон жанубидаги Шуфу округида қайд қилинган 180 дан ортиқ Covid-19 ҳолати 2018 йилда «қашшоқликка қарши кураш» - тадқиқотчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари мажбурий меҳнат деб атайдиган кампания доирасида қурилган фабрика билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

01.11.2020 16:59

Машҳур саудиялик воиз, кўп миллионли тиражда босиб чиқарилган "Ла таҳзан" китоби муаллифи шайх Оиз ал-Қароний коронавирусга чалиниб, оғир аҳволда шифохонага тушиб қолди. Эркак ўқувчиларига хотинлари билан жанжаллашиб қолганда ўзининг ҳақлигини таъкидламасдан, индамасдан таслим бўлишни маслаҳат берган машҳур мусулмон мутафаккир ар-Риёд давлат касалхонасининг реанимация бўлимида, дея хабар бермоқда IslamNews сайти GulfNews га таяниб.

28.10.2020 09:51

Covid-19 қанчалик ҳалокатли?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик

"ЖССТ тадқиқотларидан бири саросимага солиб қўйди: коронавирусга чалинганлар орасида ўлим даражаси кутилганидан анча кам эканми? Бу хато фикри", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

24.10.2020 13:49

Джонс Хопкинс университети маълумотларга кура, сайёрамизнинг 41 млн.дан ортиқ аҳолиси COVID коронавирусига чалинган . Охирги суткада қарийб 388 мингта янги ҳолат қайд этилди, бир кун олдин рекорд кўрсаткич – 440 минг киши қайд этилганди.

13.10.2020 06:42

"Агар якуний ҳисобда аҳолининг асосий қисми онгида утилитар сиёсат ва таслимчилик стратегияси мустаҳкам ўрин топадиган бўлса, вирусга қарши урушни ютиб бўлмайди", - деб ёзади файласуф, Испаниядаги Глобернанс демократик бошқарув институти тадқиқотчиси Серж Шампо Slate.fr саҳифаларида.

08.10.2020 15:36

Дунё коронавирус билан яшашни ўрганиши, жамиятларни очиқ тутишга ҳаракат қилиши керак, аммо касаллик тез ўсганда турли чекловлар жорий этилиши керак, деди «РИА Новости»га жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакили Мелита Вуйнович.

08.10.2020 15:01

АҚШ да сўнгги сутка давомида COVID-19 юқтириш тасдиқланган ҳолатлари сони 43,5 мингтадан ошди, хабар қилади федерал ва маҳаллий ҳукуматнинг маълумотларини, шунингдек, ОАВ ва бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотларни жамлайдиган Джонс Хопкинс университети.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase