Учинчи тўлқин АҚШ ни тартибсизликларга гирифтор қилиши мумкин
"АҚШ да коронавирус инқирози кун сайин жиддийлашмоқда. Бироқ президент Дональд Трамп "Твиттер" ва гольф билан шуғулланишни афзал кўрмоқда. Демократлар вазиятнинг жиддийлашуви олдини олишга уринмоқда – лекин Оқ уй ҳозирча уларнинг уринишларини йўққа чиқармоқда", - деди немис нашри Die Welt.
Олимларнинг фикрига кўра, дунёда тобора кўплаб одамлар коронавирусга такроран чалиняпти
Дунёда такрорий коронавирус юқиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда ва олимлар гап нимада эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Олинган иммунитет етарли эмасми? Тезда йўқ бўлиб кетадими? Ёки, эҳтимол, вирус ўзи мутация қилиб, яна ҳам хавфли бўладими?
Европада коронавирусдан ҳар 17 секундда битта одам ўляпти
Европада коронавирусдан ҳар 17 секундда битта одам ўляпти, ҳар куни Европада ўртача 4,5 минг киши ҳалок бўляпти, деди ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге. «Европа минтақасида COVID-19 дан ҳар 17 секундда битта одам ўляпти.
Трамп коронавирус оқибатлари туфайли Пекинга яна таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Вашингтон COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли Хитойга қарши муайян чоралар кўради. У коронавирус тарқалишининг ўчоғига айланган Хитойга нисбатан АҚШ қачон ва қандай қадамлар ташлашини аниқ айтмади. АҚШ касалланганлар ва ўлим ҳолатлари бўйича дунёнинг қолган мамлакатлари орасида етакчилик қилмоқда.
Жамоавий иммунитет – ўзини-ўзи алдашдан бошқа нарса эмас
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида ахлоқий эътирозлар бор, лекин мавҳум бир эксперимент кенг тарқалмоқда: табиий «жамоавий иммунитет» пандемияни тўхтата олармикан? Жавоб узил-кесил эмас", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Allgemeine Zeitung.
Бутун дунё бўйлаб COVID-19 туфайли янги чекловлар
Дунё бўйича COVID-19 га касалланганлар сони 55 млн.дан ошди. Мамлакатлар ҳукуматлари янги чекловлар эълон киляпти: комендант соати жорий қилинмоқда, ресторанлар ёпилмоқда, одамлар масофадан ишлашга ўтказилмоқда. Турли мамлакатларда қандай чоралар кўрилаётган ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Коронавирус билан касалланиш хавфини 70% камайтиришнинг йўли маълум қилинди
Британия ҳукумати коронавируснинг олдини олиш учун биноларни мунтазам равишда шамоллатиб туришни таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Олимлар вентиляция яхши эмаслиги туфайли коронавирус инфекцияси хавфи қишда учдан ошиши мумкин, деб огоҳлантирган. Бу, айниқса, идоралар ва таълим муассасалари учун долзарбдир.
Қозоғистон коронавируснинг иккинчи тўлқинини кутяпти
Қозоғистон янги турдаги коронавируснинг (COVID-19) иккинчи тўлқинига яқин. Бу ҳақида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатидаги эпидемиологик вазиятга бағишланган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради президент маъмурияти матбуот хизмати.
Британиядаги мусулмонлар қабристонида туну-кун қабрлар қазилмоқда
Коронавируснинг иккинчи тўлқини Буюк Британия қабристонлари ишида ўз аксини топмоқда. Қабристонлар ходимлари COVID-19 барча қурбонларини дафн этишга улгуриш учун уч смеада ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида Брэдфорд масжидлар кенгаши аъзоси Зулфи Карим маълум қилди.
Ит боқадиганларда коронавирусга чалиниш риски юқори бўлар экан
Ит эгаларида коронавирус юқтириб олиш хавфи уй ҳайвонларисиз яшайдиган одамларга нисбатан анча юқори. Уларнинг тадқиқотлари ScienceDirect порталида эълон қилинган Гранада университети ва Андалусия соғлиқни сақлаш мактабининг испаниялик олимлари шундай хулосага келдилар.