Саудия Арабистонида 11 аёл суд олдида жавоб беради
Саудия Арабистонида машҳур фаол-аёллар халқаро ҳамжамияти томонидан жиддий танқидга учраган суд жараёни доирасида яна суд олдида жавоб берадилар. 11 нафар фаол аёл, жумладан, бир йил ҳибсда бўлган давр мобайнида терговчиларни жинсий зўрлаш ва қийноққа солишда айблаган Люжейн Ал-Хаслюл хорижий ОАВ, дипломатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар билан алоқаларда айбланган ҳолда суд олдида жавоб беради, дея хабар қилади Al- Jazeera.
Саудия Арабистони аҳолисининг 40 фоизи бир хил касалликдан азият чекади
Саудиялик эндокринолог Абдурраҳмон аш-Шайх қироллик аҳолиси саломатлик ҳолатининг хавотирга соладиган баҳосини айтди – Саудия Арабистони аҳолисининг қарийб ярми бир хил касалликдан азият чекар экан. 40 фоиздан ортиқ саудияликлар турли даражадаги семиришдан азият чекади, бунинг натижасида катта ёшдаги аҳолининг 19 фоизи ёки 3,8 млн кишига жиддий ташхис қўйилган – диабет.
Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодаси ўртасида зиддият кучаймоқда
Саудия Арабистони қироли оиласида зиддият кучаймоқда. The Guardian хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳаракатлари бунга сабаб бўлди. Кўпчиликнинг қайд этишича, кекса қирол Салмон Абдулазиз Сауд қарор қабул қилишда ортиқча мустақиллик намойиш этаётган ўғлига ҳадиксираб қарамоқда.
ЕИ Саудия Арабистонини терроризмни молиялаштирувчилар рўйхатига қўшди
Европа комиссияси Саудия Арабистони, Панама ва бошқа юрисдикцияларни пулни «ювиш» ва терроризмни молиялаштириш устидан назорат сустлиги туфайли ЕИ учун хавф уйғотиши мумкин бўлган мамлакатлар қора рўйхатига киритди, деб хабар берди чоршанба куни ЕИ вакили.
Саудия Арабистонида илк мусиқа олий таълим муассасаси очилмоқда
Саудия Арабистонида яқин кунларда қироллик тарихида илк мусиқа институти очилади. Маҳаллий ОАВ ёзишича, таълим муассасаси скрипка бўйича дарслар ўтишга ихтисослашади. Бундан ташқари, бу ерда профессионал ижрочилар учун ҳам, талабалар учун ҳам очиқ бўладиган ўзининг овоз ёзиш студияси ишлайди.
«Ювентус» юлдузлари саудлар услубида кийиндилар
Европанинг машҳур клуби футболчилари Саудия Арабистонига ташриф буюриб, маҳаллий дресс-кодга қўшилиб, ижтимоий тармоқларда ҳақиқий шов-шув кўтардилар. Италиянинг «Ювентус» клуби ўйинчилар Миралем Пьянич ва Пауло Дибала, келиб чиқиши босниялик ва аргентиналик бўлган футболчилар Жиддада бўлиб турган пайтида саудларнинг миллий бош кийими (гутра ёки бошқача айтганда куфия) билан расмга тушдилар, хабар беради IslamNews сайти The National га ҳавола қилган ҳолда.
Толибон билан янги музокаралар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади
Гарчи толибон ҳаракати Афғонистон ҳукуматининг тинчлик ҳақидаги таклифини рад қилган бўлсада, январь ойида АҚШ расмий шахслари билан учрашишга тайёр. Толибон бош вакили Reuters агентлигига маълум қилганидек, декабрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтган АҚШ расмий шахслари билан музокаралар январь ойида Саудия Арабистонида давом эттирилади.
Саудия Арабистони ва АҚШ қурол-яроғ билан боғлиқ миллиардлаб долларлик битим имзоладилар
АҚШ ва Саудия Арабистони THAAD ракетага қарши комплекслари хариди ҳақида битим имзоладилар. АҚШ Давлат департаментидаги манбасига ҳавола қилган ҳолда CNBC хабар беришича, ар-Риёд умумий ҳисобда 44 та комплекс сотиб олиш ниятида. Шартнома миқдори 15 миллиард долларни ташкил қилади.
Швейцария Саудия Арабистонига қурол-яроғлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатади
Швейцария саудиялик журналист Жамол Хашукджининг Истанбулдаги қироллик консулхонасида ўлдирилиши муносабати билан хавотир билдирган ҳолда Саудия Арабистонига қурол-яроғлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатди. Иқтисодий ишлар бўйича департамент матбуот котиби Фабиан Майенфиш чорашнба куни AFP агентлигига хабар қилишича, Берн воқеалар ривожини кузатиб боради ва келажакда ўз қарорини бекор қилиши мумкин.
Саудия элчихонасидан қилинган ғалати қўнғироқ
Нью-Йоркда опа-сингил Тала ва Ротана Фареанинг танаси топилишидан бир кун олдин Саудия Арабистони элчихонаси ходими қизларнинг онасига қўнғироқ қилиб, оила зудлик билан Қўшма Штатларни тарк этишини талаб қилган, хабар беради CBS News телеканали полиция маълумотларига ҳавола қилган ҳолда.