Саудия Арабистони: ноқонуний муҳожирлар коронавирусда бепул тиббий хизмат кўрсатилиш ҳуқуқига эга бўлдилар
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз имзолаган фармонга кўра, коронавирус касаллиги билан боғлиқ тиббий хизматлар ҳам давлат, ҳам хусусий тиббиёт муассасалари томонидан бепул кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш вазири доктори Тауфик бин Фаузан ал-Рабийянинг айтишича, фармон Саудия Арабистони фуқароларига нисбатан ҳам, чет элликлар, жумладан, қироллик ҳудудида ноқонуний бўлиб турганлар учун ҳам амал қилади.
Саудия Арабистони қироли даволанаётган касалхонадан коронавирус чиқди
Қиролли оиласи аъзолари, жумладан қирол Салмон даволанаётган қирол Фейсал касалхонаси у ердаги ходимга коронавирус ташхиси қўйилгандан сўнг ёпилди, хабар беради Middle East Eye. Тиббиёт муассасаси барча ходимлар COVID-19 текширувидан ўтмагунга қадар ёпилиб туради. Айни пайтда 12 нафар касаллик юқтирган ҳақида маълум.
Қирол Салмон «оғир пайтлар» келгани ҳақида баёнот берди
Саудия Арабистони қироли Салмон бен Абдулазиз Сауд, давлат телевидениеси эфири орқали чиқиб, коронавирус пандемияси туфайли яқин келажак бутун дунё учун мураккаб бўлишини айтди. "Сиз менинг самимийлигимга кўникиб қолгансиз, шунинг учун сизга айтишим керакки, бутун дунё билан бирга биз ҳам оғир кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Сизга шуни ҳам айтаманки, кейинги давр дунё миқёсида бу офатнинг тез тарқалишига қарши туриш қийинроқ бўлади”, - дея таъкидлади монарх.
Саудия Арабистонида масжидларда барча жамоат намозларини ман этиш жорий қилинди
Сешанба куни Саудия Арабистони Макка ва Мадинадаги иккита асосий масжидлардаги хизматлардан ташқари жума куни ва бошқа масжидларда жамоавий намоз ўқиш вақтинча тақиқланганлигини эълон қилди, дея хабар беради Қироллик Олий илоҳиётчилар кенгаши Твиттер-даги баёнотида.
Россия нефт нархи билан боғлиқ узоқ урушга тайёрланмоқда
"(...) Саудия Арабистони ва Россиянинг нефт нархи туфайли уруш бошлаш қарори иккала томонга ҳам оғриқли бўлади, жуда катта зиён етказади ва бу урушда кимдир яққол бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ. (...) Саудия Арабистонининг биринчи тажовузкор зарбаси - харидорларга чегирмалар таклиф қилиш ва кранларни очиш нефт нархи пасайиб бораётган шароитларда Россияни музокаралар даврасига ундаши эҳтимоли катта эмас.
Саудия Арабистонида 300 киши коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди
Саудия Арабистонида ваколатларни суиистеъмол қилиш ва жиноий йўллар билан топлиган пулларни қонунийлаштиришда айблаб 298 киши ҳибсга олинди, хабар қилди душанба куни қироллик коррупцияга карши қўмитаси - «Назаха». Қўлга олинган 219 амалдор орасида 8 киши Мудофаа вазирлиги, 29 киши ИИВ, 21 киши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ва икки нафар судья бор.
Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги нархлар урушида янги раунд
"Саудия Арабистони бозорни арзон нефтга тўлдириб юборяпти. Бошқа араб ишлаб чиқарувчилари ҳам унинг ортидан келяпти. Россия билан муросага келиш эҳтимоли тобора узоқлашиб боряпти", - деб ёзади немис нашри Handelsblatt. "Ҳафта бошида Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги нефт келишмовчилиги оқибатида жаҳон биржаларида кескин инқироз бошланди. Кўплаб инвесторлар вазият ёмонлашгандан сўнг, ақл-идрок ўз жойига қайтади деб умид қилишди".
Саудия Арабистони ҳукумати шиаларнинг Катиф вилоятини карантинга ёпди
Саудия Арабистони яна тўртта коронавирус ҳолати қайд этилаганидан сўнг, ушбу касалликннг кенг тарқалиши оллидини олиш мақсадида асосан шиалар истиқомат қиладиган Катиф туманини ёпиб қўйди. Ушбу ҳаракат Катифда норозиликка олиб келиши мумкин, бу қироллик ҳокимияти ва шиа озчиликлари ўртасидаги қоқинишга сабаб бўлиб, дискриминация ва маргиналлашувдан шикоят қилади.
Саудия Арабистонида собиқ валиаҳд шаҳзода ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Бугун маълум бўлишича, қиролнинг укаси ва жияни, валиаҳд шаҳзода Муҳаммада бин Салмоннинг тахт учун курашдаги рақобатилари ҳибсга олинган, хабар қилади Wall Street Journal (WSJ). Қиролнинг укаси Аҳмад бин Абдулазиз ва жияни Муҳаммад бин Найеф бин Абдуазизнинг қароргоҳларида тинтувлар ўтказилди.
Саудия Арабистонида биринчи аёллар футбол лигаси пайдо бўлди
Саудия Арабистони қиролликда биринчи Аёллар футбол лигасини ташкил қилди ва мамлакат «келажаги учун катта қадам ташлади», деди Саудия Арабистони «Спорт ҳамма учун» федерацияси президенти. АФЛ душанба куни бўлиб ўтган тадбирда мукофот фонди 500 минг риёл бўлган фонд билан бирга тақдимот қилинди.