close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Саудия Арабистони
01.12.2019 18:57

Саудиялик ҳаво гимнасти Руа Саххаф яқинда ўз ватандошларини ердан 6 метр баландликдаги трапеция устида ўзининг ажойиб трюклари билан ҳайрон қолдирди, консерватив қиролликда бошланган маданий инқилобдан кейин биринчи марта соядан чиқди.

01.10.2019 17:50

Саудия Арабистони нефт инфратузилмасига ҳужум ташкилотчилари ҳеч қандай стратегик мақсадни кўзламаган ва фақат ўз аҳмоқлигига таянишган, дея баёнот берди  Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон Ал Сауд CBS телеканалига.

23.09.2019 01:59

Саудия Арабистони ниҳоят ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини ишончли мудофаа учун мақбул келадиган кўринишга келтириши ҳақида қарор қилди. Чунки бундан олдинги хусийларнинг ракета ҳужумлари, гарчи сезиларли даражада амалга ошган бўлсада, ўтган ҳафта охирида Saudi Aramco компанияси терминалларини портлатишда рўй берганидек улкан талофат етказмаган эди.

17.09.2019 20:29

Жорий йилнинг бошидан Саудия Арабистонида 130 киши қатл этилган бўлиб, уларнинг аксарияти валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга мухолифатчи саналарди. Бу ҳақида «Ўлим жазосига қаршилик кўрсатиш бўйича ташкилот» маълумотларига ҳавола қилган ҳолда «ал-Жазира» хабар берди.

15.09.2019 12:58

Саудия Арабистонида тадқиқотчилар жамоаси сув истеъмол қилмасдан, уни энергия билан бирга ишлаб чиқадиган қуёш электростанцияси прототипи яратилди. Бу ҳақида хабар қилган Business Insider нашрининг таъкидлашича, қирол Абдллоҳ номидаги илмий-технологик университет тадқиқотчилари прототипи ноёб ҳисобланади, чунки у чучук сувни истеъмол қилмайди, балки аксинча – уни атроф-муҳитга қайтаради.

03.09.2019 13:59

Саудия Арабистони Таълим вазирлиги Усмоний империясининг меросига ва унинг Арабистон ярим оролининг баъзи қисмларига нисбатан олдинги бошқарувга бўлган қарашларини ўзгартириб, ўзининг тарих дарсликларига бир қатор ўзгаришлар киритди.

16.08.2019 23:13

Ҳаж сафари давомида Макка шаҳри туғруқхонасида 5 нафар, Арофатда – 2 нафар, Минада яна битта чақалоқ туғилди, деб хабар қилади IslamNews сайти ArabNews га ҳавола қилган ҳолда. Ливиялик 40 яшар зиёратчи Сауд Муҳаммад Барбуш Арофат касалхонасида ўғил кўрди ва уни машҳур тоғ шарафига “Арафа” деб атади.

13.08.2019 10:45

Бундан бир неча ой олдин, туман полицияси бошлиғи Наила Ҳасан Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги фожеага бағишланган хотира кечасида ҳис-туйғуга бой нутқ сўзлади. Мусулмон аёли бўлган офицер ўшанда Крайстчерч масжидларида рўй берган терактлр натижасида 50 киши ҳалок бўлган диндошларига бутун қалби билан қайғудош бўлди.

10.08.2019 22:24

Саудия Арабистонида қиролликка ҳаж сафарига келган индонезиялик нуфузли мусулмон уламоси вафот этди. Ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган 90 яшар шайх Зубайр кеча оқшом Маккада вафот этди. Шайхнинг вафот этганлигини унинг ўғли, Марказий Ява губернатори ўринбосари Тож Ясин ҳам тасдиқлади, хабар қилади The Jakarta Post.

25.07.2019 19:51

АҚШ президенти Доналд Трамп БАА ва Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тақиқлайдиган Конгресснинг учта резолюцияси бўйича вето ҳуқуқидан фойдаланди. Оқ уй раҳбари ўз қарорини шу билан изоҳладики, ушбу резолюциялар АҚШнинг дунё майдонидаги рақобатбардошлилигини сусайтириши ва Вашингтоннинг иттифоқчилар билан муносабатларига зиён етказиши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase