close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

057. Ҳадид (Темир) сураси

Мадинада нозил бўлғондур ва ул 29 оятдур
Ибтидо қилииур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Поклик ила ёд қилур Худони нима нарсаки осмонлардадур ва ердадур. Ул ғолиб, хикматлик зот!
Яъни, ҳол тили ила ё гапирадиган тил ила ё ҳар иккиси ила.
2. Анга хосдур осмонларнинг ва ернинг подшоҳлиги; Ул тиргизур ва Ул ўлдирур: Ул ҳар нарсаға қодирдур.
Яъни, осмонда ҳам; Ерда ҳам Анинг ҳукми ва тасарруфи юриб турур, пайдо қилмак ва йўқ қилмак Аиинг сифатидур. Чунки ҳар бир нарсаға Ул қодирдур.
3. Улдур аввал ва Улдур охир ва Улдур ошкор ва Улдур махфий ва Ул ҳар нарсани яхши билтувчидур.
Ҳеч ким йўқ эрди, Ул бор эрди ва ҳеч ким қолмас, Ул боқий турур. Бутун жаҳан Анинг вужудиға далилдур, анинг учун ҳаммадин зиёда маълум Улдур. Лекин бу қадар коинот Анинг борлигиға далолат қилиб турса ҳам Анинг зотин моҳияти ва сифатларин ҳаҳиҳатиға ҳеч бир ақл ва идрок ета олмас. Доимийлиги зоҳир, маъноси юлиб ва ботин маъноси яқин ҳам келмагандур.
4. Улдур ул зотики яратди осмонларни ва ерни олти кунда, кейин қарор олибдур аршға ва билур ул нарсаники, ерга кирур ва ул нарсаники андин чиқур ва ул нарсаники осмондин тушур ва ул нарсаники анга чиқур.
Ул нарсаки ерга кирур, ул ёмғир суви ва уруғкаби нарсалардур. Андин чиққувчи нарсалар дарахт ва гиёҳкаби нарсалардур. Осмондин тушгувчи нарсалар фаришталар, Худонингҳукмлари ва ёғинлардур. Осмонға чиққувчи нарсалар фаришталар ва бандаларнингқилган амаллларидур.
Ва Ул сизлар иладур қайси ерда бўлсангизлар. Ва Аллоҳ амалларингизни кўриб турур.
5. Анинг ихтиёридадур осмонларнинг ва ернинг салтанати ва Анга қайтур тамом ишлар.
6. Киргизур кечани кундузға ва киргизур кундузни кечаға ва Ул билгувчидур диллардаги сирларни.
Яъни, гоҳо кечани қисҳартириб кундузни узун қилур ва гоҳо кундузни қисқартириб кечани узун қилур ва дилларда махфий турган ниятлар ва иродаларни ниҳоятда яхши билур.
7. Иймон келтиринглар Худоға ва Анинг расулиға ва сарф қилинглар ул молдинки, сизларни анга халифа қилибдур! Ва одамларики, сизлардин иймон келтирибдурлар ва сарф қилибдурлар, алар учун бордур буюк ажр.
Яъни, молларики, сизларнинг қўлларингиздадур, анинг ҳақиқий эгаси Худодур, сизлар эса сақловчилар ва хазиначиларсиз. Шунингучун молики ҳаҳиқий (Худо) ҳайси бир ерға ҳукм берса, ул ерға ани сарф қилинглар Худо тарафидин ноиб бўлиб, шуни ҳам хаёлда тутингларки, бу моллар аввало бошқалар қўлларида эрди, алар кетиб, сизлар ўринлариға қолдингиз. Баайт шундоқ сизлар ҳам кетурсизлар, бошқалар ўринларинтзға келур. Маълум бўлдит, бумоллар на аввалгилар қошларида қолди ва на сизларнинг қўлларингизда қолур. Бундоқ бевафо нарсаға ортиқча кўнгил бермай маҳбуб ва маъбуди ҳақиҳий Худо ризоси учу Анинг йўлида сарф қилингларт, қиёматда дасттрларинтз бўлсин ва улуғ даражаларға ноил бўлинглар.
8. Ва нима бўлибдур сизларғаки, иймон келтирмассизлар Худоға, ҳолбуки, расул чақирур сизларни Раббиларингизға иймон келтирмак учун ва тахқиқ, олғандур Худо аҳдларингизни, агар ишонгувчи бўлсангизлар.
Яъни, дунёға келмай туриб Анинг Пирвардиюрлигиға ишонгиндурсизлар.
9. Улдур ўшал зотики, тушурур ўз бандасиға равшан оятларни, токи чиқарсин сизларни зулматлардин нур тарафиға. Таҳқиқ, Аллоҳ сизларға мушфиқ, меҳрибондур!
10. Ва шша бўлди сизларғаки, сарф қилмайсизлар Худо йўлида? Ҳолбуки, Худоға мерос бўлиб қолур ҳар нарса осмонларда ва ерда бордур! Баробар бўлмас сизлардин ул кишики, харж қилибдур Худо йўлида (Макка) фатҳидин аввал
Баъзи уламоларда бу (фатҳ)дин Ҳудайбия сулҳи мақсаддур дебдурлар. Ва баъзи ривоятдин шу қавлнинг муайян эканлиги маълум бўлур.
ва урушибдурлар - алар буюкдурлар даражаларда ул одамлардинки, харж қилибдурлар кейин ва урушибдурлар (кейин). Ва хаммалариға ваъда қилгандур Аллоҳ яхши ҳолни, Алдоҳ амалларингизни билиб турур.
Яъни, ниҳоятда зарурат ва эҳтиёж вақтида Ислом учун қон тўкмак ва жон фидо этмак даражаси ҳаммадин юқори эрур. Шундоқ бўлса ҳам Парвардигор ҳар замон ва ҳар ҳолда молу жон „фидокорлариға буюк марҳамат қилур.
11. Кимдур ул кишики, қарз берур Худоға яхши бир суратдаки, икки ҳисса қилиб берур ани анга ва бордур анга буюк савоб.12. Ул куники кўрурсиз мўмин эр ва мўмина хотинларники, аларнинг нурлари югуриб юрур олд тарафларида ўнг томондин: "Башоратдур бугун сизларға!" жаннатларки, оқиб турур остларидин аршууар доим турган холда. Ана шулдур буюк муродға етиш.
Маҳшар майдонида вақтики пулсирот устиға қадам қўюрлар, олам ниҳоятда қоронғу бўлур. Ўшал вакрп иймон ва яхши амаллар нури ҳамроҳ бўлур. Иймоннингдилга жо бўлғон сабабидин анинг ёрдами алар тарафида бўлур ва яхши амаллар тарафи ўнг томонда бўлур. Чунки яхши амаллар ўнг тарафға жам бўлур. Ҳар кимнит иймон ва амалларин даражасиға мувофиқ бўлур. Уммати Муҳаммаднингнурлари ўз таш мукаррамларин туфайлидин бошқа умматлар нурларидин ғолиб зиёда бўлур.
13. Ул куники дерлар мунофиқ эрлар ва мунофиқа хотинлар мусулмонларға: "Боқинглар бизғаки, ёруғ олайлук сизларнинг нурларингиздин!" Аларға дейилур: "Қайтинглар орқангизға ва ахтаринглар нурни!" Кейин урилур ўрталариға бир деворки анинг эшиги бўлур: анинг ичкариси раҳмат бўлур ва ташқари тарафида азоб бўлур.
14. Чақирар мусулмонларники: "Бизлар сизлар ила эмасмидук?" Алар дерлар: "Орий ва лекин сизлар балоға қўйдингизлар жонларингизни ва интизор қилдингизлар ва шак қилдингизлар ва мағрур қилди сизларни беҳуда таманноларингаз, охир етиб келди Худонинг ҳукми ва мағрур қилди сизларни Худонинг таоатида шайтон.
15. Эмди бу кун олинмас сизлардин фидъя ва на ул одамлардинки, кофир бўлдилар. Жойларингиз дўзахдур ва ул сизнинг мавлойингиздур ва ул кўп ёмон жойдур".
16. Оё, келмади мўминларға ҳаргиз ул вақтки, юмшасин диллари Худони ёд қилган замон ва Ҳақ тарафидин тушган нарсани эшитган замон ва бўлмасинлар ул жамоа кабики, Китоб берилгандур аларға бундин илгари. Ва узун бўлди аларға муддат, кейин қаттиқ бўлди диллари ва кўп киши алардин фосиқдурлар.
17. Билинглар, таҳқиқ, Аллоҳ тиргизур ерни ўлганидин кейин. Тахқиқ, равшан баён қилдук сизларға нишонларни, токи сизлар тушунинглар!
Яъни, ҳар қандоқ дили ўлган бир инсон учун ноумидлик муносиб эмасдур. Ўлган ерни тиргизган Худоға тавба қилса, анинг дилин ҳам ўз лутфи ила тиргизур.
18. Албатга садақа бергувчи эрлар ва садақа бергувчи хотинлар (ва ул одамларики) қарз бердилар Худоға яхши суратда, икки ҳисса қилиб берилур аларға ва бордур аларға буюк савоб.
19. Ва ул одамларики иймон келтирдилар Худоға ва пайғамбарлариға, аларгинадурлар содиқлар ва хйаҳиддар Раббиларин қошида; бордур алар учун ажрлари ва нурлари. Ва ул одамларики кофир бўлдилар ва ёлғон дедилар оятларимизни, ана шулар дўзахилардур.
Яъни, ул одамларики, Аллоҳтаолоға ва Унингпайғамбарлариға мукаммал иймон'келтирдилар, рост ва бутун мусулмонлар шулардур ва шулар Парвардигорларин қошида гувоҳлик мақомида бошқаларнинг аҳволларин баён қилурлар. Охиратда бу ҳазратларнинг ҳар қайсилариға ўз даражалариға мувофиқ савоб ва нур ато қилинур. Одамларики, Худо ва расулға мункир бўлдилар ва нишоиларимизға ишонмадилар, ана шулардур дўзахилардур.
20. Ва билингларки, дунё хаёти ўйиндур ва томошадур ва мақтанишдур ўз ўрталарингизда ва бир-биридин кўплик истамакдур мол хусусида ва авлод хусусида, ул бир ёғин кабидурки, таажжубға қўйибдур кофирларни анинг ҳосиллари; кейин қуриб қолур, кейин кўрурсан ани сарғайган ҳолда, кейин бўлур янчилган чўп ва бордур охиратда қаттиқ азоб ва Худо тарафидин мағфират ва ризо ва эмасдур дунё ҳаёти алданиш асбобидин бошқа нарса.
Инсон болалик замонида ўйин дер, йиттлик мавсумида томоша дер, кейин зийнат ва зебға берилур, кейин иззат ва шавкатлари ила мақтаниш завқиға мубтало бўлур. Охир дунёдин кетар вақтида бола-чақаларин ғамида ҳаётин тамом қилур. Шунинг учун бошқалардин мол ва авлод хусусида ортиқ бўлмак истар, хақиқатда бу нарсаларнинг ҳаммаси бебақо ва умрни зоеъ этмакдур. Инсон ўлиш учун келур, гул сўлиш учун очилур. Бу фоний ҳаёт тимсоли бир экинзорға ўхшар; баҳор мавсумида яхши ёғинлар ила оламни чаманзор қилур, оз кун ўтмай сарғаюр. Инсонлар ва ҳайвонлар оёқларин остинда зерузабар бўлиб, янчилиб ётур. Бечора инсон ҳаёт, дунё, боғ ва баҳориға алданур, охиратдин ғофил бўлур. Ҳолбуки, охиратда қаттиқ азоблар бордур ва Парвардигорнинг шғфират ва ризоси бордур, лозим эрурки, мағфират ва ризоға ноил бўлсин ва азобидин нажот топсин. Бу нарса фақат иймон ва амал ила бўлур.
21. Югуришинглар Раббиларингиз мағфиратин тарафиға ва шундоқ бир жаннат тарафиғаки, кенглиги осмон ва ер кенглигичадур, тайёр қилингандур ул зотлари учунки, иймон келтирибдурлар Худоға ва расуллариға. Будур Худонинг карамики, ани хоҳлаган (бандасиға) берур. Ва Аллоҳ буюк карамлик зотдур.
22. Етмади хеч бир мусибат мамлакатға ва на ўз жонларингизға у Китобда ёзилган нарсадин бошқа, ани яратганимиздин илгари. Албатта бу нарса Худоға осондур!
Яъни, мамлакатға умумий бир офат келса, чунончи, қаҳатчилик, зилзила каби, ё -ўзларингизға бир мусибат етса, чунончи, хасталик ва мол йўқолиши каби, бу нарсалар ҳаммаси Худонинг илмида қарор топган ва "Лавҳул-маҳфуз"да ёзилгандур, анга ҳаргиз хилоф бўлмас.
23. Токи сизлар ғам еманглар қўлларингизға келмаган нарсаға ва хушлик қилманглар
сизларға берилган нарсаға. Аллоҳ дўст тутмайди кибрлик, мақтанчоқ одамии,
Ҳақиҳатни шунингучун билдирилурки, бир яхши нарса инсонға тақдирда насиб бўлса, ул қўлға келмай қолмас ва агар қисматда йўқ бўлса ҳаргиз келмас.
24. ул одамларинки, бахиллик қилурлар ва буюрурлар одамларни бахилликка. Ва
кимики юз ўгирур, Аллоҳ албатта бениёз (бой), мақталган зотдур.
25. Таҳқиқ, юбордук Биз пайғамбарларимизни равшан нишонлар ила ва тушурдук алар ила Китоб ва тарози Бу тарозидин мурод вазн ўлчагичдур ё шариат муроддур. Ҳар иккиси ила ҳам инсоф ва адолат ижро қилинур. токи амал қилсинлар одамлар инсоф ила ва тушурдук темирни.
Яъни, ўз қудратимиз ила ани пайдо қилдук ва конларин ер остиға қўйиб қўйдук.
Бордур анда қаттқ хатар ва ҳам манфаатлар одамлар учун
Яъни, темирдин уруш асбоблари ясалур ва инсонлар учун анда кўп манфаатлар бордур. ва токи маълум қилсин Худо ул кишиники, ёрдам берур Худоға ва пайғамбарлариға кўрмай. Таҳқиқ, Аллоҳ ғолиб, қувватликдур!
Одамлар осмоний китоблар ила тўғри йўлға кирмаслар ва инсоф тарозисин дунёда тўғри тутмаслар, аларнинг танбиҳлари учун темир асбобни ишлатмакка ҳожат тушур. Уҳолда кимлар Худо ва расул мададлари учун охират савобларин кўриб, анингумидида жиҳодға чиқурлар.
26. Ва албатта юбордук Биз Нуҳни ва Иброҳимни ва қўйдук иккисин авлодиға пайғамбарликни ва Китобни. Алардин баъзилари йўл топгандурлар ва аларнинг кўплари нофармондурлар.
27. Кейин юбордук аларнинг изларидин бошқа пайғамбарларимизни ва орқадин юбордук Марям ўғли Исони ва бердук анга Исроилни ва пайдо қилдук анга тобе бўлғонлар диллариға шафқат ва рахмликни ва алар тарки дунёни ўзлари пайдо қилдилар. Биз ани аларға фарз қилмаб эрдук, лекин ани эхтиёт қилдилар Худо ризосин талаб қлиб. Кейин ани сақлаёлмадилар муносиб сақлаш ила. Кейин Биз бердук алардин бўлғон мусулмонларға ажрларини ва алардин кўплари фосиқлардур.
28. Эй (Исоға) иймои келтнрган зотлар! Худодин қўрқинглар ва иймон келтиринглар Анинг расулиға; берур Ул химматидин сизларға икки хисса ва иноят қлнлур сизларға бир нурки, юрурсизлар анинг ила ва мағфират қилур сизларни. Ва Худо мағфиратлик, меҳрибондур!
29. Токи билсинлар китобийларки, алар қодир эмасдурлар Худо карамидин хеч бир Нарсаға ва албатта фазл (ва карам) Худо қўлидадур; берур ани кимға хоҳласа — албатта Аллоҳ буюк фазл соҳибидур.
Яъни, китобийлар билиб олсинларки, аларда қудрат йўқдурки, Худонинг фазлиға эга бўлсинлар. Фазл танҳо Аллоҳнингўз қўлидадур, хоҳлатн бандасиға бера олур, чунки китобийлардин хотим ул-анбиё пайғамбаримизға иймон келтирганларға икки ҳисса ажр берди ва гуноҳларин афв этди, иймон келтирмаганлар бу фазлдин маҳрум қолдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase