close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

056. Воқеа (Қиёмат) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 96 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

1. Вақтики бўлиб қолса қиёмат, "Воқеа" нсиуш қиёмат номларидин биридур.
2. йўчдур бўлиши учун хеч хилоф!
3. Паст қилгувчидур (жамоатни), кўтаргувчидур қавмни,
Яъни, шпоаткор бандалар даражалари анда баланд бўлиб жаннатға кирурлар ва нофармон бандалар даражалари тушиб кетиб дўзахға ташланурлар.
4. вақтики ерға қагтқ зилзила келса
5. ва тоғларни майда-майда қилинса ва бўлинсалар
6. ва сочилган ғубор каби бўлсалар
7. ва бўлсангизлар сизлар уч қисм,
Қиёмат бошланишида ерға тҳоятда қаттиқ зилзила бўлур ва тоғлар майда-майда бўлиб, ғубор каби учиб юрурлар. Ул кун маҳшарға жам қилинран тамом халқ уч тоифаға бўлипур. Биринчи дўзахилар, иккинчи умумий жаннатийлар, учинчи Тангриға яҳин хос бандаларки, алар жаннатда ниҳоятда баланд мақомда бўлурлар. Эмди бу уч тоифани зикр этилиб, андин кейин аҳволларин муфассал баён қилинур.
8. Ўнг қўл эгалари, қандоқ яхшидурлар ўнг қўл эгалари!
Яъни, арши азишшнгўнгтарафида тургувчиларки, шйсоқ (ваъда) олинган вақтда аларт Одам алайҳиссаломнинг ўнг тарафларидин чиқарилган эрди. Аларнинг номаи аъмолларин ҳам ўнг қўллариға берилур. Ул кун аларға ҳосил бўладиган бахт ва баракот ақлдин ташқаридур.
9. Ва чап қўл эгалари, қандоқ экандурлар чап қўл эгалари?
Булар аршнинг чап тарафида тургувчилардурки, Одам алайҳиссаломнинг чап тарафидин чиқарилгандурлар. Номаи аъмоллари ҳам чап қўлларидин берилур. Ул кун буларнинг ҳоллари ниҳоятда ёмон бўлур.
10.    Илгарилар илгаридурлар.
11. Ана шулардур муқарриб (яқин)лар,
12. бўлурлар неъматлар боғларинда,
Бужамоа камолот илми ва амалда ва тақвода ўзиб кетишиб, ўнг тарафдагилардин ўзиб кетишган зотлардур. Анинг учун яқинлик ва иноят мартабасила ҳаммадин муқаддам бўлур. Булар пайғамбарлар, расуллар, сиддиқлар ва шаҳидлар эрурлар:
13. булардин буюк бир жамоат аввалгилардин бўлур
14. ва оз бир жамоат сўнггилардин бўлур
Бу мақомда аввалгилардин аввалги умматлар ва сўнггилардин бу уммат муроддур, ё ҳар икки тоифа ҳам бу умматдиндур. Чунончи, "Рувҳул маони" китобида саййиди олам пайғамбаримиздин рйвоят қилинурки, Хумо жамиан мин ҳозиҳил уммати (улар ҳар иккаласи мана шу умматдиндур) дебдурлар.
15. зар ила тўқилган тахтлар устида,
16. ўлтирурлар суянган ҳолларида аларға, муқобил бўлиб бир-бирлариға.
17. Бориб-келиб турурлар аларға доим бир ҳолда тургувчи ўғлонлар
18. жўмраксиз ва жўмракли сув идишлари ва пиёлалар илаки, оқин шаробдии тўладур,
19. на андин бошлари оғрир ва на бехуш бўлурлар,
20. ва мевалар ила ихтиёр қилган жаннатларидин
21. ва қушлар гўштлари ила хохлаган қисмларидин.
22. Ва бордур аларға (ўзлари оқ), кўзлари шаҳло ҳурлардинки,
23. сақланган марваридлар кабидур,
24. бу жазо (мукофот)дур ул амалларғаки, қилур эрдилар.
25. Эшитмаслар анда на бехуда ва на гунох сўзларин,
26. фақат эшитурлар "салом, салом"ни!
27. Ва ўнг қўл эгалари, қандоқ яхшидурлар ўнг қўл эгалари!
28. Тикансиз сидр (нилуфар) дарахтларин ичинда,
29. мевалари осилиб турган талх дарахти (ичида)
Сидр (нилуфар) калимаси садранинг кўплигидур. Бу дарахт Ҳиндистон ва Арабистонда кўп бўлур. Араблар ашнг мевасин "набқ" дерлар. Бизнинг Ўрта Осиёда йўқми, ё бўлса ҳам ман кўрмагандурман. "Талх" калимаси "талха"нинг кўплиги бўлиб, анинг меваси ҳам Туртстонда кўринмабдур. Бинобарин, туркча номи билинмади. Бу икки дарахтнинг мевасин туркча номидин хабардор зотлар бизға маълум қилсалар, ташаккур айтиб, бу китоб иккинчи нашр бўлғонда киритиб кетурмиз.
30. ва соя остинда
31. ва тўкилиб турган сув остинда
32. ва кўп мевалар (ичинда)
33. ки, на тугар ва на манъ қилинур
34. ва ёзилган (кўтарилган) тўшакларда,
35. тахқиқ, Биз ярат гандурмиз (ҳурларни) хос бир яратиш ила
36. ва пайдо қилгандурмиз аларни бокира қизлар,
37. маҳбубалар бир ёшликлар
38. ўнг қўл эгалари учун.
39. Булардин буюк бир жамоат аввалгилардин бўлур
40. ва буюк бир жамоат сўнггилардин бўлур!
41. Чап қўл эгалари, қандоқ ёмондурлар чап қўл эгалари!
42. Иссиқ шамол ва қайноқ сувда бўлурлар
43. ва қора тутун соясида
44. ки, на совуқдур, на иззатлик.
45. Албатта алар эрдилар бундин аввал хушҳоллар
46. ва даъват этур эрдилар буюк гунохга (яъни, ширкка)
47. ва дер эрдилар: "Оё, вақтики ўлсак ва тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак, яиа бизлар иккинчи тирилтирилурмизми?
48. Ёки аввалги ота-боболаримизми?
Яъни, чап қўл эгалари қиёмат кунида иссиқ шамол ва қайноқ сув ила зиёфат қилинурлар ва дўзах ўтидин кўтарилган қора тутун соясида бўлурларки, на андин аларға ором бўлур ва на ўл соя иззат ва каромат сояси эрур, балки айни зулматдур, бу алар учун дунёда ношукрлик ила кечирган хушҳолликларин сазосидур. Чунки алар ҳамиша куфр ва ширкларидин ва дунёдаги ёмон ишларидин ёлғон қасамлар ичиб, қиёматни инкор қилишларидин қайтмадилар ва баробар дедилар: "Худо ўлган кишини яна тиргизмас, ўлиб суяк ва тупроқ бўлиб кетсак ҳам бизни ва ота-боболаримизйи яна тиргизилурми?"
49. Сиз демг: "Таҳқиқ, тамом аввалгилар ва сўнггилар,
50. албатта жам қилинурлар муқаррар куннинг муайян вақтиға!
51. Кейин албатта сизлардурсиз ёлғон дегувчи ва йўлдин озганлар,
52. албатта ерсизлар заққум дарахтидин,
53. кейин тўлдирурсизлар андии қоринларни,
54. кейин ичурсиз анинг устиға қайноқ сувдин
55. ва ичурсизлар чанқоқ (туялар) ичишидек".
56. Будур меҳмонликлари жазо кунида.
Яъни, очлик шиддатидин бетоҳат бўлинса, бу дарахтдин берилур. Заққум дарахти ни-ҳоятда аччиқ бир дарахт бўлиб, дўзахиларнингхос овқатларидур. Ҳадисда келтирилганки, андин бир қатраси дунё дарёлариға ташланса, ер юзида яшагувчи махлуқларнингҳаётин хароб қилур.
57. Бизгина яратдук сизларни, бас, на учун ишонмассизлар?
58. Кўрдингизларми ул сувники, тўкурсизлар,
59. сизлар ани яратурсизларми, ё Биз яратгувчидурмизми?
60. Бизгина муайян қилдук ўрталарингизға ўлимни ва Биз ожиз эмасдурмиз
61. шундинки, келтирайлик ўринларингизға ўхшашларингизни ва пайдо қилайлук сизларни сизларға номаълум суратда!
62. Ва таҳқиқ, билгандурсиз биринчи яратишни, на учун эсламассизлар?
Яъни, хотинлар бачадонлариға тўкилган манийни кпм инсон қилиб яратур? Сизларми ё Бизми? Албатта яратгувчи, ўлдиргувчи Биздурмиз. Эмди Биз ўликларни тиргизишдин ожиз бўлиб қолдукми? Ҳаргиз эмас! Биз бу нарсаға ҳам қодирдурмиз, сизларни хинзир (чўчқа) ва маймун суратлариға айлантириб, ўринларингизға бошқа сизлар каби бир тоифани келтирайлук Ҳолбуки, ўзларингизшнг аввалги пайдо бўлишларингиз маълумдур.
63. Оё, кўрдингизларми ул нарсани, экурсизлар?
64. Сизлар ани ундирурсизларми ё Биз уидиргувчимизми?
65. Агар Биз хохласак қилиб ташлармиз ани янчилган гиёҳ, кейин сизлар таажжубда қолурсизлар ва (дерсизлар):
66. "Биз товонға тушубдурмиз,
67. балки бизлар махрум бўлибдурмиз".
Яъни, зкинни пайдо қилгандин кейин аш офатдин сақламак ҳам Бизнинг ишимиздур. Агар Биз хохласак бир қисм офатни юборурмизки, андин етишган ҳосилларингиз ҳалок ва барбод бўлур, кейин сизлар ҳайрат дарёсиға ғарқ бўлғон ҳолда доду фарёдға машғул бўлур- (қзлар ва ўз ўрталарингизда дерсизларки, афсус бизға кўп нуҳсон бўлди, тамом ҳосилларимиздин маҳрум бўлдук.
68. Оё, кўрдингизларми ул сувники, ичурсизлар?
69. Сизлар ани тушурдингизми булутдин, ё Биз тушургувчидурмизми?
70. Агар Биз хохласак, ани шўр қилиб қўюрмиз, на учун шукр қилмассизлар?
Яъни, ёмғир ҳам Бизнинг ҳукмимиз ила ёғур ва ернинг хазиналариға ҳам сувни Биз жам қилурмиз, Сизларда сув пайдо қилиш ё булутлардин зудлик ила сув тортиб олиш қуввати ҳаргиз йўқдур. Биз агар хохласак, бу қадар ширинларни шўр ё аччиқ қилибқўюрмиз. Кейин на сизлар ича олурсизлар, на экин суғора олурсизлар.
71. Оё, кўрдингизларми ул ўтники, ёндирурсизлар?
72. Сизлар ани дарахтдин пайдо қилдингизларми ё Биз пайдо қилгувчидурмизми?
73. Биз пайдо қилдук ани ишлатмак учун ва наф бўлсин деб мусофирларға (саҳродаги).
Арабистонда баъзи дарахтлар бордурки, аларнинг шохларин бир-бириға суйкалса андин ўт пайдо бўлур. Парвардигор марҳамат қилурки, буҳўл дарахтларға ўт моддасин ким қўйибдур? Албатта Биз пайдо қилгандурмиз, токи ани кўриб халҳ дўзах ўтин эсиға олсин ва ҳам мусофирларки, зиёда ўтю муҳтож бўлурлар, андин фойдалансинлар.
74. Эмди сиз улуғ Парвардигорингиз номин поклик ила ёд қилинг!
75. Эмди Ман қасамёд қилурман юлдузлариинг тушадирган мақомлариға!
Яъни, ғуруб қилмаклари учун ботадиган жойлариға ё оятларнинг тушишлариға осмондин ерға оҳиста-оҳиста, оз-оз.
76. Ва албатта бу бир буюк қасамдур, агар сизлар билсангизлар.
77. Албатта бу Китоб мукаррам Қуръондур,
78. махфий бир Китобға ёзилгандур.
79. Унга қўл теккизарлар фақат покларгана.
Яъни, аввал Китобни фаришталар тутурлар. Ўшал китоб бу Қуръони триндурт, фаришталар уўлларида ёзилгандур, ё "Лавҳул-маҳфуз"да, ёки тутмас ани таҳорати бор одамлардин ботқалар.
80. Тушурилгандур Парвардигори олам тарафидин.
81. Оё, бу Китобни сизлар инкор қилурсизларми?
82. Ва ёлғон демакларингизни ўзларингизға ризқ билурсизларми ?
Бу Қуръони тримдин сизларшнг насибаларингиз ани ёлғон демак ва анинг эҳтиромида сустлик қилмак бўлдими? Ҳолбуки, агар анга эргашсангизлар, дунё ва охиратда саодатларинтзғи тфил бир Китоб эрди.
83. Вақтики (жон) халқумға етса
84. ва сизлар ул соатда кўриб турурсизлар
85. ва Биз анга яқинроқ бўлурмиз сизлардин ва лекин сизлар кўрмассизлар.
86. Бас, агар бўлсангизлар (ҳақиқатан) ҳисоб-китоб қилинманднганлар,
87. на учун ул (жон)ни қайтармассизлар, агар ростсўз бўлсангизлар?!
Яъш, бу қадар бепарволик, беғамликларингиздин маълум бўлурки, сизлар хўбмухтор (ўзиш билган) бир тоифадурсиз. Ўзларингиздин бошқа сизларға ҳоким ва ғолиб бир кимса йўқдур ё сизлар ҳаргиз ўлмассизлар ва Худо ҳузуриға боршссизлар. Агар шундоқ бўлса, бу жумлаға жавоб берингларки, агар сизларнинг бир маҳбуб муҳтаран тшиларингиз жон бермоқчи бўлиб қолса ва жони халқумиға келса ва ўлим аччиғин тотиб турган бўлса, сизлар атрофида ўтирибул бечорашпг аҳволин томоша қилинглар ва иккинчи тарафда Худо ё Анинг фариштаси сизлардин зиёда анга яқин бўлсаки, сизлар ани кўрмассизлар. Агар сизлар бошқаға маҳкум бўлсангизлар, ул соатда на учун махбубларингиз жонин крйтариб ололмассизлар? Қани даъволарингизнинг дуруатши
88. Кейин агар ул одам муқарриблардин (Худоға яқин кишилардин) бўлса,
89. ул ҳолда берилур роҳат ва райхон (яхши ризқ) ва неъматлар жаннати.
90. Ва агар ўнг қўл эгаларидин бўлса,
91. бас, саломдур сангаки ўнг қўл эгаларидиндурсан!
92. Ва агар ёлғон дегувчи, йўлдин озганлардин бўлса,
93. меҳмонлик берилур қайноқ сувдин
94. ва дўзахга солинур.
95. Таҳқиқ, бу хабар шубҳасиз ростдур!
96. Эмди сиз буюк Парвардигорингиз номи ила тасбех айтинг!
Яъни, агар жон бергувчи Худонинг ўзиға яқин бандалардин бўлса, аъло даражада роҳат, осойиш, марғуб ва муборак ризқ ва ҳар қисм неъмат боғларин ато қилинур ва агар ўнг томондагилардин бўлса ҳам, атнг тарафидин хотиржамликдур. Агар кёматға ишонмаганлардин бўлса, анинг зиёфати қайноқ сув ва дўзахга ташланур. Бу ваъда ва азоб албатта ростдур, анда ҳеч шубҳа йўқдур. Эмди, эй ҳабиб, (яъни, пайғамбар), сиз Манинг тасбеҳ ва ҳамдимға машғул бўлингт, қиёмат кунида ҳаммадин фойдалик нарсалар шулардур. Имом Бухорий ўз китобларин тавҳиди муборак ила тамом қилибдурлар. Саййидимиз Абу Ҳурайра (ҳадис олими) дебдурларки, пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдилар; икки калима бордурки, тилға енгил, лекин қироатда оғирдур, Парвардигори олаша маҳбубдур, ул икки калима: Субҳрналлоҳ и биҳамдиҳи.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase