close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

058. Мужодала (Жанжаллашиш) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 22 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Таҳқиқ, эшитди Худо ул хотиннинг сўзиники, жанжал қилур эрди сиз билан ўз эри ҳақида ва шикоят қилур эрди Худоға ва Худо эшитур эрди ҳар иккиларингизнинг сухбатангазни; албатга Худо эшитгувчи, билгувчидур!
2. Одамларики сизлардин зиҳор қилурлар ўз хотинлариға, алар буларнинг оналари бўлмаслар, аларнинг оналари наед ул хотинлардурки, аларни туғдилар ва таҳқиқ, алар сўзларлар бир номаъқул ва ёлғон сўзни. Ва албатта Худо афвлик ва мағфиратликзотдурГЗ. Ваулзотларики,зиҳор қилурлар ўз хотинлариға, кейин яна қанаурлар деган сўзларин хилофига - вожибдур бир қул озод қилмак эру хотин бир-бириға қўл узатмай туриб. Бу нарса билан сизларға насихат қилинур ва Аллоҳ ҳамма ишларингиздин хабардордур!
Исломдин аввал бир эр агар ўз хотиниға "сан манинг онамсан", деб қўйса, ул хотин ул эриға доимий ҳаром бўлиб қолур эрди. Замони саодатда Авс ибн ас-Соқит деган бир саҳоба ўз хотинлари Хавла бинт Саълабаға юқоридаги лафзни деб қўйдилар. Хотинлари пайғамбар ҳузурлариға келди, бўлғон можорони сўзлади. Саййиди олам марҳамат қилдиларки, бу муомалада ҳозиргача Худованди карим хос бир ҳукм юбормади. Ман гумон қилурманки, сан эрингға ҳаром бўлдинг. Хотин зорунола крла бошладики, уйим бузилур, болаларим саргардон бўлурлар. Онҳазрат ша жанжал қилар эрдиш, ё расулаллоҳ, эрим бу алфоздин талоқ ният қилмагандур. Хотин Худоға арз қилур эрдики, ё Аллоҳ ман танҳо келмадим ва бу мусибатдин Санга фарёд қилурман. Бу болаларни ман олиб қолсам очликдин ҳалок бўлурлар, оталариға топширсам зоеъ бўлурлар. Эй меҳрибон, Сан ўз пайғамбаринг тилларидин манинг бу мушкулимни осон қилгил. Хотиннинг бу ноласиға жавобан бу оятлар нозил бўлди ва зиҳор ҳукми тушди. Инчунун, Ҳанафий мазҳабида зиҳор дебўз хотинини абадий ҳаром бўлғон хотинлар, чунончи, она ва ҳамшира ва бошқаларнинг ўзлариға ўхшатурни айтилур. Масалан, десаки, сан манга онамнинг орқаси кабидурсан. Зиҳор масаласин муфассал аҳкоми фиқҳ китобларидадур.
4. Эмди кимиқн (қул) топмаса, лозимдур пайдарпай икки ой рўза бир-бирлариға қўл узатмай туриб. Ва кимики қодир бўлмаса, ул ҳолда олтмиш адад мискинға таом бермак вожибдур. Бу хукм шунинг учундурки, сизлар Худоға ва расулиға итоат қилинглар. Ва булар Худонинг хадларидур ва бордур кофирлар учун дардлик азоб!
5. Тахқиқ, одамларики мухолифат қилурлар Худоға ва расулиға, хор бўлурлар алардин аввалгилар хор бўлғонлари каби. Таҳқиқ, Биз тушурдук равшан оятларни; ва бордур кофирлар учун хор қилгувчи азоб!
6. Ул куники турғизур Худо хаммаларини ва хабар берур аларға амалларидин. Санаб қўйгандур Худо ва алар унутгандурлар ани. Ва Худо ҳар нарсаға воқифдур! Қилинган ҳар бир ишнинг натижаси кўрилур. Инсон бутун умр қилган ишларин ёдда тутмас, лекин Аллоҳ таоло қошида ҳаммаси саноғлик турур, тамом дафтар қиёмат куни очилур.
7. Оё, кўрмадингизмики, таҳқиқ, Худо билур нима нарсаки осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур? Бўлмас уч киши ўртасида махфий маслахат, магар Худо тўртинчиларидур ва на беш киши ўртасида, магар Худо олтинчиларидур; ва на кам бундин ва на кўп, магар Ул алар иладур қайси ерда бўлсалар хам. Кейин хабар берур аларға қилган ишларини қиёмат куни; албатта Худо ҳар нарсани билгувчи зотдур! Коинотда бор нарса осмонда бўлсин ё ерда бўлсин, катта бўлсин ё кичик бўлсин, ошкор бўлсин ё махфий бўлсин — ҳаммаси Аллоҳ таолоға маълумдур.
8. Оё, боқмадингизми аларғаки, манъ қилиндилар махфий сўзлашмакдин, яна манъқилинган нарсаларин 1$илурлар ва махфий сўзлашурлар гунох ва ҳаддин ошмоқ ва пайғамбарға нофармонлик хусусида. Ва қачон келсалар хузурингизға салом берурлар сизға, шундоқ саломки,
Худо сизға ундоқ салом бермагандур ва дерлар ўз дилларида: "На учун азоб қилмас бизни Худо деган сўзимиз учун?" Кифоядур аларға жаханнам, алар анга кирурлар ва ул ёмои жойдур!
Саййиди олам пайғамбарнинг мажлиси муборакларида ўтириб мунофиқлар бир-бирлари ила махфий сўзлашур эрдилар ва ўтирганларни масхара қилур эрдилар ва кўзлари ила ажиб ишоралар қилур эрдиларки, андин мусулмонларға ниҳоятда ранж бўлур эрди. Ҳолбуки, аларни бу тариқа муомаладин манъ ҳилинган эрди, яна шул тариқа ишни қила бошладилар, Махфий маслаҳатлари ё ислоҳ ё нафъи ом учун бўлмас, балки маъсият ва ҳаддин ошиш эрди. Расули акрамға кулфат хусусларида бўлур эрди, ҳачон аларшнг хизматлариға ҳозир бўлсалар, салом ўрниға "сом алайка", яъни, ўлим санга, дер эрдилар. Янаўзародер эрдиларт, агар бузот пайғамбар бўлсалар, на учун тездин бизға азобкелмайдур. Парвардигор жавоб берурки, жаҳаннам ўзи кифоя қилур.
9. Эй мусулмонлар? Қачон ўзаро махфий сўзлашсангизлар, гунох ва хаддин ошмоқ ва пайғамбарға нофармонлиқ хусусида махфий сўзлашманг ва махфий сўзлашинглар яхши иш қилиш ва тақво хусусида ва қўрқинглар Худодинки, Анинг хузуриға юборилурсизлар.
10. Ҳақиқатда махфий сўзлашмак шайтон тарафидиндурки, хафа қилсин мусулмонларни. Ва еткиза олмас аларға ҳеч бир зарарни Худонинг изнисиз. Ва Худоға таваккал қилсинлар мўминлар! Бу ояти шарифада мусулмонларни мунофиқлар хислатларидин манъ қилинур ва шуни иршод қилинурт, мунофиқларнинг махфий сўзлашишлари шайтон тарафидиндурки, андин мусулмонларға ранж ва кулфат етсин. Ҳолбуки, Худодин беижозат на шайтон ва на бошқа ҳеч ким азият еткиза олмас, мусулмонларға лозимдурки, ҳамиша Худоға эътимод қилсинлар.
11. Эй мусулмонлар! Қачон сизларға дейилса: "Мажлисларда жой очиқ қўйинг!" сизлар очиқ қўйинглар, Худо сизлар учун жойни очиқ Қўюр. Ва қачон дейилса: 'Туриб туринглар!" - сизлар туринглар. Баланд қилур Худо сизлардин мўминларни ва илм берилганларшшг даражаларин. Ва Аллох сизларнинг ҳамма ишларингиздин хабардордур.
Саййиди олам пайтмбаримиз мажлиси муборакларида ҳар бир одам у кишиға яқин ўлтиришға толиббўлур эрди, шутнгучун гоҳо мажлискўп танг бўлиб кетур эрди. Ҳатто баъзи вақтларда саҳобаларнинг буюклариға ҳам яқин ердин жой бўлмай қолур эрди. Шунинг учун бу оятлар ва бу ҳукмлар юборилдики, мажлисда шундоқ одоблар амалға оширилсин, бирор киши келиб қолса, муносиб шулки, ҳаммалари ўринларидин туриб бошҳа ерға ўтирсинлар. Бу ҳукм ҳар замон ва ҳар макон учундур. Бу одобларға иймони содиқ ва илми саҳиҳ зотлар амал қилурларки, аларнинг товозеъларин баракотидин Аллоҳ таоло даражаларин баланд қилур. Аммо жоҳил ва мутатббир одамлар тбру жаҳолатдин учун мани турғизилур, ё на учун у ерға ўлтиртзилур ", деган сўзлари ила мажлиснинг низомин барбод этурлар.
12. Эй мусулмонлар! Қачон сизлар пайғамбарға махфий сўз қилмакчи бўлсангизлар, махфий сўзларингиздин аввал садақа беринглар. Бу иарса сизлар учун яхшироқ ва покизароздур. Ва агар топмасангизлар, ул ҳолда Худо мағфиратлик, мехрибондур! Мунофиҳлар аксар бефойда сўзЛарни онҳазрат пайғамбаримиз қулоқлариға сўзлаб, халҳқа ўэларин катта кўрсатиб, паришон қилур эрдилар ва баъзи содда мусулмонлар ҳам шундоқ қилур эрдилар. Андин бошқаларға шарафи мулоқот учун вақт қолмас эрди ва ўзлари ҳам хилват ўлтирмакчи бўлсалар, ўлашролмас эрдилар вй камоли мурувват шафқатларидин аларни манъ ҳам қилмас эрдилар. Кейин ҳукм нозил бўлдики, қудрати бор одам онҳазрат ила муносабат қилмакчи бўлса бир оз садақақилсин. Буни мунофиқлар эшитиб, бахилликларидин келишни банд қилдилар. Содда мусулмонлар ҳан тушундиларт, бу иш Худо ва расулға номуносиб кўрилибдур. Алар ҳам тўхтадилар, сўнгра оз фурсатда сўнгги оят ила буҳукм мавҳуф этилди.
13. Оё, қўредингизларми махфий сўзларингиздин аввал садақа беришингиздин? Бас, вақтики сизлар қила олмасангизлар ва афв этса Худо сизлардин, бас, намозларингизға ва закотларингазға муқим бўлинглар ва итоатда бўлинглар Худоға ва Анинг расулиға. Ва Худо
хабардордур хамма ишларингиздин! Садақаға буюришдия маҳсуд бўлғон нарса вужудға келди, эмди бу вақтли ҳукм сйзлардин кўтарилди, бундин кейин сизлар намоз, закот ва Худо ва расул ҳукмлариға итоат каби нарсаларға давом этингларки, нафсларингизнингтоза бўлиши ушбу нарсалардадур.
14. Оё, кўрмадингизми ул жамоаники дўстлик қилдилар бир тоифағаки, Булар мунофиқлардур. анга ғазаб қилгандур Худо? Булар яҳудийлардур. Эмас булар сизлардин ва на алардин; ва қасам ичурлар ёлғон сўзға ва ўзларн билурлар.
15. Тайёр қилиб қўйгандур Худо аларға қатгиқ азобни. Албатта ёмондур аларнинг қилиб турган ишлари!
16. Алар қасамларини сипар қилиб олдилар, кейин тўедилар Худонинг йўлндин. Бордур алар учун хор қилгувчи азоб!
17. Ҳаргиз даф қилмас аларнинг мол ва авлодлари Худонинг азобидин ҳеч бир нарсани. Алардурлар дўзахилар, алар анда доим қолурлар.
Мунофиқлар на бутун мусулмондурлар, чунки диллари кофирдур ва на бутун кофирдурлар, чунки тилларида биз мусулмонмиз дерлар. Алар учун Худо ниҳоятда қаттиқ азобни тайёрлаб қўйгандур, чунки бу феъллари кўп ёмондур, қасам ила мусулмон кўриниб, бошқаларни Исломдин манъ қилурлар.
18.    Ул куники турғизур Худо аларнинг ҳаммаларини ва қасам ичурлар Анинг ҳузурида сизларнинг қошларингизда қасам ичганлари каби ва хаёл қилурларки, алар бир яхши йўлдадурлар. Огох бўлинг! Алар ёлғончидурлар.
Мунофиқлар дунёда мусулмонлар ҳузурида ёлғон қасамларни ичиб, мол ва жонларини ссиушб қолурлар. Ва гумон қилурларки, алар ниҳоятда хушёр жамоадурлар. Қиёмат куни Худованд дарбориға ҳозир бўлғон соатларидаҳам шарм қилмай ёлғон қасамларин ичурлар, гўёул дирбирди ҳам уларнинг тадбирлари ўзлариға нажот берур. Лекин Худо аларни ва ёлғон қасамларини яхши билур.
19. Ғолиб келгандур аларға шайтон ва унутдиргандур хотирларидин Худонинг ёдин. Ана шулардур шайтоннинг лашкари. Огоҳ бўлингки, шайтоннинг лашкари алардурлар зиёнға учраганлар!
20. Тахқиқ, ул одамларики мухолифат қилурлар Худоға ва Анинг расулиға, алар ниҳоятда хор тоифадандурлар.
21. Ёзиб қўйгандур Худо: "Албатта ғолиб келурман Ман ва Манинг пайғамбарларим!" Албатга Худо қувватлик, ғолибдур!
Яъни, Худо ва расулға мухолифат қилгувчи борки, ҳақ ва садоқатға душмандурлар. Алар ҳамиша хор ва расво бўлурлар, чунки Аллоҳ таоло ҳукм қилгандурки, ҳақиқат охир ғолиб келур.
22. Топмассиз бир жамоаники, иймонлари бордур Худоға ва қиёматға, улар дўстлик қилсинлар шундоқ одам илаки, мухолифат қилибдурлар Худоға ва расулиға ва агарчи бўлсалар ҳам оталари ва ўғиллари ва ё биродарлари ва ё жамоалари.
Чунончи, жаноби Абу Убайда ўз оталарин ўлдирдилар, ҳазрати Абу Бакр Уҳуд жангида ўғиллари Абдураҳмон муқобиласиға чиқмакчи бўлдилар, Мусъаб ибн Умайр ўз биродарлари Убайд ибп Умайрпи ва ҳазрати Умар тоғолари Ос ибн Шомни ва ҳазрати Али ва ҳазрати Ҳамза ва ҳазрати Убайда ўз хешлари Утба, Шайба ва Валид ибн Утбани ўлдчрдилар. Бу қатллар ҳаммаси Худо ва расумш зиёда маҳбуб билгаиликларидин бўлғондур. Алардурлар ул жамоат, ёзибдур Худо диллариға иймошш ва мадад берибдур алирға руҳи ила ўз тарафидин ви дохил қилур аларпм шуидоқ боғларғаки, оқиб турур остларидин ариқлар, доим қолурлар алар анда. Рози бўлур Худо алардин ва алар рози бўлурлар Ху додин. Ана шулардурлар Худонинглашкари. Огоҳ бўлинг, таҳқиқ, Худонинглашкариги надурлар нажот топгувчилар.
Мадинанинг шарҳий тарафида бир неча фосилада яҳудийларнинг Баний Назир деган бир жамоалари турур эрдилар. Бу ҳавм жамоаси катта молдор бўлиб, ўзларин маҳкам қалъалариға мағрур эрдилар. Пайғамбаримиз Мадинаға ҳижрат қилиб келганларида булар жаноб ила сулҳ учун аҳд қилдилар, бошқаға мадад бермасликка ваъда бердилар. Кейин Макка мушриклари ила хилватда хабар қилишиб турдилар, ҳатто аларнинг бир сардори^ Каъб ибн Шараф қирқ нафарни ҳаярох олиб, Маккаға борди ва Байтуллоҳ рўбарўсида мусулмойлар хилофиға қурайшийлар ила муоҳида қилди. Лекин бир неча кун ўтмай, Муҳаммад ибн Салма номли саҳоба қўлида ўлди. Баний Иазир шартни бузишда давом этди ва пайғамбаримизни қатл этишға кўшиш қилдилар, лекин Худованди меҳрибон ўзи асради. Охири ҳазрати пайғамбар мусулмонларни жам қилиб, Баний Назир ила уруишакка қасд қилдилар. Мусулмонлар ниҳоятда тезлик ила тайёр бўлдилар, кейин қолганлар бориб аларнинг маконларин ва қалъаларин ураб олдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase