close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

111. Лаҳаб ёки масад (Ҳурмо пўстлоғи) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 5 оятдур
Ибтидо қилинур бехад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Синди Абу Лахабнинг икки қўли ва халок бўлди ўзи! 2. Ва наф қилмади андин анинг моли ва ул нарсаки касб қилди (қўлға киритди). 3. Тездин кирур шуълалик ўтға 4. ва анинг хотини ҳамки, кўтарур ўтинни, 5. анинг бўйнида бўлур хурмо пўстлоғидин ип.
Бу сураи шарифа номи сурат ул-Лаҳаб ёки масад бўлиб, фотиҳадин сўнг нозил бўлғондур.
Абу Лаҳабнинг номи Абдул Уззо бўлиб, ўзи пайғамбаримизнинг ҳақиҳий амакилари эрди, лекин душманликда ҳаммадин баттарин кофир эрди. Қачон пайғамбаримиз бир мажлисда Аллоҳ таоло пайғомини халқҳа еткизсалар, бу кофир ҳазратға тош отур ва ҳар қисм озорлар берур эрди. Ва одамларға дер эрдит: "Эй жамоат, сизлар Муҳаммаднинг сўзиға қулоқ солманглар, Муҳаммад ёлғончидур!" Баъзи вақт дер эрдики: "Муҳашлад сўзича, аларға ўлгандин сўнгбир қанча нарсалар ҳосил бўлур эрмиш. Ман ул нарсаларни бор, дебэътиқод этмасман". Бир кун пайғамбаримиз Сано тоғин устиға чиқиб, Макка аҳлини чақирдилар. Ҳамма жам бўлғондин сўнг ниҳоятда ажиб таъсирлик насиҳатлар ила аларни Исломға даъват қилдилар. Шу йиғилишда Абу Лаҳаб ҳам бор эрди. Ҳазрати расули акрамға қараб дедики: "Эй Муҳаммад, сан бизни шул нарса учун жам қилдингми? Сан ҳалок ва барбод бўлғил!" Баъзи ривоятларда ул қўлиға тош олиб расулуллоҳни урмакчи ҳам бўлибдур. Қачон ани азоби Илоҳийдин қўрқитилса, дер эрди: "Ҳеч бок йўқдур, қачон азоб келса, молим ва авлодим ул азобни мандин даф қилур". Анинг хртини Умм Жамил ҳам Исломға ва ҳазрати расули акрамға беҳад душман эрди. Эри ёққан адоват ўтиға бу хошин ўшин келтириб, зиёда шуъла пайдо қилур эрди.
Парвардигор бу сурада аларнинг қўрқинчлик оқибатларин баён қилур, марҳамат қилурки, Манинг беғуноҳ пайғамбаримға адабсизлик ила қўл узатган Абу Лаҳабнинг икки қўли синди, балки ўзи ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳалокдин анинг моли ва авлоди қутҳаза олмади. Эмди оз кунда ул буюк шуълалик жаҳаннам ўтиға дохил бўлур. Ўтин кўтаргувчи, куфр ва маъсиятда анга мадад бергувчи хотини Умм Жамил ҳам анинг ила баробар жаҳаннамға кирур. Дунёдаги ҳолидин ёдгор бўлмакучун бўйнида жаҳаннам силсилалари ва шодаларидин иборат иплар бўлур.
Ривоят қилинурки, Абу Лаҳаб Бадр жапгидин етти кун сўнгбемор бўлди, баданиға заҳарли бир яра чиқди, хонадон аҳли ани алоҳида уйға ташлаб қўйдилар, у танҳо уйда ётиб ўлиб қолди. Уч кунгача ўлиги ўшал уйда қолиб, бадбўй бўлғондин кейин ҳабашийлар бир чуқурға ташлаб юбордилар. Устидин тошларни тўлдириб, бекитиб қўйдилар. Мана бу расволиги дунё расволиги эрди, охиратдаги азоби албатта бундин зиёда ёмондур. Абу Лаҳабнинг хотини Умм Жамил ҳам ўтин кўтариб кела туриб, бўйнидаги ипға бўғилиб ҳалок бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase