110. Наср (Мадад, ёрдам) сураси
- Якшанба, Нояб 12 2023
- 13717 марта кўрилди
Мадинада нозил бўлғондур ва ул 3 оятдур
Ибхндо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Қачон келса Аллоҳнинг мадади ва фатҳ (ғалаба) 2. ва кўрсанг одамларники, кирурлар Аллоҳнинг диниға тўп-тўп бўлиб, 3. бас, Раббинг ҳамди ила тасбеҳ айт ва мағфират талаб цпл андин! Албатта Ул буюк тавба қабул қилгувчидур (гуноҳларни ўтувчидур).
Бу суранинг номи сурат ул-наср бўлиб, тавба сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Қуръони карим сураларшшнг нузули эътибори ила охиридур.
Бу сурада жаноби Борий таоло ҳазрати саййиди олам пайғамбаримизға иршод қилурки, эй расули мақбул, Аллоҳ таолонинг санға қилган мадади ва ёрдами қачон келса ва бутпун Арабиапон маркази бўлғон Маккаи мукаррама шаҳри фатҳ қилиниб мусулмонлар қўллариға ўтса, Ислим динидин қўрқиб, қочиб юрган нодон инсонлар анинг ҳақиқатин яхши англаб, ўз шавқу завқлари ила жамоа-жамоа бўлиб анга кира бошларлар. Бу ҳолларни кўргач, Парвардигорингҳамду саноси ила тасбеҳ айтгил ва ўзингучун Ҳақ таолодин мағфират талаб қилгилки, Парвардигоринг тавба қабул қилгувчи улуғ бир меҳрибондур.
Ҳазрати Ибн Умардин ривоят қилурларки, дебдурлар: "Бу сура хажжат ул-видода Минода нозил бўлғондур ", Бу сурадин сўнг Ал явма акмалту лакум динакум (букун сизлар учун динларингизни камолғд етказдим) ояти тушгандур. Анинг нузулидин сўнг расулуллоҳ дунёда саксон кун турибдурлар. Сўнгра оят ул-калола нозил бўлғондур. Андин сўнг ваттақу явман туржауна фпҳи иллаллоҳи (ҳўрқинглар шундай кундинт, анда Аллоҳ қошию қайтурсизлар) ояти нозил бўлғондур. Бу оят ҳаммадин сўнг нозил бўлғон оятдур. Сўнгра расолатмаоб саллаллоху алайҳи ва саллам дунёдин охиратға сафар қилдилар. Ҳадиси шарифда келтирилурки, саййиди олам пайғамбаримиз бу сура нозил бўлғондин сўнг субҳоналлоҳу ва биҳамдиҳи астағфируллоҳа ва атубу илайҳа тасбеҳин кўп ўқур эрдилар.