112. Ихлос (Қул ҳуваллоҳу) сураси
- Якшанба, Нояб 12 2023
- 12463 марта кўрилди
Маккада нозил бўлғондур ва ул 4 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1.Айт, (эй ҳабиб): "Ул Аллоҳ бирдур, 2. Аллоц бениёздур (ҳамма Андин мадад сурар),3. У туғмади (туғдирмади) ва туғилмади 4. ва эмас Анга баробар ҳеч ким".
Бу сураи муаззима номи сурат ул-ихлос бўлиб, ан-нос сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Жаноби Ҳақ субҳонаҳува таоло бу сурада Ўз зоти олиясин ва авсофи олиясин баён қилур. Макка кофирлари пайғамбаримиз хизматлариға ҳозир бўлиб арз қилдиларки: "Ё Муҳаммад, сиз бизни ўз маъбудингиз ибодатиға даъват берурсиз. Бизға ўшал маъбуд нисбатин баён қилинг, биз билайлукки, ул Зот нечукдур ". Аларға жавоб мақомида бу сура нозил бўлди. Аллоҳтаоло марҳамат қилуркп, эй ҳабибим, савол бергувчи инсонларға бу тариқа жавоб бергал, манинг Маъбудим ва масжудим Аллоҳ таолодур, ман Анга ибодат қилурман ва бошқани Анга шерпк қилмасман. Чунш, Ул яккадур ва ягонадур, ҳар нарсадин бениёз ва беҳожатдур. Анинг фарзанди ва авлоди йўқдур, ота ҳам, она ҳам эмасдур, отаси ҳам йўқдур, онасп ҳам йўқдур. Анга баробар ва монанд бир зот йўқдур. Ҳеч бир нарсаға ўхшамайдур ва ҳечбир нарса ҳам Анга ўхшамайдур.
Сураи ихлос фазилатлари: саййидимиз Анасдин ривоят қилинурки, бир киши расулулмц хизматлариға ҳозир бўлиб арз қилди: "Ё расулаллоҳ, ман бу сураи ихлосни яхши кўрурмин". Ҳазрат жавобиға марҳамат қилдиларки: "Санинг бу сурани яхши кўришинг жаннатға дохш бўлишингға боисдур". Саййидимиз Абу Дардо (вафоти 652 йил)дин ривоят қилинурт, ҳазрати расулуллоҳ марҳамат қилибдурлар: "Оё, сизлар ҳар кун Қуръони каримнингучдин бирит тиловат қилишдин ожтцурсизларми?" Саҳобаи киромлар арз қилдиларки: "Орий, ё расулаллоҳ, бизлар андин ожизду^ * хзва заифдурмиз". Ҳазрати саййиди олам пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам иршод қилдиларки: "Аллоҳ таоло Қуръони каримни учға тақсим қилгандур ва қулҳуваллоҳу цад учдин биридур".
Саййидимиз Анас разиаллоҳу анҳу марҳамат қилурларки, бизлар саййиди олам саллаллсцу алайҳи ва саллам ила баробар Табукда эрдук. Бир кун офтоб бениҳоя бир нур ва шуо ила дарахшон бўлиб тулуъ қилди. Муцаддам биз офтобни бу тариқа нур ила тулуъ қилганлигини кўрмаган эрдук. Бироз фурсатда ҳазрати Жаброил алайҳиссалом сарвари коинт саллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматлариға ҳозир бўлдилар. Саййиди олам марҳамат қилдиларки: "Ё Жаброил, научун ман бугун офтобни буюк бир нур ила дарахшон кўраманки, аввал бу тариқа кўрмаган эрдим". Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом марҳамат қилдиларки: "Бугун Мадинада Муовия ибн Муовия ал-Лайсий вафотқилди. Аллоҳтаоло анингнамозин ўқимакучун осмондин етмиш мингфаришта нозил ҳилди ". Ҳазрати сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи ва саллам савол қилдиларт: "Муовия бу даражаға нечук муваффақ бўлибдур?" Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом жавоб бердилар: "Ул киши "ҳуваллоҳу аҳад"ни кўп ўқур эрди". Сўнгра Жаброил алайҳиссалом дедиларки: "Ё расулаллоҳ, агар хоҳласангиз ман ерни қабс қилиб, жанозасин ҳозир қилурман, намозин ўқурсиз". Саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳабул ҳилдилар ва намозларин ўцидилар.
Умм ул-мўминин ҳазрати Ойишадин — Тангри андин рози бўлсин — саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва салламнингҳар кеча ором олишдин аввал "ҳул ҳуваллоҳу аҳад" ила аузатайн (кейинт иккита фалақ ва ан-нос сураларидур) сураларин уч бордин ўқиб, икки кифтлариға дам солиб, тамом баданлариға масҳ қилганликлари. марвийдур (Ибн Касир).