110. Наср сураси
- 507 марта кўрилди
Маккада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятдаги «Иза жааъа насруллоҳи» жумласидан олинган. Наср - нусрат, ғалаба, ёрдам маъноларини англатади.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса...
2. Ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг...
3. Бас,Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир.