close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

109. Кофирун сураси

Маккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат.
Ушбу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятидаги «Кофирун» сўзи ном бўлиб қолгандир. «Кофирун»–«кофирлар» деганидир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ушбу сурада «Эй кофирлар!», деб мурожаат қилишни амр қилганидир.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Айт: «Эй кофирлар!
2. Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман.
3. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз.
4. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман.
5. Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз.
6. Сизга ўз динингиз, менга ўз диним.
(Бу сурада Ислом эълон қилган ақида эркинлиги ўз аксини топган. 1400 йил аввал эълон қилинган бу ҳуррият оёқ ости қилинганда, инсоният улкан зарарлар тортди.)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase