close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

111. Масад сураси

Маккада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.
Бу сураи каримага ўзининг охирги «Масад» сўзи ном бўлиб қолган. Суранинг иккинчи исми «Лахаб»-дир. Кўпчилик биринчи ибора «таббат ядаа» билан ҳам атайди. «Масад» сўзининг маъноси «арқон»дир. Сурада Абу Лаҳабнинг хотини бўйнида арқон ила дўзахга кириши таъкидланган.
Ушбу суранинг қаҳрамони Абу Лаҳабнинг асли исми Абул Уззо ибн Абдул Мутталиб бўлиб, икки ёноғи оловдек қизариб тургани учун Абу Лаҳаб деган куня олган эди.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок!
2. Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади.
3. У тезда чўғи қизиб турган ўтга киради.
4. Ва унинг хотини, ўтин кўтарган аёл ҳам.
5. У(аёл)нинг бўйнида эшилган арқон бор ҳолда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase